ДУНЁ ВА ОХИРАТ АЗИЗЛИГИ ШАРТИ
Нақлдурким, бир кун Башир Ҳофий дўстларига дедиким:
- Ҳар ким дунё ва охиратда азиз бўлмоқни хоҳласа, уч нарсадан сақлансин: аввало, ҳеч кимдан нарса тиламасин: иккинчи, ҳеч кимни ғийбат қилмасин, учинчи, бермаган нарсани олмасин!
Ва яна деди:
- Киши шаҳвати билан ўзи ўртасига девор қурмаса, яъни нафсни ўлдирмаса, у ҳеч қачон ибодат завқини тотмагай!
Аллоҳ бандасининг уч нарса қилишини жуда хуш кўради: биринчиси, оз молидан сахийлик билан инъом, эҳсон қилишини; иккинчиси, қўрқоқ кишининг ёнида тўғри, рост сўзлашини; учинчи, хилват ерда - ҳеч ким йўқ жойда Аллоҳдан қўрқишини.
Кимнинг кўнгли қаттиқ бўлса, у ўлимдан қўрқар. Мўмин киши ҳеч қачон ўлимдан қўрқмагай. Чунки ўлим Аллоҳга етишмоқдир. Дарвеш ҳеч қачон ўлимдан қочмагай.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz