Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифаБугунги кунда Поп туманида туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини ошириш вазифаси белгилаб олинган.
Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов бугун туманнинг олис, тоғли масканлари бўлган Чодак ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди.
Дастлаб туман раҳбари хорижий сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида белгилаб олинган йўриқномалар билан иштирокчиларни таништириб, туризмни ривожлантириш бўйича ҳам бир қатор амалий чоралар кўрилаётганини таъкидлаб ўтди.
Мулоқот давомида тадбиркорлар туризм соҳасида нафақат Поп тумани балки, мамлакатимизнинг халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллаши кўзда тутилган, аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этиш бўйича таклифларини билдиришди.
Бу борада масъулларга Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ишга туширилаётган лойиҳаларга ўхшаш аҳоли дам олиш масканлари ва туристик мажмуаларни ташкил этиш бўйича масъулларга таклифлар тайёрлаш вазифаси юклатилди.
Бундан ташқари, юқоридаги туманларнинг ҳар бирига камида
50 млн.доллар инвестицияларни жалб қилиш "пакети"ни шакллантириб, тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш, ҳамда туманда камида
1 тадан гастро ва хизмат кўрсатиш кўчалари ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
✍️
@pophokimligi