#Табаррукзиёратгоҳлар
(...давоми)
ҲАЗРАТ ҚУСАМ ИБН АББОС РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
(м.624-677йллар)
Ҳишом ибн Исом ал-Килобий бундай деб ривоят қиладилар - “Мен Қусам ибн ал Аббос ибн Абдулмутталибнинг ҳузурига тез-тез кириб, у ерда бирор шеър ўқиб турар эдим. Бир куни одатдагидек Қусамнинг ҳузурига кирмоқ ниятида ичкарига қараб эдим, унинг шоҳона бир зарчапон кийиб олганини кўрдим. Шунда мен ўзимча унинг нархини юз динор деб баҳоладим. Кейин, ортимга-даҳлизга қайтдим-да, у ерда турт байт шеър битгач, Қусамнинг хузурига кириб, дудуқлана-дудуқлана уни ўқишга киришдим. Қусам бундан ҳайрон булиб менга: “Эй, ибн Исом! Мендан не содир бўлдики, дудуқланаётирсан?” - деди. Мен унга: “Эй, Расуллоҳ амакиларининг ўғли! Мен кеча бир туш кўриб эдим, ҳозир дилим ўшал билан машғул бўлди,” - дедим. Қусам: “Қандай туш кўрдинг?” -деди, Шунда мен қўйидаги шеърни ўқидим:
Мен Абу Жаъфарни кўрдим, туш эди, ёдда ҳамон,
У менга кийдирди бир шоҳона, янги зарчопон.
Таъбирин бир улфатимдан сўрадим, менга деди:
“Ул сабаб келгай ҳалокат, бўлгуси охир замон,”
Ҳошимий аҳли саҳога дўсти содиқ, ошно.
Такдир илги айлагай эҳсон талаб бир нотавон.
Дилда борин кимки айтса, эътироз этма унга,
Бош эгиб унга қулоқ сол, арзини қилсин баён!
(Усмон Темурхон ўғли ва Бахтиёр Набихон ўғли таржимаси.)
Кейин у зарчапонининг енги билан менга: “Яқинроқ кел!” деган маънода ишора қилиб: “Буни эгнимдан ечиб ол!” – деди. Мен уни ечиб олдим қарасам, у зар чапон остидан бир кўйлак кийиб олган экан, мен ўзимча у кўйлак нархини эллик динор деб баҳоладим: “Аллоҳ таоло сени қамбағал қилиб қўймогимни истамаган шекилли?! Тўғрисини айтсам тушимда бул кўйлакни ҳам кўрган эдиму, лекин унутибман,” - дедим. Қусам бул гапни эшитгач, шул қадар қаттиқ қаҳ-қаҳ отиб кулиб юбордики, ҳатто қўлу оёқлари ҳаракатга кириб кетди. Сўнг, у ғуломига: “Менга иккита оддий эскирган кийим келтир!” - деди. Ғулом иккита оддий, эскирган кийим келтиргач, Қусам иккаласини кийиб олди-да, устидаги кимматбаҳо кўйлакни ечиб, уни ҳам, зарчопонни ҳам менга инъом килди. Қиммат-баҳо кўйлак ҳам, зарчопон ҳам меники бўлгач, мен унга: “Аллоҳ таоло сени камбагал қилиб қўймогимни истамаган шекилли?! Сўз бирла эришган ютуғим ҳар қандай мукофотдан ажабтовурдир,” -дедим. Қусам: “Буни қандай тушунмоқ керак?” - деди. Мен унга: “Бундан буён ҳар сафар тунда бирор туш кўрсам тонг отиши биланоқ унинг таъбирини сенга айтаман,” - дедим. Шунда Қусам: “Субҳоноллоҳ! Сен тунда бирор туш кўрасан-у, тонг отиши биланоқ келиб мени шилиб оласанми?! Демак, сенга на Шом ва на Ироқ тўқувчилари чидамас экан-да?! Лекин, яна шундай туш қўришинг зарур бўлиб қолса, фақат бир бор ёзда ва бир бор қишда кўргил! Башарти (биз тайин қилган вақтдан ташқари) яна шундай туш кўрадиган бўлсанг, ул ҳолда биз ҳам сенга атаб ана шундай бир туш кўриб қўюрмиз” -деди. Маълум бўлаяптики, улуг саҳоба ҳазрат Қусам ибн Аббос шеърлар ҳам ёзган эканлар ва шоирларни дўст тутар эканлар. Бу зоти шариф ғоят саҳоватли инсон ва дину диёнат йўлида жонларини қурбон қилган экан.
Дурдоналар шодасидаги ноёб, қимматбаҳо гавҳарлардан бири Самарқанддаги Қусам ибн Аббос, яъни Шоҳи Зинда мажмуасидир.
Боболаримизнинг бу шоҳ асарини асрамоқ, уни келажак авлодга эсон- омон етказмоқ биз бугунги авлодларга насиб этди. Бу обидада бунёдкор халқимизнинг бир неча минг йиллик санъати, тарихи, маданияти муҳрлангандир. Шоҳи Зинда мажмуаси ота-боболаримизнинг юксак маънавияти, улуғ салоҳияти, донишмандлигига қўйилган ҳайкал. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва салламнинг жиянлари, улуғ саҳобага билдирилган эҳтиром ҳам улуг бўлгандир.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шоҳи Зинда мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ушбу қарорнинг шарофатидан мажмуани янада ободонлаштириш ишлари бошланди:
Авлиёни эъзоз этган замондир,
“Замон ёмон!” -деган одам ёмондир!
Авлиёни севганни Аллоҳ севгай,
Аллоҳ севган юрт дорул омондир!
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz