Ўзбекистон_Республикаси_Вазирлар_Маҳкамасининг_қарори,_24_02_2025.pdf
Давлат ташкилотларини харидларни корпоратив банк карталари орқали амалга ошириши бўйича янги тартиб ва чекловлар жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низоми" тасдиқланди.Унга кўра:
Давлат буюртмачисида махсус харид картаси очилади: Давлат муассасалари ва ташкилотлари харидларни амалга ошириш учун корпоратив банк картасидан фойдаланади. Харид картасига маблағ туширилиши учун давлат буюртмачисининг шахсий ғазна ҳисобварағида махсус банк ҳисобварағи очилади.
Харид картасидан фойдаланиб, қуйидаги товарлар ва хизматларни сотиб олиш мумкин:
Давлат ходимларининг хизмат сафарига чиқиши учун авиа, темирйўл ва йўналиш транспорт чипталарини харид қилиш.
Сафар давомида керак бўладиган меҳмонхона харажатларини қоплаш.
Давлат ташкилотлари балансидаги транспорт воситалари учун бензин, суюлтирилган ёки сиқилган газ, дизель ёқилғиси сотиб олиш.
Электромобилларни электр энергияси билан қувватлантириш.
@platformauzb