Pedkadr.tdi.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Pedagog kadrlar attestasiyasi telegram kanali
⚖️ Kanalimizni kuzating va yangiliklar bilan o‘z vaqtida tanishing!
🛰 Admin bilan bog‘lanish: @pkatdi_bot
📝 Savollar uchun: @pkatdi_bot
☎️ Hamkorlik uchun: @pkatdi_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


❓Савол: Мен ҳозиргина навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилдим. Тўловим ўтган ёки ўтмаганлигини қандай билсам бўлади?

❗️Жавоб: Билиш учун Шахсий кабинетингизга кириб тўлов квитанциясини юклаб кўринг. Квитанцияда "Тўланди" деган ёзув бўлса, демак тўловингиз қабул қилинган ҳисобланади. Шунингдек, тўлов қилингунга қадар мурожаат ҳолати қаторида "Тўлов жараёнида" деган ёзув кўриниб туради. Тўлов қилинганидан кейин мурожаат ҳолати “Жараёнда” га ўзгаради.


Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


❗️❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 MATEMATIKA FANI USTOZLARI UCHUN MUHIM!

Siz haliyam Matematika fanidan Atetsatsiyada 86+ yoki Milliy sertifikatda A+ darajasiga tayyorgarlik ko'rish uchun tekin va samarali guruh izlayabsizmi 🤷‍♂️

BU GURUH AYNAN SIZ UCHUN📍📍

Guruhdagi TOP video darslar✏️🆓

1. Differensial tenglamalar

2. Atetsatsiya-2024 repititsiya testlari to‘liq yechimlari

3. Aylanish jismlari. Ox o‘qi va Oy o‘qi atrofida aylantirishdan hosil bo‘lgan jism hajmlariga doir misollar ma‘ruzasi va misollar yechimlari

4. Extimollar nazariyasi

5. 11-sinf darsligi yechimlari

6. 2021-2024  yilgacha (2024 yil baxor va Kuzgi ) Tushgan barcha Attestatsiya savollari va yechimlari

7. 2022 yildan 2024 yilgacha Barcha jami 9 ta milliy sertifikat original  savoli va yechimlari

🔥8-fevral sanasidan Yopiq Test guruhida darslar boshlanadi. Yopiq guruhda Haftada 3 kun test va 3 kun test tahlili bo‘ladi. Bundan tashqari bir qancha muommoli mavzular o'tib beriladi.

📝Repititor: D.Mukam

💭Murojaat uchun: @Laylo_teacher

Bizni quyidagi ishtimoiy Tarmoqlardan kuzatib boring⬇️
👉Telegram Kanal
📱Telegram Guruh
📹 YouTube


Репост из: Saida Mirziyoyeva
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bugun Abu-Dabi shahrida “Global o‘rta maktablar” nominatsiyasi bo‘yicha Shayx Zoid mukofoti sovrindori bo‘lgan Prezident maktabi ikki nafar o‘quvchisining ota-onasi va ustoziga O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti nomidan mukofotni topshirishdan xursand bo‘ldim.

Bu g‘alaba barcha yoshlarimiz uchun umid va ilhom ramzidir. Biz Siz bilan faxrlanamiz!

-
Сегодня от имени Президента Республики Узбекистан мы с радостью вручили награды родителям двух учеников Президентской школы города Ташкента и их наставнику, победивших в номинации «Глобальные средние школы» премии Шейха Заида в Абу-Даби.

Эта победа — символ надежды и вдохновения для всей нашей молодёжи. Гордимся вами!


⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

❓Савол: "Навбатдан ташқари аттестация учун тўловни ИНВОЙС рақами орқали қилинг" - дейишяпти. ИНВОЙС рақамини қаердан олиш мумкин?


❗️Жавоб:
ИНВОЙС рақами тўлов хабарномаси (квитанция)да ёзилган бўлади.

📍Тўлов хабарномаси (квитанция)ни ҳар бир педагог
ШАХСИЙ КАБИНЕТИ дан юклаб олиши мумкин.

📍Шахсий кабинет мурожаати муваффақиятли юборилган педагоглар учун очилади.

📍Шахсий кабинетга ONE ID-тизими орқали
кирилади.

P.S Тўловларни Payme, Click, Upay, Paynet - электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин


Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Савол: Тўғридан-тўғри олий малака тоифасини умрбод сақлаш учун ариза юбормоқчи эдим. Лекин,
pedagog.uzedu.uz - тизимида менинг педагогик стажим 18 йил кўринмоқда. Аслида эса ҳозирги кунга қадар 27 йиллик пед стажга эгаман. Бундай ҳолатда нима қилсам бўлади?

Жавоб: Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари малака тоифалари олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда жорий этилган
pedagog.uzedu.uz - платформаси бир қанча электрон тизимлар билан интеграция қилинган ҳамда педагоглар тўғрисидаги маълумотларни шу тизимлардан автоматик тарзда олинади. Жумладан, педагогларнинг иш фаолияти билан боғилиқ маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) — my.mehnat.uz - сайтидан олинади. Юқоридаги савол ҳолатга ўхшаш вазиятларда қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

биринчи қадам:-Таълим ташкилотида педагогларнинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотларини Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) —
my.mehnat.uz -сайтига киритишга масъул бўлган шахс (кадрлар бўйича мененжер ёки шу масалага масъул қилиб бириктирилган директор ўринбосари ва ҳ.к.з) томонидан маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилганлиги текшириб кўрилади.

иккинчи қадам: - педагог томонидан
'https://t.me/pka_tdi_uz/8363?comment=119469' rel='nofollow'>ONE ID -тизими орқали pedagog.uzedu.uz - платформасидаги шахсий кабинетга кирилади ва "педагог маълумотларини янгилаш" тугмачаси босилади.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot

19.9k 3 196 17 25

⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Малака тоифаси олиш учун Олий маълумотли бўлиш шартми ёхуд ўқиб-ишлаётган талабалар ҳам тоифа олишлари мумкинми?


❓Савол: 4 курсда ўқиб, ишлаётган талабалар ҳам навбатдан ташқари аттестатциядан ўтишлари мумкинми?

❓Савол: Мен Маматисақова Наргиза маълумотим ўрта-махсус. Саволим қуйидагича мен ҳам тоифа олишга ҳақлиманми? Ё тоифани фақат олий маълумотлилар оладими?


❓Савол: Ўрта махсус маълумотга эга педагог, ҳозирда олийгоҳда ўқимоқда. Шу педагог аттестацияга қатнашса бўладими?

❓Савол: Менинг саволим қуйидагича олдинги педагогика билим юртини битирган ўрта махсус маълумотли кадрлар мактабларда ишламоқда. Уларнинг дипломига умумтаълим мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси деб ёзилган. Уларга малака тоифаси қачон берилади? Жавоб учун олдиндан рахмат!

❓Савол: Мен Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 96-мактабда расм-чизмачилик ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Иш стажим 30 йил, маълумотим ўрта-махсус. Мен ҳам аттестацияга қатнашишим мумкинми?

❗️Жавоб:
Низомнинг 5-банди: Аттестацияга таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог кадрлари жалб этилади.
📌
Таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлари, шунингдек, ишлаб чиқариш таълими усталари касбий стандартлар ҳамда ходимларнинг ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака даражасига қўйиладиган талаблар асосида тизимида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар (кейинги ўринларда — манфаатдор вазирликлар ва идоралар) томонидан аттестациядан ўтказилади.

📌 Таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.

P.S.
Ҳам ўқиб (кундузги, кечки, сиртқи, махсус сиртқи) ҳам ишлаётган талабалар малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган аттестацияда Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатларини олганларидан кейин иштирок этишлари мумкин. Магистратурада ўқиётганлар бундан мустасно!


Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot

18k 0 29 1 35

Репост из: Sardor Raximboyev
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

🟥🟥🟥🟥🟥🟥
Men birinchi marta malaka sinovida qatnashmoqchi boʻlib,  murojaat yuborgan edim. Attestatsiya turini tanlashda navbatdagi-majburiyni tanladim. Lekin, menga attestatsiya turi notoʻgʻri tanlangan deb RAD JAVOBI keldi. Shunday boʻlishi mumkinmi?


✅ Savolning javobi Instagram sahifamizdagi ushbu videoda.

Каналга уланиш:
😀 Telegram
😄 Instagram


Тоифа тестларини ўз вилоятида эмас, бошқа вилоятда топширса ҳам бўладими?

Савол: Мен ҳозирда бола парваришлаш таътилидаман. Асосий иш жойим Қашқадарё вилоятида. Лекин, мен баъзи бир сабабларга кўра Хоразм вилоятидаман ва шу вилоятда аттестацияга кирсам бўладими? Агар иложи бўлса, қандай, йўл-йўриқларини тушунтира оласизми?

❗️Жавоб: Бўлади, албатта. Бунинг учун тоифа тестларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда Қашқадарёдаги асосий иш жойингизни кўрсатган ҳолда мурожаат юборасиз. Тоифа тестлари ўтказиладиган кунларда эса Хоразм вилоятида тоифа тестларини ўтказаётган ишчи гуруҳига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма мурожаат қилишингиз керак бўлдади.

P.S. Шунга ўхшаш ҳолатлар бошқа педагогларда вужудга келса, улар қайси ҳудуд (вилоят)да тоифа тестларини топшириш имконияти бўлса, ўша ҳудуд (вилоят)да тест ўтказаётган ишчи гуруҳига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма мурожаат қилишлари керак бўлади.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

‼️Вақтинча ишсиз педагоглар ёки ишга жойлашмаган ёш мутахасисслар аттестацияга жалб қилинадими?


❓Савол:
✍️ Мен Термиз шаҳридаги 3-мактабда ноябрь ойига қадар ишладим ва ишдан бўшадим. Ҳозир Биз Навоий вилоятига кўчиб келдик. Бу ердан иш топа олмадим. Термиздаги мактаб номидан баҳорги аттестацияда қатнашсам бўладими? Ҳозир ҳеч бир мактаб ҳисобида эмасман.

❗️Жавоб: Афсуски, мумкин эмас. Низомнинг 1 банди: "Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) педагог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди".

❗️Малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун педагог албатта, таълим ташкилотида асосий ёки ўриндошлик (соатбай) асосида фаолият олиб бораётган бўлиши керак
!

❗️Шунингдек, Олий таълим ташкилотларини 2024 йилда тамомлаган ёш мутахассислар аввал ишга жойлашиб кейин навбатдан ташқари тури бўйича мурожаат юборишлари керак.
Шу жумладан, магистр даражасига эга бўлган педагоглар ҳам аввал таълим ташкилотига ишга жойлашиб кейин тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан иккинчи тоифа олиш учун мурожаат юборишлари керак бўлади.


P.S. Сабаблардан яна бири "Тоифа тўғрисидаги Сертификатларда педагогнинг иш жойи кўрсатилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш давом этмоқда.

📌 Мурожаатларни:

📍Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги
pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) - платформаси орқали (ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:;

📍Ягона интерактив давлат хизматлари портали 👉
my.gov.uz/uz орқали

📍давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

📌 Ҳар бир вилоят марказида, яъни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.

📌 Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌 Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

📌Мурожаатнинг ўрганиш натижалари билан педагоглар ўзларининг
ШАХСИЙ КАБИНЕТлари орқали танишиб чиқишлари мумкин.

📌Педагог кадрлар аттестацияси ёки мурожаат юбориш жараёнлари бўйича саволларингиз бўлса, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларига мурожаат қилишингиз мумкин!

P.S.
📍Январь-февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади;
📍Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
📍Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Савол: Мен Зангиота туманидаги 23 мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчисиман. Яқинда миллий сертификат соҳибаси бўлдим. Тоифа олиш учун мурожаат юборишда имтиёз деган жойига миллий Сертификатимни жойлай олмадим. Энди нима қилсам бўлади?

Жавоб: Бошланғич таълим ўқитувчиларига тоифа беришда миллий сертификатлар учун имтиёз берилмайди.

Низомнинг 36-банди
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.

С1 ёки унга тенглаштирилган миллий ёки халқаро Сертификатлар учун фақат шу фанларга ва фақат мажбурий аттестацияда имтиёз берилади!


Ўқитувчилар аттестация тест синови ҳақида

Аттестация тест синовларидан ўтолмасликнинг энг биринчи сабаби бу - фан йўналиши бўйича билимларнинг етишмаслигидир. Агар ўзингизга ишонсангиз ҳар қандай синовлардан бемалол ўта оласиз.

❕Ўқитувчи аттестация тест синовидан ўта олмаса, демак уларни қуйидаги 3 та асосий муаммо кутиб туради:

Биринчи муаммо,
ўқитувчи аттестациядан ўта олмаган тақдирда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Иккинчи муаммо, агар ўқитувчи аттестациядан ўтмаса, унинг нафақат жамиятдаги балки, мактаб жамоаси олдида ҳам обрўси тушиб боради. Бу эса жуда ёмон.

Учинчи муаммо, аттестациядан ўта олмаслик педагог ходимнинг ойлик маошига ҳам жуда катта таъсир ўтказади. Чунки ўқитувчиларга дарс тақсимот қилишда ҳам уларнинг малака тоифалари муҳим рол ўйнайди.

Ўқитувчи юқорида санаб ўтилган муаммоларга дуч келмаслиги учун катта тажрибага эга бўлган мутахассисларда тайёргарлик кўриши керак бўлади.

Бугун сизларга 9 йиллик тажрибага эга бўлган, бухоролик мутахассис томонидан репетиторлар тажрибаси асосида малака тест синовидан ўтиб олиш учун тизимли тарзда ишлаб чиқилган курсларни таклиф этамиз.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу курсда тайёрланган 3401 нафар ўқитувчидан 3196 нафари аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтган. Бу дегани ўрта ҳисобда курсда тайёрланган 94.3 фоиз ўқитувчи аттестация имтиҳонидан ўтган.

Дарслар онлайн равишда ҳар бир киши билан алоҳида платформада индивидуал тартибда олиб борилади. Ушбу курсларда:

📚Математика

📚Кимё

📚География

📚Тарих

📚Бошланғич таълим

📚Биология

📚Инглиз тили

📚Рус тили

📚Она тили фанларига 100 % кафолат асосида тайёрлашади.

Бериладиган кафолат шундан иборатки, агар сиз ушбу курсда ҳар кунлик дарсларга қатнашиб, тўлиқ дарсларни ўқиб, имтиҳондан ўтолмасангиз, ҳеч қандай гап сўзсиз 100% пулингиз қайтариб берилади.

❗️Курсга ёзилиш учун ҳозирда 128 та жой бор холос. Бошқа ўқитувчи олишни имкони йўқ. Чунки назорат қилиш имконияти чекланган.

📝РЎЙХАТДАН ЎТИНГ

@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot


TARIX-HUQUQ USTOZLAR AKADEMIYASI BILAN ATTESTATSIYAGA BEPUL TAYYORLANING!

➡️ Juda ko'pchilik ustozlarimizning
" iltimosi biz uchun ham BEPUL darslar tashkil eting" degan talablarini inobatga olgan holda ATTESTATSIYAGACHA loyihasini ishlab chiqdik.

♦️ Bu loyiha attestatsiya kunigacha davom etadi.

Darslar 20 yillik tajribaga ega boʻlgan, 90+ ball bilan milliy sertifikatni qoʻlga kiritgan, Xalq taʼlimi a'chisi, Umrbod Oliy toifali, 100 dan ortiq pedagoglarni attestatsiyadan muvaffaqiyatli oʻtishiga munosib hissa qoʻshgan HAYDAROVA OʻGʻILBEKA FAYZULLAYEVNA hamda SAFAROVA NARGIZA NAIMOVNA tomonidan tashkil etiladi!

Darslar haftada 3 kun
— Mavzulashtirilgan vidoedarslik
— Diagnostik test
— Diagnostik tahlil

Darsda ishtirok etish uchun:

➡️ Bu postni 10 ta hamkasbingizga uzatasiz
➡️ Skreen suratini @Tarix_menejer ga yuborasiz.
➡️ Admin sizga yopiq guruh taklif havolasini beradi.

Siz tayyormisiz?

Kanalga obuna boʻlish
https://t.me/huquq_tilsimi
https://t.me/huquq_tilsimi
https://t.me/huquq_tilsimi


2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш давом этмоқда.

📌 Мурожаатларни:

📍Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги
pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) - платформаси орқали (ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:;

📍Ягона интерактив давлат хизматлари портали 👉
my.gov.uz/uz орқали

📍давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

📌 Ҳар бир вилоят марказида, яъни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.

📌 Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌 Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

📌Мурожаатнинг ўрганиш натижалари билан педагоглар ўзларининг
ШАХСИЙ КАБИНЕТлари орқали танишиб чиқишлари мумкин.

📌Педагог кадрлар аттестацияси ёки мурожаат юбориш жараёнлари бўйича саволларингиз бўлса, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларига мурожаат қилишингиз мумкин!

P.S.
📍Январь-февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади;
📍Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
📍Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


⁉️Мурожаатдаги хатолар тўғриланиб қайта мурожаат юборилганда қайта тўлов қилинадими?

❓Савол:
Мен Сурхондарё вилоят Бойсун туманидаги мактабларнинг бирининг бошланғич синф ӯқитувчисиман. Мен рӯйхатдан ӯтиш учун аризаларни тӯлдирдим,тӯловини ҳам қилдим. Тӯловини қилгандан сӯнг СМС орқали сизнинг ҳужжатларингиз нотӯғри юборилган деб хабар келди. Ҳужжатларимни тӯғирлаб ташласам қайтадан тӯлов қилмайманми? Олдинан раҳмат.

❗️Жавоб: Низомнинг 30-банди: Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда ваколатли вазирликлар томонидан ҳужжатлар қабул қилинмаганлиги тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали педагог кадрларга хабарнома юборилади.

📌 Педагог кадрлар ҳужжат қабул қилиш тўхтатилгунга қадар камчиликларни тузатган ҳолда ҳужжатларни қайта топширишлари мумкин. Бунда педагог кадрдан давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим такроран ундирилмайди.


Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


📚 Tarix sahifalarida adashib qoldingizmi? Vahimaga hojat yo‘q!

Biz bilan vaqt mashinasida moziyga sayohat qilib, tarixiy voqealarni o‘z ko‘zingiz bilan ko‘rgandek imtihonlarga tayyorlanish imkoniyatini qo‘ldan chiqarmang!

Fevral oyida start oladigan bahorgi attestatsiya va sertifikatga tayyorlov uchun ochilgan 3 oylik kurslarimizda siz:
— Murakkab mavzularni bosqichma-bosqich o‘rganish;
— Imtihonlarga mukammal tayyorlanish;
— Kursni muvaffaqiyatli tamomlab, tarix fanidan yuqori ball bilan milliy sertifikat olishingiz mumkin.

Hozirgacha 500 dan ortiq ishtirokchilar sertifikat va 1000 dan ortiq ustoz toifa qoʻlga kiritishgan
👉 t.me/tarix_natija/479

⁉️ Dars qanday tartibda oʻtilishini bilish uchun: bosing!

O‘zingizni sinab ko‘rishga nima deysiz?

Ertaga — bepul test va sovrinli sertifikat yutish imkoniyati!


Tayyorgarligingizni baholash uchun hoziroq kanallarimizga obuna bo‘ling:
@tarix_tilsimi
@tarixdan_testlar_bh
@tarixdan_tomchi

Murojaat uchun: @jumanazarovzaxiriddin

Muvaffaqiyat tarixingiz biz bilan boshlanadi!


Савол: Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун тўлов қилгандим. Айрим сабабларга кўра тестда қатнаша олмайман. Тўлаган тўловимни қайтариб олсам бўладими?


❗️Жавоб:
Афсуски, бўлмайди. Низомнинг 27-банди Педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

Педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда тўланган йиғим қайтарилмайди.


Педагог кадрга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (педагог кадрнинг вафот этиши, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ёки педагог кадр билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши туфайли давлат хизматидан фойдаланиш зарурати мавжуд эмаслиги) сабабли давлат хизматидан фойдаланилмаган тақдирда, тўланган йиғим педагог кадрга ёки унинг қонуний вакилига қайтарилади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot

28k 1 19 6 44

Репост из: Sardor Raximboyev
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍👍👍

😎 Instagram sahifamizga shunday videolar joylab boryapmiz.

💬 Sizlardan kelayotgan savollarga yozma javob berishdan tashqari, shu formatda postlar qoʻyib boramiz.

✅ Yangiliklarni oʻtkazib yubormaslik uchun obuna boʻling.

Каналга уланиш:
😀 Telegram
😄 Instagram


Савол: Мен тоифа олиш учун аттестациянинг навбатдан-ташқари турини танлаб мурожаат юборган эдим. Белгиланган миқдордаги тўловларни ҳам қилган эдим. Аттестация турини нотўғри танлаган эканман. Аризам "навбатдаги-мажбурий аттестацияда топширишдасиз"- деб рад этилди. Тўлаган тўловимни қайтариб олсам бўладими?


❗️Жавоб:
Афсуски, бўлмайди. Низомнинг 25-банди Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

📍Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш ваколатли вазирликларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.

📍Ваколатли вазирликларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, ваколатли вазирликлар томонидан тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.

📍Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар ваколатли вазирликлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

P.S. Аттестация турини тўғри танланмаганлиги -
бу ҳам нотўғри маълумот тақдим этилган деб ҳисобланади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot

30k 0 60 5 67

⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Савол-Қандай ҳолларда педагогларнинг аттестацияда иштирок этиш тўғрисидаги мурожаатлари рад этилиши мумкин!


📌
Низомнинг 26-банди: Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Ваколатли вазирликлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

📍педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

📍педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

📍сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

📍аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

📍Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

‼️P.S. Ўз фаолиятингизга ҳамда ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларга бефарқ бўлманг!


👉Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot👈

Показано 20 последних публикаций.