Тошкентда автобус ва иккита енгил машина ўртасида ЙТҲ юз берди
Кеча, 8 декабрь куни Тошкент шаҳрида автобус ҳамда иккита енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, ЙТҲ Пойтахтнинг Юнусобод тумани Бободеҳқон кўчасида юз берган. Мазкур кўчада ҳаракатланган "Tracker 2" ҳамда "Matiz" автобус билан тўқнашиб кетган. Мазкур ҳолат оқибатида "Tracker 2"нинг ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси жароҳатланган. Сўнг тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда ЙТҲ юзасидан ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram