Пахтаобод тумани прокурори Н.Маматазизов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ф.Давроновлар томонидан Андижон маҳалласида ҳозирги кунда содир этилаётган жиноятлар ва жиноятларни юзага келиш сабаблари бўйича аҳоли ўртасида кенг муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Жиноятларни олдини олишда аввало ҳар бир оилаларда миллий қадриятларимиз, қариндош уруғчилик, қўни-қўшничиликдаги ўзаро муносабатларда эътиборли бўлиш кераклиги, ушбу жиноятларни олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан аҳоли ва кенг жамоатчиликни ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Якунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январидаги “Республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора - тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ - 1 - сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан, маҳалла еттилиги вакилларига бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича, топшириқлар берилди.
Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter