Муваффақият ва тирик қолиш.
Инсон мияси муваффақият қозонишга эмас, аксинча тирик қолишга мослашган, тирик қолиш учун нима қилиш керак?
Энергия йиғиш ва уни сақлаш керак. Бунинг учун мия барча амалларни қилади. Кўпроқ овқат едиради, ҳа, бугун спорт билан шуғулланмай қўявер, энергияни сақлаш керак дейди, озгина ичиб юборсанг ҳеч нарса қилмайди, битта чекиб ҳам қўявер, ахир танага ҳам дам бериш керак.
Агар сизда мана шунақа ҳолатлар кузатилса, мия ўз фаолиятини нормал ҳолатда давом эттирмоқда, унинг асосий вазифаси тирик қолиш, танани тирик қолдириш учун барча ҳаракатни қилади.
Муваффақият эса аксинча, унга эришиш учун энергия сарфланиши керак, ўзингизни мажбурлаб югуришга чиқасиз, спорт билан шуғулланасиз, умуман мияга нормал бўлмаган вазифаларни юклайверасиз, натижада мияда нейронларнинг ҳаракат тарзи ўзгаришни бошлайди.
Ҳамма ҳам муваффақиятга эришмаслигининг асосий сабаби ҳам шу аслида, ҳамма тирик қолишни хоҳлайди, лекин муваффақиятга эса фақат “ненормаллар” эришади. Муваффақият билан эса инсоннинг руҳиятида эркинлик пайдо бўлади.
@bektoshkhatamov