Сандиқ – сандиқ тўла тарих
Сандиқ сўзи ўзбекчага араб тилидан ўзлашган. Араб тилига эса юнон тилидан ўтган. Юнонча syndokeion сўзи ёғоч қутини англатади. Ўрта асрларда бундай қутилар яхлит ғўладан, катта ҳажмли ёғочдан ўйиб ишланган. У стол, стул, каравот вазифаларини бажарган, ичида турли рўзғор буюмлари, китоблар ва қуроллар сақланган. Қироллар бир қасрдан бошқасига кўчганда хазина темир қопламали сандиқларда ташилган.
Келинлар қадимда сепларини куёвникига сандиқда олиб борган. Бу одат бугунгача сақланиб келяпти.
Сандиқ сўзи туркий тилларда турли талаффуз вариантларида учрайди. Бу сўз туркий тиллардан рус ва украин тилларига сундук шаклида ўтган.
Ҳозирги ўзбек тилида сандиқ турли буюмларни, бисотларни солиб қўйишга мўлжалланган, очилиб-ёпиладиган қопқоқли, қулф-калитли, яшик шаклидаги уй-рўзғор буюмини билдиради:
Мен келтирган атласни Ёрим солди сандиққа.
“Қўшиқлар”.
@oriftolib