Репост из: Bektosh Khatamov
Мақсад қўйиш.
Бугун мен сизларга ўзим қандай қилиб мақсадлар қўйишим ва уларга етишиш йўллари ҳақида ёзиб ўтмоқчиман. Мен мақсад қўйишда SMART тактикасидан фойдаланаман.
S (specific) - аниқ. Бунда мақсад аниқ бўлиши жуда муҳим, у ким?, нима? сўроғига жавоб бериши керак, яъни мақсад кимгадир ёки нимагадир эришиш бўлиши керак. Мавҳум нарсалар ҳақида бунақа мақсадлар қилиб бўлмайди.
M (measurable) - ўлчовли. Мақсад аниқ бир ўлчовга эга бўлиши керак, масалан, йил охиригача бир миллион доллар пул ишлаб топаман, яъни бу ўлчовли, йил охиригача бой бўлиб кетаман дейиш ҳам ўлчовли эмас.
A (achievable) - етишса бўладиган. Ҳа, мақсад албатта реал шароитларда етишса бўладиган бўлиши керак. Масалан, ойга пиёда чиқаман дейиш умуман етишиб бўлмайдиган мақсад.
R (relevant) - алоқадор. Мақсад сизнинг ҳаётингизга алоқадор бўлиши, яъни сизнинг ҳаётингизнинг қайсидир соҳасини яхшилаши керак. Масалан, уч ойда қурбақани рақс тушишга ўргатаман деган мақсад қўйишингиз мумкин, лекин бундан сизга нима фойда?
T (time bound) - вақт билан чегараланган. Мақсадда албатта вақт чегараси бўлиши шарт, яъни мен палончи мақсадга мана бу вақт оралиғида ёки мана бу вақтгача етиб бораман.
Сиз қўйган мақсадларингизда мана шу беш элемент бўлса, демак тўғри мақсад қўйгансиз ва бу мақсад тез орада реал ҳаётингизда содир бўлади.
Келинг шу SMART тактикаси бўйича мақсад қўйиб кўрамиз.
Дейлик сиз маълум килограмга озмоқчисиз:
1. Мен 2024-йил 31 декабрга қадар ҳозирги вазнимдан 10 килограмга озаман.
Мақсад аниқ (specific), ўлчовли (measurable), етишса бўладиган (achievable), алоқадор (relevant), яъни ўзимнинг соғлиғимни яхшилайди, вақт билан чегараланган (time bound).
Яна бир мисол:
Дейлик сиз чекишни ташламоқчисиз:
2. Мен 2024 йил 31 декабрга қадар чекишни бутунлай ташлайман.
Мақсад аниқ (specific), ўлчовли (measurable), етишса бўладиган (achievable), алоқадор (relevant), бу менга молиявий ва соғлиқ жиҳатдан фойда олиб келади, вақт билан чегараланган (time bound).
P.S. Мақсадни қўйгандан кейин уни қандай амалга ошириш кераклиги ҳам алоҳида бир санъат, бу ҳақида ҳам маълумот берайми? Шу пост 1000 👍 йиғса, албатта ёзаман.
@bektoshkhatamov