ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


​​“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:

Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).

Араб тилида “و”  “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам Фотиҳа сурасини: “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.

«Оят ва шифо» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/panjob_masjidi


Фотиҳа сураси


​​СИЗ БУНИ БИЛАСИЗМИ?

ҲАММА ЖОЙДА АЁЛНИНГ ЭРИ ОЛДИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ АЙТИЛАДИ,ЛЕКИН ЭРНИНГ ХАМ ВАЗИФАЛАРИ БОРКУ
БИЗ ШУ ХАҚИДА ГАПИРАМИЗ?!

Эрнинг уй бекаси(хотини) олдидаги вазифалари …

1. Унинг олдида ҳар вақт oдoбли бўлиш,

2. У билан ҳар доим юмшоқ муомалада бўлиш,

3. Уйга келинганда унга салом бериш,

4. У билан ёлғиз қолинганда унга ўз муҳаббати ва севгисини ифодалаш,

5. Хафа кўринган вақтларда, ундан ҳол-аҳвол сўраб, унинг кўнгулини кўтариш,

6. Ҳар вақт, ҳар бир ишда унинг кўнгулига қараш,

7. Болаларнинг тарбиясида унга яқиндан ёрдамчи бўлиш,

8. Улар яшаётган жойларда одат бўлган чиройли кийимларни кийдириш,

9. Имконига қараб унга яхши емаклар едириш,

10. Уни, ҳеч бир сабаб ила урмаслик,

11. Бир кундан ортиқ ундан аразлаб юрмаслик,

12. Унинг камчиликларига сабр этиб, ўзида ҳам камчилик борлигини унутмаслик.

13. Унинг яхшиликлари кўпайса, Оллоҳга шукр қилиш,

14. Эр ўзини, унинг хоними ҳаммадан яхши кўради – севади, деб билиш,

15. Уй ва ташқарида бўладиган ва оила ишларида, хонимнинг фикрига ҳам қулоқ солиш,

16. Икки тараф ҳам уйда раис, эркак эканлигини қабул қилиш,

17. Унинг гуноҳ бўлмаган камчиликларини кўрмасликка олиш,

18. Унинг айб ва қусурларини бошқаларга сўзламаслик,

19. Вақти-вақти билан у билан ҳазил-мутойиба айтишиб, ўйин-кулги қилиб туриш,

20. У билан фитнага сабаб бўладиган жойларга бормаслик,

21. Лозим бўлса, унга динини, ҳалол, ҳаром ва вазифаларини ўргатиш,

22. Унинг розилиги бўлмаса, сафарга чиқмаслик,

23. Унга душманларини ва қарзларини сўзламаслик,

24. Унга хайр(яхши) дуоларда бўлиш ва уни ҳеч вақт қарғамаслик.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉https://t.me/panjob_masjidi


Репост из: ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
Асл ЗАМ-ЗАМ суви 5 литрли қадоқланган идишларда.
Махсус ўз жойидан келтирилган.

Мурожаат учун 915386184


Оқибат

Отахон телефон тузаттирадиган устахонага кириб:
- “Телефонимни тузатиб беринглар” - дебдилар. Уста:
- “Телефонингиз бузилмаган экан” - деб телефонларини қайтариб берса.
Отахон:
- “Ундай бўлса нега мени фарзандларим менга қўнғирок қилишмайди”.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.

@panjob_masjidi


​​​​ИЙМОН ЗАИФЛИГИНИНГ АЛОМАТЛАРИ

1. Гуноҳ амаллар қилиш ва гуноҳкорликни ҳис қилмаслик.
2. Қалбнинг қотиши ва Қуръони Каримни ўқиш хоҳиши бўлмаслиги.
3. Солиҳ амаллар қилишда дангасалик қилиш, масалан намозни кечиктириб ўқиш.
4. Пайғамбар ва Аҳли-байтлари (а.с)нинг суннатларидан узоқлашиш.
5. Қуръони Каримни эшитганида ҳеч нарса ҳис қилмаслик, масалан киши Аллоҳнинг азоб оятларини эшитганда унда қўрқув хисси ва мукофот оятларини эшитганда умидворлик хисси бўлмаслиги.
6. Аллоҳни эслаш ва зикр қилишнинг оғир келиши.
7. Шариатга зид бирор иш қилинганида хафа бўлмаслик.
8. Қалбда обрў ва бойлик муҳаббати бўлиши.
9. Бошқаларга солиҳ амаллар ҳақида ўргатиб, ўзи уларни қилмаслиги.
10. Бошқаларнинг муаммоларига хурсанд бўлиш.
11. Фақатгина ҳаром ёки ҳалолга эътибор бериб, макруҳ амалларга бефарқ бўлиш.
12. Мусулмон биродарлари ҳақида қайғурмаслик.
13. Исломни ҳимоялаш учун маъсулият ҳис қилмаслик.
14. Ғолиб бўлиш учунгина бахс-мунозара қилиш.
15. Дунёга хирс қўйиш ва фақатгина мол-дунё учун қайғуриш.
16. Ўзига маҳлиё бўлиш, фақат ўзини ўйлаш.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/panjob_masjidi


Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади. Шунда хўжайини ўзига ўзи:
- “У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади – да” - деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор ҳеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини ҳам сўрамади. Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб:
- “Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман” - деди. Камайтирди ҳам, хизматкор ҳеч нарса демади ва маошининг камайган сабабини ҳам сўрамади. Хўжайин ҳодимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса ҳам, камайса ҳам индамагани)дан ажабланиб, сўради:
- “Маошинги зиёда илдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим ҳеч нарса демадинг”?.
Хизматкор:
- “Биринчи марта келмаганимда Аллоҳ менга бир чақалоқ тухфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки:
- ”Бу чақалоғимнинг ризқи ўзи билан келди". Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда, дедимки:
- “Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи ҳам”.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.

http://t.me/panjob_masjidi


Сабр  ҳикмати


Ассалому алайкум!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан умид, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кунга, солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
Кунингиз мазмунли ўтсин...


@panjob_masjidi




Репост из: ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
Оятуллоҳ ал-узмо Хоманайи ҳазратлари беъсатнинг мақсадига ишора этиб шундай буюрадилар: «Беъсат мақсадини Қуръонда ёрқин жиҳатларда излаш мумкин….Улардан бири зулматдан чиқиб нурга киришдир…Беъсат; инсонларни жаҳон зулматидан, ёмон одатлардан ва ёмон ва хурофотга асосланган ахлоқдан ҳамда золимлар зулмидан чиқариб, унга қарама-қарши бўлган нур томон етаклайди. Бу нур аслида ўша тавҳиднинг ҳақиқати ва муваҳҳидлик (яккахудолик) ибодатидир ва барча қадриятлар ва фазилатлар уни остида жой олади ва Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) беъсатларининг буюк меваси, инсоннинг шайтон ва нафс ҳавосидан қутулишининг ягона йўлидир».

  Шу тартибда Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) дунё аҳлига дунё чархпалаги айланадиган замонгача саодат ва бахтни кафолатловчи динни армуғон келтирдилар. Ул ҳазрат инсоннинг ибодатга бўлган эҳтиёжини қондирдилар ва инсонларга Худодан бошқасига сиғинмасликни ўргатдилар. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўз беъсатлари билан инсоният жамиятидаги қадриятларни тубдан ўзгартириб юбордилар ва жаҳон аҳлини мурувват, инсонийлик, меҳрибонлик, имон ва адолат билан таништирдилар. Дунё ул ҳазратнинг ҳаёт бағишловчи ва ҳамиша тирик таълимотлари нуридан қисқа муддат ичида ёлқинлашди ва қисқа вақт ичида ислом дини бутун дунёда ёйилди.

Мақола махсус "Панжоб" канали учун биродаримиз томонидан тақдим қилинди.


Яқинларингизга ҳам улашинг !
http://t.me/panjob_masjidi


Репост из: ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  «Дарҳақиқат, Биз Пайғамбарларимизни равшан (нарса)лар ила юбордик ва улар ила китоб, ҳамда одамлар адолатда туришлари учун мезон туширдик. Ва темирни туширдик – унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор. Аллоҳ ким Ўзига ва Пайғамбарларига ғойибона ёрдам бераётганини билиши учун. Албатта, Аллоҳ кучли ва азиздир».

  Мўъжизалар ва ақлий далиллар; пайғамбарлар халқ онгини ўстириш учун фойдаланган нарсалар (воситалар)дир. «Мезон»дан мақсад яхшиликлар ва ёмонликларни ўлчайдиган илоҳий қонунлар ва меъёрлардир.

  Ислом пайғамбарига бошқа илоҳий пайғамбарларга ўхшаб юклатилган энг муҳим вазифалардан бири жамиятда адолатни ўрнатиш бўлган. Қуръони Каримда Шўро сурасининг 15-оятида шундай буюрилади:

(فَلِذَالِكَ فَادْعُ وَ اسْتَقِمْ كَمَا أُمِرْتَ وَ لَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَ قُلْ ءَامَنتُ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ مِن كِتَابٍ وَ أُمِرْتُ لِأَعْدِلَ بَيْنَكُمُ اللَّهُ رَبُّنَا وَ رَبُّكُمْ لَنَا أَعْمَالُنَا وَ لَكُمْ أَعْمَالُكُمْ لَا حُجَّةَ بَيْنَنَا وَ بَيْنَكُمُ اللَّهُ يَجْمَعُ بَيْنَنَا وَ إِلَيْهِ الْمَصِيرُ)

  «Бас, шунинг учун ҳам даъват қил, ўзингга амр қилинганидек, мустақим тур ва уларнинг ҳавои нафсларига эргашма ҳамда: «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир китобга имон келтирдим ва орангизда адолат ўрнатишга амр қилиндим. Аллоҳ бизнинг Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиз. Бизнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизнинг амалларингиз ўзингиз учун. Биз билан сизнинг орамизда жанжал(га ўрин) йўқ. Аллоҳ бизларни жамлайди ва қайтиш ёлғиз Унинг Ўзигадир», деб айт».

  Адолат инсониятнинг доимий орзуси бўлиб, инсонлар ҳамиша адолатни излаб юрганлар. Агар бугун унга эришмаган эканлар, сабаби уларнинг илоҳий анбиёлар таълимотларидан узоқлашганликларидир.

  Шубҳасиз, пайғамбарларнинг халқ ичидан танланишлари Аллоҳнинг буюк неъматидир. Аллоҳ олий таълимотлар ва гўзал хулқ билан, дунёни поклик ва гўзаллик томон бошлади. Қуръони Каримда Жумъа сурасининг 2 -оятида шундай буюрилади:

(هُوَ الَّذِى بَعَثَ فىِ الْأُمِّيِّنَ رَسُولًا مِّنْهُمْ يَتْلُواْ عَلَيْهِمْ ءَايَاتِهِ وَ يُزَكِّيهِمْ وَ يُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَ الْحِكْمَةَ وَ إِن كاَنُواْ مِن قَبْلُ لَفِى ضَلَالٍ مُّبِينٍ)

  «У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди».

  Бинобарин, Қуръони Карим Расулуллоҳ беъсатларидан кўзлаган буюк мақсадлардан бирини халқни поклик йўлида тарбиялаш ва уларни истеъдодларини гуллаб-яшнатиш деб билади. Қуръоннинг илоҳий оятлари тиловати ва нафс тарбиясидан сўнг, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) беъсатларининг муҳим натижаларидан бири халққа ҳикмат ва китобдан таълим бериш санаб ўтилади. Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) илоҳий оятлар тиловати билан йўлдан адашган, бузуқлик ва гуноҳга ботган инсонларни китоб ва ҳикмат ёрдамида қайта тирилтиришлари керак эди.

  Агар борлиқнинг яратилишидан мақсад; Аллоҳга сиғиниш деб билсак, илоҳий пайғамбарлар беъсатларидан якуний мақсад, махсусан Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) бесатларидан мақсад; инсониятни поклик чўққисига етказиш ва гуноҳ гирдобидан қутқариш бўлган деб бемалол айтишимиз мумкин. Муборак Наҳл сурасининг 36 – оятида шундай буюрилади:

(وَ لَقَدْ بَعَثْنَا فىِ كُلّ‏ِ أُمَّةٍ رَّسُولاً أَنِ اعْبُدُواْ اللَّهَ وَ اجْتَنِبُواْ الطَّغُوتَ فَمِنْهُم مَّنْ هَدَى اللَّهُ وَ مِنْهُم مَّنْ حَقَّتْ عَلَيْهِ الضَّلَالَةُ فَسِيرُواْ فىِ الْأَرْضِ فَانظُرُواْ كَيْفَ كاَنَ عَاقِبَةُ الْمُكَذِّبِينَ)

  «Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз. Бас, улардан баъзиларини Аллоҳ ҳидоят қилди. Баъзиларига эса, залолат ҳақ бўлди. Бас, ер юзида сайр қилиб юриб ёлғонга чақирувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг».

  Али (алайҳис салом) буюрадилар:

  «Парвардигор, Муҳамад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни халқни Аллоҳ бандаларига сиғинишдан қутқариш ва ўзи билан Аллоҳга сиғиниш йўлига етаклаш учун йўллади.»

Давоми 👇👇👇


Репост из: ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
Беъсат- инсонни янги ва покиза ҳаёт сари етаелайди (2-мақола)

 Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан


  Азиз пайғамбарамиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг беъсатлари ҳижратдан 13 йил олдин, ҳижрий-қамарий йили бўйича, ражаб ойининг 27- кунида юз берди. Ўша кунларда Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ибодат ва тафаккур қилиш учун Ҳиро ғорига боргандилар.

  Шу кунда илоҳий фаришта Жаброил Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га нозил бўлди. Жаброил Ул Ҳазратни ўқишга чақирди ва ул ҳазратга буюк рисолат ва элчилик башоратини берди. Шу ҳолда ваҳий нури инсоният осмонида порлади ва одамларнинг ширк, жаҳолат ва зулм сиртмоғидан қутулиб, буюк ўзгаришга юз тутишлари учун дебочаси бўлди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг Маккадаги беъсатлари инсонларни ёруғлик, тавҳид, адолат ва маърифат томон даъват қилган илоҳий пайғамбарлар беъсатларининг давоми эди.

  Қуръони Каримда пайғамбарлар инсониятнинг йўлбошчиcи ва ўқитувчиcи сифатида зуҳур этишлари таъкидланган. Пайғмбарларнинг беъсатларидан кўзланган мақсадлардан бири, турли қавму элатлар ўртасидаги низоларни бартараф этиш бўлган. Бақара сурасининг 213-оятида шундай буюрилган:

كاَنَ النَّاسُ أُمَّةً وَاحِدَةً فَبَعَثَ اللَّهُ النَّبِيِّنَ مُبَشِّرِينَ وَ مُنذِرِينَ وَ أَنزَلَ مَعَهُمُ الْكِتَابَ بِالْحَقّ‏ِ لِيَحْكُمَ بَينْ‏َ النَّاسِ فِيمَا اخْتَلَفُواْ فِيهِ وَ مَا اخْتَلَفَ فِيهِ إِلَّا الَّذِينَ أُوتُوهُ مِن بَعْدِ مَا جَاءَتْهُمُ الْبَيِّنَاتُ بَغْيَا بَيْنَهُمْ  فَهَدَى اللَّهُ الَّذِينَ ءَامَنُواْ لِمَا اخْتَلَفُواْ فِيهِ مِنَ الْحَقّ‏ِ بِإِذْنِهِ وَ اللَّهُ يَهْدِى مَن يَشَاءُ إِلىَ‏ صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ

  «Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар ва огоҳлантириш берувчи Набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида, улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб туширди. У тўғрисида ихтилофни очиқ ҳужжатлар келгандан сўнг, кимга берилган бўлса, ўшаларгина ҳаддан ошиб қилдилар. Имон келтирганларни ҳақ тўғрисида ихтилоф қилган нарсаларида Аллоҳ Ўз изни ила ҳидоятга солади. Аллоҳ кимни хоҳласа, тўғри йўлга бошлайди».

  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Мадинага ҳижрат қилганликларидан кейин, биринчи навбатда мусулмонлар ўртасида улфат ва биродарлик алоқасини яратдилар ва икки йирик қабила (Увс ва Хазраж) қабилалари ўртасидаги кина-гудурат илдизини қуритишга бел боғладилар. Қуръони Каримда Ол Имрон сурасининг 103- оятида бу борада қуйдагича буюрилган:

(وَ اعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَ لَا تَفَرَّقُواْ وَ اذْكُرُواْ نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَينْ‏َ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَ كُنتُمْ عَلىَ‏ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا  كَذَالِكَ يُبَينِ‏ُّ اللَّهُ لَكُمْ ءَايَاتِهِ لَعَلَّكمُ‏ْ تَهْتَدُونَ)
  «Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: Бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, ҳидоят топсангиз».

  Донишмандлар беъсатнинг ваҳдат ва бирдамлик бағишловчи таъсирини унинг энг муҳим меваси деб билганлар. Бир халқ ўртасида ҳақиқий ҳамжаҳатлик шаклланиши учун, кучли ва мантиқий асос зарур бўлади. Бу тўғрида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) халқни қавурға суякларига ўхшатганлар ва исломий жамиятда ваҳдат мезонини илоҳий арқонни маҳкам тутиш деб билганлар.

  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) беъсатларидан кўзланган яна бир мақсад; халқнинг адолат томон бориши учун керакли шароитни яратиш бўлган. Қуръони Каримда Ҳадид сурасининг 25-ояти каримасида шундай буюрилади:

(لَقَدْ أَرْسَلْنَا رُسُلَنَا بِالْبَيِّنَاتِ وَ أَنزَلْنَا مَعَهُمُ الْكِتَابَ وَ الْمِيزَانَ لِيَقُومَ النَّاسُ بِالْقِسْطِ وَ أَنزَلْنَا الْحَدِيدَ فِيهِ بَأْسٌ شَدِيدٌ وَ مَنَفِعُ لِلنَّاسِ وَ لِيَعْلَمَ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ وَ رُسُلَهُ بِالْغَيْبِ إِنَّ اللَّهَ قَوِىٌّ عَزِيزٌ)
Давоми 👇👇👇


Репост из: ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
Беъсат – инсонни янги ва покиза ҳаёт сари етаклайди (1-мақола)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

 Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг беъсатлари, Ислом тарихидаги энг муҳим воқеадир. Беъсат, инсониятни ҳидоятга бошлаш учун Парвардигор томонидан энг юксак инсон масъул этиб йўлланганлиги маъносидадир.

 Азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг беъсатларидан сўнг, ҳаёт бағишловчи оятлар ваҳий орқали нозил бўла бошлади ва инсоният саодатининг йўли очилди.

Исломий ривоятларда ва яҳудийлик ҳамда насронийликка ўхшаган исломдан олдинги динларга тегишли тарихий манбаларда Сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг зуҳур этишлари (юзага келишлари) ва ул ҳазратнинг пайғамбар бўлишларига тегишли нишоналар зикр этилган. Шунинг учун аҳли китоблар ва ҳатто айрим мушриклар ҳам ушбу нишоналарни олдиндан билганлар. Қуръони Карим оятларига кўра, Хотамул анбиё (пайғамбарларнинг сўнггиси)нинг зуҳурлари «Таврот» ва «Инжил» да башорат берилган. Қуръонда Исо (алайҳис салом) ўзидан илгари Мусо (алайҳис салом)га нозил бўлган «Таврот» ни тасдиқлаши билан бир қаторда ўзидан кейин Аҳмад исмли пайғамбар келишини ҳам башорат қилган. Аҳмад Ислом пайғамбарининг бошқа исмларидир.

  Бинобарин, аҳли китоб ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни ул ҳазратга хос бўлган айрим нишона ва аломатлар орқали энг яқин кишиларидек танирдилар ва уларнинг кўпчилиги ул ҳазратнинг зуҳурларини интиқлик билан кутардилар. Ҳатто уларнинг айримлари Мадинада ул ҳазратни биринчи бўлиб кўриш учун ўтроқ қилгандилар. Буҳайро Роҳиб беъсатдан анча йил олдин Муҳаммадни 12 ёшлигида Шом йўлида кўриб таниган инсонлар сирасидан эди. У Муҳаммаднинг юзида пайғамбарликнинг нишоналарини кўриб, у Аллоҳнинг сўнгги элчиси эканлигини қатъийлик билан таъкидлади.

  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг беъсатлари инсоният тарихидаги буюк ва тақдирни белгиловчи воқеадир. Ушбу воқеанинг буюклиги шундаки, Аллоҳ таоло Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) руҳларини ушбу оғир масъулиятни қабул қилишга тайёрлаганди. Албатта беъсатдан олдинги йилларда айрим маънавий ҳолатлар ва руҳонийлик Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг чеҳралари ва амалларида кўриниб турарди. Ул ҳазрат ўсмирлик чоғларида пок, ростгўй ва жуда яхши хулқли бўлганлар. Имом Али (алайҳис салом) буюради:

  «Парвардигор ўзининг энг буюк фариштасини Расулуллоҳнинг болаликларидаёқ Ул ҳазратга ҳамдам ва ҳамроҳ қилди. Ушбу фаришта кечасию кундузи ул ҳазрат билан бирга эди ва ул ҳазратни буюкликка ва яхши ахлоқ йўлига бошларди».

  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) мана шу маънавий хусусиятлар ва руҳий таҳорат ва покликка эга бўлганлари боис, халқнинг оғир вазияти ва ўша кунги жамият ўртасида махсусан Макка шаҳрида кенг ёйилган жаҳолат ва бузуқликдан азоб чекардилар. Ул ҳазрат йилнинг маълум вақтларида фикр юритиш ва ибодат қилиш мақсадида одамлардан узоқлашиб, Макканинг шарқий шимолида жойлашган Ҳиро тоғига борардилар. Ул жанобнинг ошиқона розу ниёз ва илтижолари ва ул ҳазратнинг Аллоҳ билан алоқа ва боғлиқликлари ул ҳазрат қирқ ёшга тўлгунларича шундай давом этди. Бу ёшда ул ҳазрат ақлий камолотнинг чўққисига етишгандилар ва оқибат, Аллоҳ томонидан пайғамбарликка танландилар. Ул ҳазратга Қуръони Каримнинг ёруғ ва нуроний оятлари ёрдамида Аллоҳнинг бандаларини ўз қўллари билан ясаган бутларга сиғинишдан воз кичишга чақириб, уларга ҳақиқий саодат йўлини кўрсатиш масъулияти топширилди.

(Давоми бор)
@panjob_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Имом Али (а.с) Наҳжул балоғада Пайғамбаримиз юборилган замондаги вазиятни айтиб берадилар :
"Аллоҳ таоло Ул зотни анча вақт пайғамбар юборилмаган вақтда танлаб юборди. Одамлар чуқур ва узун уйқуда бўлиб, фитналар авжига чиққан ва амаллар паришон ҳолда эди. Урушлар олови алангалик бўлиб дунё нурсиз қолиб, макр-ҳийлада гумроҳ бўлиб кетганди. Ҳаёт дарахтларининг барглари сарғайиб ҳаёт ҳосилини беришидан ноумид бўлган эди".
Наҳжул балоға, 89 хутба.

@panjob_masjidi


Расулуллоҳ (с.а.о) марҳамат қиладилар:
"Мен гўзал хушахлоқларни ва унинг яхшиликларини тиклаш учун танландим"
Биҳар ул-Анвар, 16 ж, 210 б.

Изоҳ
Расулуллоҳ (с.а.о) бу дунёда нафақат инсонларга балки барча мавжудотларга намунали Пайғамбар бўлганлар. Ислом динининг ривожланиб ҳозирги кунгачам бизларга етиб келишини сабабларини 3 та омил деб биладилар; 1 - Пайғамбаримизни хушахлоқликлари, 2 - ҳазрати Али алайҳи саломнинг қиличларини зарбаси ва довюраклик билан жанг қилишлари, 3 - ҳазрати Ҳадича (с.а)нинг бойликларини эҳсон қилишлари.
Қурони каримда Пайғамбаримизнинг ахлоқлари ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир". 
Оли-Имрон сураси 159 оят

Демак, бу ояти каримада бир неча хулосаларни чиқарсак бўлади.
1 - Инсонни мулойим бўлиши бу бир илоҳий ҳадядир. Агар инсон ўз муомаласида одамлар билан мулойим ва хушахлоқлик қилмаса унда бу илоҳий ҳадядан маҳрумдир.
2 - Қўпол ва қалби қаттиқ инсон одамларни бошқариб билмайди ва уларни ўзига жалб эта олмайди.
3 - Раҳбарлик ва бошқариш мулойимлик ва хушахлоқлик билан ҳамроҳдир. Қўпол ва баджаҳл инсон ҳалқга имомлик қила олмайди.
4 - Гуноҳидан афсусланганларни ва хатоларини тушиниб олганларни қўлидан ўшлаб ҳидоят томон жалб этиш керак ва мулойимлик билан тўғри йўлга бошқариш керак.
5 - Бир иш қилишда хушахлоқликлардан бири бу керакли инсонлардан маслаҳат олишдир. Инсон кўпчиликка тегишли ишларида маслаҳатлашиб ва уларнинг мулоҳазаларини эшитиб кейин бир қарорга келиш керак. Қарорга келгандан сўнг ишни бошлаб Аллоҳга таваккал қилиш керак.

http://t.me/panjob_masjidi




Мабъас воқеасини ҳазрати Имом Ҳоди (а.с) жуда чиройли ривоят қиладилар:
“Ҳазрати Расулуллоҳ (с.а.о) Шом тижоратини тарк қилганларидан сўнг “Ҳиро” ғорига чиқиб Аллоҳни табиат оятларига қараб, Парвардигорни улуғ ва буюклигидан лаззатланиб, ибодатга машғул бўлардилар. Қирқ ёшга тўлганларида Парвардигори олам ул зотни қалбларини энг пок, камтарин ва равшан қалблардан деб билди.
Шунда ҳазрати Жаброил(с) келиб Расулуллоҳ(с.а.о)га : “Ўқи - деди.
Расулуллоҳ(с) дедилар- “Нимани ўқай? Жаброил(а) деди : «Эй Муҳаммад! сени яратган Парвардигоринг номи ила ўқи».
Кейин эса Жаброил(а) ўз вазифасини бажариб осмону фалаклар томон кўтарилди. Ҳазрати Муҳаммад (с.а.о) ҳам ғордан пасга тушганларида Парвардигори олам йўлда Расулуллоҳ(с.а.о)ни кўзларига кўринган нарсага нутқ ато этишни бошлади. Пайғамбар (с.а.о) тоғ тошларига, қумтошларига, саҳро тошларига, қаерга қарамасинлар ҳамма ул зотга иҳтиром билан : «Ассалому алайка йа Ҳабибаллоҳ, Ассалому алайка йа Валийаллоҳ, Ассалому алайка йа Расулаллоҳ» - дерди.

@panjob_masjidi



Показано 20 последних публикаций.