“Катта еттилик”, “Катта йигирматалик” – аслида хато
Оммавий ахборот воситиларида тез-тез учрайдиган Катта еттилик, Катта йигирматалик иборалари аслида хато. Бу янглишишнинг илдизи 1990-йилларга бориб тақалади. Рус публицистлари ўша пайтларда инглизча G7 қисқартмасини Большая семёрка – Катта еттилик деб ўгирган. Ибора илк бор “Коммерсантъ-Власть” журналининг 1991 йил 21 январ сонида “Болтиқбўйи Горбачёвга 16 миллиард долларга тушди. Камида” мақоласида ишлатилган. Журналист G7 ни Great Seven – Катта еттилик деб ўйлаган. Аслида у Group of Seven – Еттилик гуруҳи иборасининг қисқартмаси эди. Шундай қилиб, бу хато кенг ёйилган ва G8, G20 каби бирлашмаларга нисбатан ҳам қўллана бошлаган.
Одатда аслиятдан эмас, рус тили воситасида таржима қиладиган, кўпинча русча манбаларга асосланадиган матбуотимиз бунда ҳам эргашиш йўлидан борган ва юқоридаги каби атамаларни Катта еттилик, Катта саккизлик, Катта йигирматалик деб қўллайверган. Бироқ ҳозир ОАВ бу ибораларни аслига мос шаклда ҳам ишлатяпти.
Миллий энциклопедияга G7, G8, G20 бирлашмалари ҳақида маълумот киритилмаган экан. Фақат бир мақола ичида Кучли еттилик ибораси учради.
❓ Сиз қандай фикрдасиз? Юқоридаги қисқартмалар кенгайтмасини ўзбек тилида аслига мос Еттилик гуруҳи, Саккизлик гуруҳи, Йигирматалик гуруҳи шаклида бериш керакми ёки одатланилган тарзда қўллайверган маъқулми?
@oriftolib