Обуна – ёзилиш, имзо чекиш
Идеал ҳолатда тил четдан олинаётган сўзни ўзига мослайди. Шу сабабли кўпинча бундай сўзлар тилга сингиб кетади. Обуна ҳам худди шундай сўзлардан. Унинг асли французча abonner – имзо чекмоқ, имзоламоқ; ёзилмоқ сўзига бориб тақалади. Ўзбек тилига ўзлашган абонемент ва абонент сўзлари обуна билан ўзакдош. Бироқ улар тилга мослашмаган ва европача қиёфасини сақлаб қолган.
Обуна ўзбек тилида газета, журнал ва шу кабиларга олдиндан ҳақ тўлаб ёзилишни англатади:
Бу йил яна “Ҳидоят” журналига обуна бўлдим.
@oriftolib