Репост из: PAYARIQ HAYOTI | Rasmiy kanal
ОТА ИЗИДАН БОРГАН ШИФОКОР
Давирбой Ширинбоев туман тиббиёт бирлашмаси терапея бўлимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган терапевт врачларидан бири бўлган.У ўз касбини севиши, билимдонлиги туфайли кўплаб беморларни ўз вақтида даволаб эл олқишини олган тажрибали шифокорлардан эди.Бундайлар албатта ўзларидан доимо яхши шогирдлар қолдиради. Биз фаолити билан шуғулланиб у ҳақида ёзаётган шифокоримиз ота изидан бориб унга шогирд бўлиб, ота ишини давом эттираётган шифокор Шерзод Ширинбоев.
Отасининг хушмуомалалиги, билимлилиги, меҳр оқибатлилиги Шерзодга нафақат отасига меҳр қўйиш, унинг касбига меҳр қўйишга ҳам сабаб бўлди. У отаси ўқиган даргоҳда отасининг мутахассислиги бўйича таҳсил олиб, кейинчалик отасига чинаккам шогирд ликка тушди. Отаси Давирбой аканинг билими ортидан билган тажрибаларини пухта ўрганиб у сингари врач бўлди.
Бугунги кунда у бошчилик қилаётган туман тиббиёт бирлашмасининг терапея бўлимида бир нафар врач,йигирма нафар ҳамширалар ва ўн бир нафар кичик тиббиёт ходимлари самарали фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари бўлимда икки хонада тўрт ўринли сервис хизмати кўрсатилмоқда. 2024 йилда бўлимимизда нафас йўллари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, сийдик йўли ва бўғин касалликларига чалинган 1250 нафар беморлар даволаниб чиқди.Беморларни сифатли даволашда катта ҳамшира Гуландом Худойбердиеванинг ҳам ўрни катта.У билан биргаликда ёш ҳамшираларга доимий равишда хизмат сирларини ўргатиб бораяпмиз.Бу ўз самарасини бермоқда, —дейди Шерзод Ширинбоев биз билан суҳбатда.
Беморлар ҳузурида бўлдик.
— “Илғор” маҳалласи Ровот қишлоғида яшайман. Юрагим ва буйрагим оғриб ушбу юқмайдиган касалликлар бўлимига тушиб қолдим. Ш. Ширинбоев қўйган аниқ ташҳислар ва ҳамшираларнинг хизматлари туфайли ҳозир отдекман. Бўлим шифокорларига раҳмат. Беморни қувончли сўзлари бизларни ҳам қувонтирди. Ана шундай шифокорлар сони туманимзда ошаверсин. Улар туфайли барча соғломлашади. Хонадонлар қувончу бахтлилкка эришади.
Турғунбой ҲАСАНОВ.
@PAYARIQHAYOTI_UZ