Payariq tibbiyoti "Salomatlik saboqlari"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


“Табобат барча илму санъатлар ичида энг буюк илм ва санъатдир” [Гиппократ]
https://facebook.com/groups/payariqttb

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


СЕМИНАР

Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти Самарқанд вилояти бўлими ҳамкорлигида Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туманда 40 ёшдан ошган аҳоли ўртасида Қандли диабет касаллигини эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳамда тўғри овқатланиш асосларини аҳолига кенг татбиқ қилиш тўғрисида семинар ўтказилди.

Семинарда Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали малакали мутахассислари З.Ражабова ва А.Ҳамзаевлар маъруза қилишди.

Тумандаги Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритаётган оилавий шифокор ва амалиётчи ҳамширалар қатнашишди.


👉https://t.me/payariqttb


СПОРТ-СОҒЛИҚ ГАРОВИ !

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, Пайариқ туманидаги касаба уюшмалари тизимидаги корхона ва ташкилотлар ўртасида Пайариқ тумани 79-сон умумталим мактабининг спорт залида валейбол спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси Касаба уюшмаси қўмитасининг аёллар валейбол жамоаси фахирли 1-ўринни олишиб, вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.

Ғолибларга касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари берилди.

Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling
👉https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb👈


Тамакига қарши курашиш куни

Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Даволаш профилактика муассасалари тиббиёт ходимлари томонидан бугун Чоршанба  “Тамакига қарши курашиш  куни” муносабати билан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун зарардир. Ҳозирги кунга келиб, дунё миқёсида чекувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Ёшлар ва хотин-қизлар орасида кашандаликнинг тарқалиши эса жуда аянчли ҳолдир.

Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling
👉https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb👈


Туз ва шакарни нима учун чеклаш керак?

Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Даволаш профилактика муассасалари тиббиёт ходимлари томонидан бугун Сешанба “Туз ва шакар истеъмолини чеклаш куни” муносабати билан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Бу икки модда ҳам организмда муҳим рол ўйнайди: масалан, шакар мияга қувват бағишлайди, туз эса — мушакларнинг нормал қисқаришини таъминлайди. Шу билан биргаликда уларнинг ошиқчаси организм учун сезиладиган даражадаги муаммоларни келтириб чиқариш хавфи мавжуд.

Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling
👉
https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Tez ozish faqat kasallik tufayli yuz beradi❗️

©️ Salomatlik va strategik rivojlanish instituti matbuot xizmati.

TelegramFacebook  🌐Instagram 📹YouTubeTik tok


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling
👉
https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb👈



Показано 7 последних публикаций.