ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#фойдали_ёзмалар

ЭҲТИМОЛ БУ НАЖОТДУР...

🖊Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

🖊Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...

🖊Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»

☝️Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг.  Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...

✨Бугунги ҳикмат✨
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

↘️https://t.me/panjob_masjidi


#ўн_тўрт_маъсум_ривоятлари
✨﷽✨
❤ Ҳазрати Имом Ҳусайн ибн Али (а.с.):

"Ҳар ким Худога сидқи дилдан ибодат қилса, Худо унга орзуларидан ҳам баландроқ ва етарлигидан ҳам кўпроғини ато этади".

📚 Мезонул ҳикмат, 7-жилд, 29-бет.

🔷🔶🍃🌸🍃🔶🔷

@panjob_masjidi


#Кун_Ояти

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Албатта, охиратга имон келтирмайдиган кимсаларнинг (қилаётган) амалларини ўзларига чиройли кўрсатиб қўйгандирмиз. Бас, улар гангиб юраверадилар»
(Намл сураси 4-оят).


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/panjob_masjidi


Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Кунингиз хайрли ва мазмунли бўлсин!

@panjob_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


✨وصيت نامه حضرت زهرا سلام الله عليها ✨

💥بسم الله الرحمن الرحیم💥
بنام خداوند بخشنده مهربان

⚡️این وصیت نامه دختر رسول خداست در حالى وصیت مى كند كه شهادت می دهد خدایى جز خداى یگانه نیست و محمد (ص) بنده و رسول اوست و بهشت حق است و آتش جهنم حق است و روز قیامت كه هیچ شكى در آن نیست فرا خواهد رسید و ذات الهى جمیع مردگان را از قبور برانگیزاند و زنده گرداند و همه را وارد محشر فرماید.

⚡️اى على من فاطمه دختر حضرت محمد هستم خدا مرا به ازدواج تو درآورد تا در دنیا و آخرت براى تو باشم و تو از دیگران بر من سزاوارترى.
⚡️على جان حنوط و غسل و كفن كردن مرا در شب به انجام رسان و شب بر من نماز بگذار وشب مرا دفن كن و هیچ كس را اطلاع نده.
◾️ اینك با شما وداع می كنم و بر فرزندانم تا روز قیامت سلام و درود می فرستم.

📚 بحارالانوار، جلد ۴۳، ص ۲۱۴

ҲАЗРАТИ ЗАҲРО (с.а.) НИНГ ВАСИЯТНОМАЛАРИ

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийм


Ушбу васиятнома Расули акрам (с.а.в.о.) қизининг васиятномасидир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад (с.а.в.о.) Унинг бандаси ва элчиси эканлигига шаҳодат берган ҳолда васият қилади. Жаннат ҳақ, жаҳаннам олови ҳақ ва ҳеч қандай шак-шубҳага эга бўлмаган қиёмат куни етиб келажак ва Илоҳий Зот жами ўлганларни қабрларидан чиқариб тирилтиради ва ҳаммани маҳшаргоҳда жамлайди.

Эй Али! Мен ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.о.) нинг қизи Фотима бўламан. Токи дунё ва охиратда сеники бўлишим учун Аллоҳ таоло мени сенинг никоҳингга киргизди. Чунки сен мен учун бошқалардан кўра сазовор эрурсан.

Алий жон! Мени қечқурун ғуслу кафан қилиб, кечаси жанозамга намоз ўқиб ва тунда дафн қилгинки, ҳеч кимга хабар берманг.

Энди сизлар билан видолашиб, фарзандларимга то қиёмат кунигача салом ва салавотлар юборажакман.

📚Биҳорул анвор, 43-жилд, 214-б.


http://t.me/panjob_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Расули акрам (с.а.в.о.) нинг вафотлари яқин қолганида, шу қадар йиғладиларки, куз ёшлари муборак юзларидан оқиб тушарди. Сўрашди: “Ё Расулаллоҳ! Йиғлашингиз сабаби недур?” Дедилар: “Фарзандларим учун йиғлаяпман. Умматимнинг ёмонлари мендан кейин авлодимга нисбатан нималар қиладилар. Гўёки қизим Фотимани кўраётгандекман, мендан кейин унга зулму ситам қиладилар. У нидо қилади “эй отажон!”-деб, аммо ҳеч кимса умматимдан унга ёрдам бермайди”. Бу гапларни Фотима (с.а.) эшитиб йиғладилар, Расули акрам (с.а.в.о.) марҳамат қилдилар: “Эй қизим, йиғлама”. Фотима (с.а.) дедилар: “Сиздан кейин менга ёмонлик қилишларини ўйлаб йиғламайман, балки сиздан жудо бўлаётганим учун йиғлаяпман.” Ҳазрат марҳамат қилдилар: “Сенга башорат бераманки, эй қизим! Зудлик билан менинг ёнимга келиб қўшиласан. Сен Аҳли Байтим ичидан менга биринчи бўлиб қўшиласан.”

Ҳазрат имом Ҳасан (а.с.) ва имом Ҳусайн (а.с.) эшикдан кириб келиб дедилар: “Эй Асмо, нега онамиз шу маҳал уйқуга кетганлар?”. Асмо деди: “Онангиз уйқуга кетмабди, Аллоҳнинг раҳматига муттасил бўлди”. Сўнг имом Ҳасан (а.с.) ўзларини ҳазратнинг бағриларига отиб, нуроний юзларидан ўпиб дердилар: “Эй онажон, руҳим танамдан жудо бўлишидан олдин, мен билан суҳбатлашинг”. Ҳазрат имом Ҳусайн (а.с.) оёқларига йиқилиб, уларни ўпиб дедилар: “Эй онажон, менман фарзандингиз Ҳусайн, юрагим ёрилиб дунёдан кетишимдан олдин, мен билан сўзлашинг”. Кейин Асмо деди: “Эй Расули акрам (с.а.в.о.) нинг икки жигар гўшаси, боринг отангизга хабар беринг. Онангизнинг вафот этгани хабарини ул ҳазратга етказинг”. Кейин улар кўчага чиқиб, масжидга яқин қолганларида баланд овоз билан йиғлашни бошладилар. Саҳобалар олдиларига югуриб чиқиб, дедилар: “Эй Расули мукаррам (с.а.в.о.) нинг фарзандлари йиғлашингиз боиси недур? Ҳақ таоло ҳаргиз кўзларингизни гирён айламасин. Ёки жаддингизни соғиндингизми, ул ҳазрат билан мулоқот қилиш иштиёқи ила йиғлаяпсизми?” Дедилар: “Онамиз оламдан ўтиб қолдилар”, вақтики ҳазрати Амирал муъминийн Али (а.с.) ушбу қўрқинчли хабарни эшитиб, эшикни олдига йиқилдилар. Муборак юзларига сув сепганларидан кейин, ўзларига келиб дердилар: “Сендан кейин ўзимга тасалли бериш учун кимнинг олдига борай?”.

Манбалар асосида Саййид Камол Шарипов тайёрлади махсус "Панжоб" канали учун.

http://t.me/panjob_masjidi


Аллома Мажлисий ривоятнинг таржимасида келтирадилар: Сиддиқа- яъни маъноси Маъсума, Муборака, яъни илму фазилатда ва камолот ва муъжизотларда ҳамда муҳтарам фарзандлари ила баракотли, Тоҳира, яъни покиза, Закийя- яъни камолот ва хайротда ривож топувчи, Розия, яъни Ҳақ таолонинг берган тақдирига рози, Марзия, яъни Худонинг севимли бандаси, Муҳаддиса, яъни фаришталар у билан суҳбатлашган ва Заҳро- яъни маънавий ва моддий нур ила нуроний.

Шайх Муфид ва Шайх Тусий ривоят қиладилар: Ҳазрат Расули акарам (с.а.в.о.) марҳамат қиладилар: Фотима танамнинг порасидир. Ҳар ким уни шод айласа, мени шод этибди. Ҳар ким унга озор етказса, менга озор берибди. Фотима менинг ёнимда одамларнинг ичида энг азизидир.

Имом Ҳасан (а.с.) шундай марҳамат қиладилар: Онаизорим Фотима (с.а.) жумъа оқшоми ўзларининг меҳробларида туриб, Ҳақ таолога ибодатни бажо келтириш билан машғул эдилар. Эрталабга қадар қиём, рукуъ ва саждаларни бажариб, намоз ўқидилар ва дуолар қилдилар. Муъмин ва муъминаларнинг исмларини тилга олиб, уларнинг  ҳаққига кўплаб дуолар  қилганларини эшитардим. Лекин ўзлари учун ҳеч дуо қилмас эдилар. Сўрадим: “Эй онажон, нимага ўзингиз учун дуо қилмайсиз, фақат бошқалар учун дуо қилдингиз?” Марҳамат қилдилар: “Эй болажоним менинг, аввал ҳамсояларга дуо қилиш керак, охирида ўзимиз учун”.

Ҳазрати Фотима (с.а.) умматнинг энг кўп ибодат қилувчиси бўлганлар. Шу қадар Ҳақ таолонинг ибодати учун оёқда тик турганларки, муборак оёқлари шишиб кетган. Расули акрам (с.а.в.о.) қизлари ҳазрати Заҳро (с.а.) дан: “Аёл киши учун энг яхши нарса нима?”-деб сўрадилар. Фотима (с.а.) дедилар: “Эркак кишини кўрмаслик ва эркак киши ҳам уни кўрмаслигидир”. Кейин Ҳазрат ўз нури дийдаларини бағриларига босадилар.

Амирал Муъминийн ҳазрати Али (а.с.) дан нақл қилинадики: Кўзи кўр шахс ҳазрати Фотима (с.а.) дан уйга кириш учун ижозат сўрайди. Ҳазрати Фотима (с.а.) чодирлари билан ўзларини ундан беркитадилар. Расули акрам (с.а.в.о.) Фотима (с.а.) га марҳамат қилиб сўрайдилар: “Нимага ўзингни ундан яшириб чодирга ўралдинг, бу эркакнинг кўзи кур бўлса ва сени кўрмайдику?” Ҳазрати Заҳро (с.а.) дедилар: “Агар у мени кўрмаса, мен уни кўраяпманку. Агар парда ортида бўлмасам, ҳидимни сезиши мумкин”. Сўнг Ҳазрат буюрадилар: “Шаҳодат бераманки, сен вужудимнинг бўлагисан”.

Бир куни Расули акрам (с.а.в.о.) саҳобаларидан аёлнинг ҳақиқати ҳақида сўрайдилар. Саҳобалар дедилар: “Аёл киши авратдир”. Яна сўрайдилар: “Қайси ҳолатда аёл киши Худога яқинроқ бўлади”. Саҳобалар жавоб бера олмадилар. Ҳазрат Фотима (с.а.) ушбу саволни эшитиб, айтадилар: “Аёл кишининг Худога энг яқин ҳолати шуки, ўз уйида бўлиб, ташқарига чиқмаслигидир”.  Набиййи аъзам (с.а.в.о.) буюрдилар: “Фотима танамнинг порасидир”.

АЙЁМИ ФОТИМИЯ НИМА?

Айёми Фотимия яъни ҳазрати Фотимаи Заҳро (с.а.) нинг вафот этган кунларидир. Ҳазрати Заҳро (с.а.) нинг вафот этган кунлари тўғрисида тарихчи олимлар томонидан турли фикрлар билдирилган. Марҳум шайх Аббос Қумийнинг назарларига биноан ҳазрати Фотима (с.а.) нинг вафотлари жумодиул охир ойининг учинчи куни рўй берган. Чунки ушбу санага шоҳидлик қилувчи маълумотлар бўлиб, уламоларнинг кўпчилиги уни қабул қилишган. Демак, ҳазрати Заҳро (с.а.) нинг ҳаётлари падари бузрукворларидан сўнг, тўқсон беш кун давом этган. Аммо яна бир муътабар ривоятда ҳазратнинг ҳаётлари оталаридан сўнг етмиш беш кун бўлган деб зикр қилинган. Шунинг учун ҳар иккала ривоятга амал қилиб, ҳазратнинг мусибатларига азодорлик барпо этилиши маъқулдир. Айёми Фотимия олти кундан иборат бўлиб, жумодиул аввал ойининг 13-15 кунлари, етмиш беш кунлик ривоятга кўра “Фотимияи аввал”  дейилади; Жумодиул охир ойининг 3-5 кунлари, тўқсон беш кунлик ривоятга кўра “Фотимияи дуввум” деб аталади.
👇👇👇


ҲАЗРАТИ ФОТИМАТ-АЗ-ЗАҲРО (саломуллоҳи алайҳо) нинг ҲАЁТ ЙЎЛЛАРИ

Ҳазрати Фотимаи Заҳро (с.а.) “Биъсат” (Расули акрам (с.а.в.о.) нинг пайғамбарликка эришганлари) дан 5 йил ўтганидан сўнг, жумодиъус соний ойининг 20-куни Маккаи Мукаррамада дунёга келганлар. (Ул Ҳазратнинг таваллудлари борасида тарихий манбалар ҳар хил санани кўрсатгани боис, биз энг машҳури билан кифоя қиламиз).

Расули мукаррам томонларидан Хадижаи Кубро (с.а.) нинг ҳомиладор бўлишлари тарихи ривоят қилинишига кўра: Ҳазрати Жабраил (а.с.) Набиййи аъзам (с.а.в.о.) га: “Аллоҳ азза ва жалла сизга қирқ кеча ва қирқ кундуз Хадижаи Кубродан узоқлашишингизни хоҳлайди”, деб марҳамат қилади.

Ҳазрати Расули Акрам (с.а.в.о.) кунлари рўза тутиб, кечалари то эрталабгача ибодат билан машғул бўладилар. Амморни Хадижа (с.а.) нинг ҳузурларига юбориб, дейдилар: “- Унга айтгин, эй Хадижа! Ёнингга келмаслигим хафачилик ёки душманчилик юзасидан эмас, токи Ўз тақдиротларини жорий қилиши учун Худойимнинг фармойиши шудир. Ўзинг ҳаққингда яхшилик ва тўғриликдан бошқа нарсани ўйламагин. Ҳақ таоло ҳар куни Ўзининг бир неча фаришталари билан сени паноҳида сақлайди. Кечалари эшигингни қулфлаб, ётоғингда ухлагин. Мен эса то илоҳий ваъда (қирқ кун) тугагунига қадар Фотима бинти Асаднинг уйидаман.
Хадижаи Кубро (с.а.) ҳар куни бир неча маротаба ул ҳазратдан узоқликлари учун куз ёши тўкардилар. Қирқ кун тугаганидан сўнг Жабраил (а.с.)  Расули мукаррам (с.а.в.о.) га нозил бўлиб марҳамат қилади: Эй Муҳаммад (с.а.в.о.)! Худои Субҳон сизга салом юбориб, шундай марҳамат қилади: “Менинг туҳфам ва кароматимга ҳозирлик кўргин.” Кейин ногоҳ Микоъил (а.с.) нозил бўлиб, усти жаннатий зарли рўмолча билан ёпилган лаъли келтирган ҳолда уни Ҳазратнинг олдиларига қўйиб дейди: Парвардигоринг буюради: “Бу кеча ушбу овқат билан ифторлик қил.”

Амирал муъминийн Али (а.с.) дейдилар: Ҳар кеча Ҳазратнинг ифторликлари вақти бўлса, эшикни очиб қўйишни менга буюрардилар. Токи ҳар ким хоҳласа ул Ҳазрат билан ифторлик қилсин. Аммо бу кеча менга шундай буюрдилар: “ Эшикни ёнида ўтириб ҳеч кимни ичкарига қўйма. Ушбу таом мендан бошқа инсонга ҳаромдир.” Ифтор қилишни ирода қилганларида, лаълининг устини очдилар. Лаълининг устида бир бош жаннатий хурмо ва бир бош узум бўлиб, яна бир жом (қадаҳ) да жаннатий сув бор эди. Мевалардан еб тўйдилар ва сувдан ичиб сероб бўлдилар. Жабраил (а.с.) Ҳазратнинг муборак қўлларига жаннатий идишдан сув қуярдилар, Микоъил (а.с.) қўлларини ювардилар ва Исрофил (а.с.) эса жаннатий сочиқ билан қўлларини артиб қўяр эди. Ортиб қолган таом ва идишлар юқори осмонга равона бўлди. Ҳазрат намоз ўқишга ҳозирлик кўрган ҳам эдиларки, Жабраил (а.с.) марҳамат қилиб: Ҳозир сизга намоз ўқиш жоиз эмас (маълумки, ифтордан кейин мустаҳаб ва нофила намози назарда тутилган, вожиб намоз эмас), ҳозироқ Хадижанинг манзилига боришинг керак. Ҳақ таоло бу кеча сенинг наслингдан пок ва покиза фарзанд яратишни хоҳлайди.

Ривоятда келишига кўра, Расули мукаррам (с.а.в.о.) Хадичаи Кубро(с.а.) га ҳомиладор пайтлари шундай марҳамат: Эй Хадича! Жаброил менга башорат бердики у қиз фарзанд экан ва айтдики: Пок ва муборак наслнинг илдизи эмиш. Худованд таборака ва таоло тақдир қилиб буюрганки, менинг наслим унинг воситасида барқарор ва бардавом бўлиб қолади. Яна тақдир қилиб буюрганки, унинг фарзандлари ваҳий келиши тўхтаганидан сўнг, имомлар ва Худонинг ер юзидаги халифалари  бўладилар.

Набиййи Аъзам (с.а.в.о.) ўзларининг азиз фарзандлари исмини Фотима деб қўйдилар. Ушбу исм қўйиш борасида Ҳазратдан ҳадисда шундай келади: Худованд қизим Фотимани ва фарзандларини ва ҳар кимки уларни дўст тутар экан, дўзахнинг оловидан жудо қилган. Шу далилга биноан у Фотима деб аталган.

Бошқа жойда эса, Ҳазрати Заҳро (с.а.) нинг Фотима деб номланишлари сабаби, шундай баён этилган: Ҳар қандай ёмонликдан жудо ва айри қилинган.
👇👇👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ҲАЗРАТИ ЗАҲРО (с.а.) ГА БАҒИШЛОВ

(Марҳум устозимиз Баҳодир Карбалоий Забиҳзода)

Расул вафотидан сўнг ҳазрати Заҳро танҳо.
Ҳам кундузи ҳам кеча йиғлар деб: Ё абато!
Мазлума Заҳро, мазлума Заҳро!
Мадина аҳли қўймас тутсин отага азо.
Пайғамбар вафот қилиб ҳамма бўлди бевафо.
Ҳали Расул қораси бадандан ечилган йўқ.
Уммат қилган ишлари мисли отилган бир ўқ.
Бостириб келишдилар, урдилар эшик тақ-тақ.
Ўт қўйдилар эшикка дўғ уриб қизга ноҳақ.
Бу эшикда пайғамбар ҳар кун берарди салом.
Дерди: Бу Аҳли байтим, айтиб уларни ном-ном.
Фарзандлар Ҳасан, Ҳусейн, кавсар соҳиби Заҳро.
Лаа фата илла Али, Тенгсиз Али Муртазо.
Аммо энди қолмади аҳли байтига ҳурмат.
Ҳақдан талаб қиларлар ноҳаққа қилсин байъат.
Заҳро дер: Тинч қўйинглар! Бу хонадон азода.
Ноласин тинглар фақат малоиклар самода.
Очилмаган эшикка ҳужум қилди адовват.
Эшику девор аро қолди нуру адолат.
Паҳлу бўлиб шикаста, шаҳид ўлди Мўҳсини.
Фарзанд қолиб қон ичра, аямас душман уни.
Ҳатто шундай ҳол ила Заҳро қилмас шикоят.
Васиятга амал бу – қилар имом ҳимоят!
Али қўли арқонда, боғланганда икки қўл.
Танобни қўймас Заҳро. Душманга ёпади йўл.
Олар яна қўлига ҳазрати Заҳро зарбат.
Йиқилар ер юзига. Борми бундай мусибат?
Бадандаги ярадан Алида йўқ ҳеч хабар.
Билса дунё доғитар фотиҳе жангге Хайбар.
Ҳамсар Алига қараб қилди васият Заҳро.
Ҳеч кимга берманг хабар, ўқинг жанозам танҳо.
Бевафо бу умматдан ҳаёт бўлди дод-бедод.
Тирикликда қадрим йўқ, жанозам бўлмайди шод.
Бериб ғусл ўзингиз, ўранг кафан либосим.
Кечаси дафн айланг, бу сўнгги зору оҳим.
Йиғлатманг ҳеч Ҳусейним, ёш тўкмасин Мужтабо.
Қўлланг Зайнабни доим, олдида бор Карбало.
Аммо берганда ғусл Заҳрога Али Ҳайдар,
Йиғлади шери Худо топиб ярадан хабар.
Шаҳид онаси учун йиғлар Ҳусейн зору-зор.
Она олган зарбани кўрган Ҳасан бўлиб хор.
Али дейди: Болалар, баланд овоз йиғламанг!
Ҳеч билмасин Мадина, она рўҳи бўлар танг.
Гўдак Зайнаб Алига дил оғритиб айтади.
Жавоб беринг отажон, онам қачон қайтади?
Ғусл бериб ёрига, кафанпўш ўзи айлар.
Бу қандайин мусибат, бу не кўргилик Аллоҳ!
Омонатингни энди қабул қил Расулаллоҳ.
Қовурғасин синдирди сендан кейинги уммат.
Мўҳсини бўлди шаҳид, Заҳро кўрмади роҳат.
Энди ўзинг қабул эт, сенсан соҳиби жаннат.
Кавсардир бу жаннатда Заҳро учун бир раҳмат.
Қўлимиз узилмасин Заҳродан икки дунё.
Кавсаридан сув ичиш ато эт бизга Аллоҳ!
Ғазаб қилса Фотима, ғазаб қилгайдир Аллоҳ.
Гар рози бўлса Заҳро, розидир ундан Худо.

Аллоҳ устозимизни ўз раҳматига олган бўлсин!

@panjob_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Галди айёми Фотимия".


БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АҲЛИ-БАЙТ (А.С) ОШИҚЛАРИ!

Бугун барчамиз учун оғир мусибат кун, яъни Пайғамбаримиз (с.а.в.о) кўзларининг нури, бутун имоматнинг онаси, модари меҳрибон ҳазрати Фотимаи Заҳро (с.а) онажонимиз шаҳодат топган кунлари.
Ошиқларга ўз таслиятимизни изҳор этамиз.
(75 кунлик ривоятга асосан)

Бу дунёда ҳақиқий мухлислигимиздан айирмай эрта қиёматда шафоатларига муносиб бўлишлигимизни Аллоҳ тақдиримизга битсин!
Азизлар бугун Азо куни, шунга муносиб бўлайлик!

Номаи аъмолимиизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@panjob_masjidi


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!..

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми хайрли бўлсин!


@panjob_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХАЙРЛИ КЕЧ, АЗИЗ АҲЛИ-БАЙТ (А.С) ОШИҚЛАРИ!

Бу кеча барчамиз учун оғир ва мусибатли кечадир, яъни Пайғамбаримиз (с.а.в.о) кўзларининг нури, бутун имоматнинг онаси, модари меҳрибон ҳазрати Фотимаи Заҳро (с.а) онажонимиз шаҳодат топган кечалари.
Ошиқларга ўз таслиятимизни изҳор этамиз.
(75 кунлик ривоятга асосан)

@panjob_masjidi




Инсон қачон кучли бўлади биласизми? Ожизлигини тан олиб, Парвардигорига ҳақиқий таслим бўлиб, қул бўлган куни.

"Сирлар хазинаси" рисоласи. 

@panjob_masjidi



Показано 20 последних публикаций.