Дунёни сув олса, ўрдакка нима ғам?
Бу мақол беғам, бепарво, “ўз қорним тўйса бўлди, ўзга билан нима ишим бор” деб, оила ғамини, эл-юрт ғамини емайдиган, ҳамиша ялло қилиб юришни кўзлайдиган одамларга қарата айтилади.
Мақолнинг “Дунёни сув босса, ўрдакка не ғам?” шакли ҳам бор.
Маънодошлари:
🔹 Дарё тошса, қудуққа не зарар?
🔹 Бола ўйинга тўймас, беғам уйқусини қўймас.
🔹 Қайғусиз қора сувга семирар.
🔹 Беғамликнинг вафоси бўлмас.
“Ҳикматнома. Ўзбек мақолларининг изоҳли луғати” китобидан
@oriftolib