Orifon.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжидининг "orifon.uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали. Бош имом-хатиб: Салоҳиддин Гадоев.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИСЛОМДА МОЛУ ДУНЁГА БЎЛГАН МУНОСАБАТ  САЛОҲИДДИН ДОМЛО. ИБРАТЛИ МАЪРУЗА.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар қачон бандага ғам-қайғу етаркан:
«Эй Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингдирман. Қулингни ўғлиман. Чўрингни ўғлиман. Пешонам Сенинг қўлингда (мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Менинг устимдаги қазо (амр-ҳукминг) адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки бирон китобингда нозил қилган эдинг ёки уни бирон бандангга ўргатган эдинг ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида олиб қўйган эдинг. Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетиши (кетказувчи) ва ташвишимни кетиши (аритувчи) қилгин»
деса, Аллоҳ таоло унинг ғам-қайғуларини кетказиб, унинг ўрнига ҳурсандлик олиб келади", дедилар. Шунда (саҳобалар): "Бу сўзларни ўрганиб олмайликми, я Росулаллоҳ, дейишди. Расулуллоҳ ﷺ: "Балки, буларни эшитган кишига уларни ўрганиш лозим бўлади".

Имом Аҳмад ривояти.
(Абдуллоҳ ибни Масъуд розияллоҳу анҳудан)

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
УШБУ ҚУРУЛИЯТГАН.ХОЖА ИСМАТДА  ЯНГИ   МАСЖИДГА, ЎЗ ҲИССАСИНИ ҚЎШАЁТГАН.( МОДДИЙ, ИҚТИСОДИЙ  ХИЗМАТ ҚИЛИБ БЎЛСИН,) БАРЧА САХОВАТПЕША  МЎМИН МУСУЛМОНЛАРДАН  АЛЛОҲ РОЗИБЎЛСИН  КЎЗЛАГАН МУРОДУ   МАҚСАДЛАРИГА ЭРИШТИРИБ ДУНЁЮ, ОХИРАТЛАРИНИ ОБОДУ МАЬМУР АЙЛАСИН.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, шайтон инсон танасида қоннинг оқиши каби юради», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ: Ҳадиси шарифнинг хулосаси шуки, бу ерда шайтон васвасаларини инсоннинг нафсида ва қалбида жорий бўлиши инсон танасида қоннинг оқишига қиёс қилинмоқди. Инсон танасида қоннинг борлиги ва у бутун тана бўйлаб айланиб юриши аниқ бўлганидек, шайтоннинг васвасалари ҳам ана шундай аниқ. Инсон танасидаги қоннинг оқишини ҳис қилмаганидек, шайтоннинг васвасасини ҳам ҳис қилинмайди. Худди шунингдек, қон инсонга қанчалар яқин бўлса, шайтоний васвасалар ҳам унга шу қадар яқиндир. Шунинг учун инсон шайтоннинг васвасасидан сақланишнинг ҳаракатини қилиши керак.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Абдуллоҳ
ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
«Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади».

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ».

Маъноси:
«Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!»

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


Эй Роббим!
Агар афвинг гуноҳларни ўчирса, дўстлигинг қандай бўлар экан?
Агар дўстлигинг қалбларни зиёлантирса, муҳаббатинг қандай бўлар экан?
Агар муҳаббатинг ақлларни ҳайратга солса, қурбатинг қандай бўлар экан?
Агар қурбатинг ғам-ташвишларни кетказса, сенинг Карийм бўлган юзингга боқиш қандай бўлар экан?
Эй Роббим!
Биз сендан афвингни,
дўстлигингни,
муҳаббатингни,
қурбатингни ва Карийм бўлган юзингга боқиш лаззатини сўраймиз!
Сенинг эшигинг фақатгина солиҳ ва яхши қулларинг учун бўладиган бўлса, биз гуноҳкор ва осий қулларинг кимнинг эшигига борсин?
Бизларга, ўзингнинг ризолигингга олиб борувчи амалларни осон қил, уни севдир ва унга муваффақ айла!
Бизларга, ўзинг рози бўлмайдиган амалларни қийин қилиб қўй, уни хунук кўрсат ва бизларни сақла!
Биз ожиз қулларингни маҳрум қўйма!

ШАМСИ ТАБРЕЗИЙ ҚУДДИСА СИРРУХУ


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ".


“Хўжа Исмат” жоме масжиди қурилишига кўмак бермоқчи бўлган олиҳиммат биродарларларимизга ҳисоб рақамларини эслатиб қўймоқчимиз. Савобдан бебаҳра қолманг! Ўзингизга жаннатлардан қаср сотиб олинг!

UZ card: 5614681200998213

Humo card: 9860 010116932772

  ИНН.   206628196

МФО 00088

Масжид ҳисоб  рақами:

20212000704516299001

“Ипотека банк”

  РОССИЯДАН ПУЛ КЎЧИРУВЧИЛАР УЧУН.

  9860167827774552
ҳамкорбанк.

   ВИЗА КАРТА.  ИПОТЕКА

4242150031269205

БАРЧА КАРТАЛАР ГАДОЕВ САЛОҲИДДИН НОМИГА.

Murojat uchun
+998973003303  Салоҳиддин домла
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram (https://t.me/Xoja_Ismat_jome_masjidi)


#Табаррукзиёратгоҳлар
(...давоми)
ҲАЗРАТ ҚУСАМ ИБН АББОС РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
(м.624-677йллар)

Ҳишом ибн Исом ал-Килобий бундай деб ривоят қиладилар - “Мен Қусам ибн ал Аббос ибн Абдулмутталибнинг ҳузурига тез-тез кириб, у ерда бирор шеър ўқиб турар эдим. Бир куни одатдагидек Қусамнинг ҳузурига кирмоқ ниятида ичкарига қараб эдим, унинг шоҳона бир зарчапон кийиб олганини кўрдим. Шунда мен ўзимча унинг нархини юз динор деб баҳоладим. Кейин, ортимга-даҳлизга қайтдим-да, у ерда турт байт шеър битгач, Қусамнинг хузурига кириб, дудуқлана-дудуқлана уни ўқишга киришдим. Қусам бундан ҳайрон булиб менга: “Эй, ибн Исом! Мендан не содир бўлдики, дудуқланаётирсан?” - деди. Мен унга: “Эй, Расуллоҳ амакиларининг ўғли! Мен кеча бир туш кўриб эдим, ҳозир дилим ўшал билан машғул бўлди,” - дедим. Қусам: “Қандай туш кўрдинг?” -деди, Шунда мен қўйидаги шеърни ўқидим:
Мен Абу Жаъфарни кўрдим, туш эди, ёдда ҳамон,
У менга кийдирди бир шоҳона, янги зарчопон.
Таъбирин бир улфатимдан сўрадим, менга деди:
“Ул сабаб келгай ҳалокат, бўлгуси охир замон,”
Ҳошимий аҳли саҳога дўсти содиқ, ошно.

Такдир илги айлагай эҳсон талаб бир нотавон.
Дилда борин кимки айтса, эътироз этма унга,
Бош эгиб унга қулоқ сол, арзини қилсин баён!

(Усмон Темурхон ўғли ва Бахтиёр Набихон ўғли таржимаси.)
Кейин у зарчапонининг енги билан менга: “Яқинроқ кел!” деган маънода ишора қилиб: “Буни эгнимдан ечиб ол!” – деди. Мен уни ечиб олдим қарасам, у зар чапон остидан бир кўйлак кийиб олган экан, мен ўзимча у кўйлак нархини эллик динор деб баҳоладим: “Аллоҳ таоло сени қамбағал қилиб қўймогимни истамаган шекилли?! Тўғрисини айтсам тушимда бул кўйлакни ҳам кўрган эдиму, лекин унутибман,” - дедим. Қусам бул гапни эшитгач, шул қадар қаттиқ қаҳ-қаҳ отиб кулиб юбордики, ҳатто қўлу оёқлари ҳаракатга кириб кетди. Сўнг, у ғуломига: “Менга иккита оддий эскирган кийим келтир!” - деди. Ғулом иккита оддий, эскирган кийим келтиргач, Қусам иккаласини кийиб олди-да, устидаги кимматбаҳо кўйлакни ечиб, уни ҳам, зарчопонни ҳам менга инъом килди. Қиммат-баҳо кўйлак ҳам, зарчопон ҳам меники бўлгач, мен унга: “Аллоҳ таоло сени камбагал қилиб қўймогимни истамаган шекилли?! Сўз бирла эришган ютуғим ҳар қандай мукофотдан ажабтовурдир,” -дедим. Қусам: “Буни қандай тушунмоқ керак?” - деди. Мен унга: “Бундан буён ҳар сафар тунда бирор туш кўрсам тонг отиши биланоқ унинг таъбирини сенга айтаман,” - дедим. Шунда Қусам: “Субҳоноллоҳ! Сен тунда бирор туш кўрасан-у, тонг отиши биланоқ келиб мени шилиб оласанми?! Демак, сенга на Шом ва на Ироқ тўқувчилари чидамас экан-да?! Лекин, яна шундай туш қўришинг зарур бўлиб қолса, фақат бир бор ёзда ва бир бор қишда кўргил! Башарти (биз тайин қилган вақтдан ташқари) яна шундай туш кўрадиган бўлсанг, ул ҳолда биз ҳам сенга атаб ана шундай бир туш кўриб қўюрмиз” -деди. Маълум бўлаяптики, улуг саҳоба ҳазрат Қусам ибн Аббос шеърлар ҳам ёзган эканлар ва шоирларни дўст тутар эканлар. Бу зоти шариф ғоят саҳоватли инсон ва дину диёнат йўлида жонларини қурбон қилган экан.
Дурдоналар шодасидаги ноёб, қимматбаҳо гавҳарлардан бири Самарқанддаги Қусам ибн Аббос, яъни Шоҳи Зинда мажмуасидир.
Боболаримизнинг бу шоҳ асарини асрамоқ, уни келажак авлодга эсон- омон етказмоқ биз бугунги авлодларга насиб этди. Бу обидада бунёдкор халқимизнинг бир неча минг йиллик санъати, тарихи, маданияти муҳрлангандир. Шоҳи Зинда мажмуаси ота-боболаримизнинг юксак маънавияти, улуғ салоҳияти, донишмандлигига қўйилган ҳайкал. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва салламнинг жиянлари, улуғ саҳобага билдирилган эҳтиром ҳам улуг бўлгандир.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шоҳи Зинда мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ушбу қарорнинг шарофатидан мажмуани янада ободонлаштириш ишлари бошланди:

Авлиёни эъзоз этган замондир,
“Замон ёмон!” -деган одам ёмондир!
Авлиёни севганни Аллоҳ севгай,
Аллоҳ севган юрт дорул омондир!


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Душанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!


Ума
р ибн Хаттоб (р.а) бундай деган:
"Пайғамбар (с.а.в)га салавот айтмагунингча қилган ҳар қандай дуоинг кўтарилмай осмон билан ер ўртасида тураверади"
. (Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган)

#салавот
«Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадин ва ъало оли саййидино Муҳаммад».

Маъноси:
«Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!»

Эрта тонгда қилган яхши тилаку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрл
и-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон
.
Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни к
енг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


ИСРО ВА МЕРОЖ

ثُمَّ أُسْرِيَ بِرُوْحِهِ وَجَسَدِهِ يَقْظَةً مِنَ الْمَسْجِدِالْحَرَامِ إِلي الْمَسْجِدِ اْلأَقْصَي وَ رِحَابِهِ الْقُدْسِيَّة وَعُرِجَ بِهِ إِلَي السَّماوَاتِ

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам жасад ва руҳлари ила уйғоқ ҳолларида Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсо ва унинг атрофидаги муқаддас жойларга сайр қилдирилдилар. (Ўша жойдан, Байтул Мақдисдан) осмонга кўтарилдилар.

فَرَأَي آدَمَ فِي اْلأُُولَي وَقَدْ جَلَّلَـهُ الْوَقَارُ وَ عَلاَه

Биринчи (осмон)да савлат тўкиб, улуғворлик чулғаб олган Отамиз Одам алайҳиссаломни кўрдилар.

وَفِي الثَّانِيَةِ عِيسيَ ابْنَ الْبَتُولِ الْبَرَّةِ التَّقِيَّة وَابْنَ خَالَتِهِ يَحْيَي الَّذِي أُوتِيَ الْحُكْمَ فِي صِبَاه

Иккинчи (осмон)да парҳезкор, зоҳида, Аллоҳга ибодатлари кўп, тақво (соҳибаси Марям) онамизнинг ўғли Исо алайҳиссаломни ҳамда ёшлигида ҳикмат ато қилинган холасининг ўғли Яҳё алайхиссаломни кўрдилар.

وَفِي الثَّالِثَةِ يُوسُفَ الصِّدِّيقَ بِصُوْرَتِهِ الْجَمَالِيَّة

Учинчи (осмон)да ростгўй Юсуф алайҳиссаломни чиройли суратда кўрдилар.

وَفِي الرَّابِعَةِ إِدْرِيسَ الَّذِي رَفَعَ اللهُ مَكَانَهُ وَأَعْلاَه

Тўртинчи (осмон)да Аллоҳ мартабасини баланд ва олий қилган Идрис алайҳиссаломни кўрдилар.

Шарҳ:Идрис дарс сўзидан келиб чиққан бўлиб, Аллоҳнинг китобидан кўп дарс қилганлари учун шундай номланган. Асл исми Ахнух бўлган.

وَفِي الْخَامِسَةِ هَارُونَ الْمُحَبَّبَ فِي اْلأُمَّةِ اْلإِسْرَائِيلِيَّة

Бешинчи (осмон)да Исроил умматларига маҳбуб Ҳорун алайҳис саломни кўрдилар.

وَفِي السَّادِسَةِ مُوسَي الَّذِي كَلَّمَهُ اللهُ وَنَجَاه

Олтинчи (осмон)да Аллоҳ таоло билан сўзлашган, муножот қил- ган Мусо алайҳиссаломни кўрдилар.

وَفِي السَّابِعَةِ إِبْرَاهِيْمَ الَّذِي جَاءَ رَبَّهُ بِسَلاَمَةِ الْقَلْبِ وَحُسْنِ الطَّوِيَّة وَحَفِظَهُ اللهُ مِنْ نَار نَمْرُود وَعَافَاه

Еттинчи (осмон)да Намрудни ўтидан сақлаб, халос қилган Роббисини (ҳузурига) саломат қалб, гўзал эътиқод билан келган Иброҳим алайҳиссаломни кўрдилар.

ثُمَّ إِلَي سِدْرَةِ الْمُنْتَهَي إِلَي أَنْ سَمِعَ صَرِيْفَ اْلأَقْلاَمِ بِاْلأُمُورِالْمَقْضِيَّة إِلَي مَقَامِ الْمُكَافَحَةِ الَّذِي قَرَّبَهُ اللهُ فِيْهِ وَأَدْنَاه وَأَمَاطَ لَهُ حُجُبَ اْلأَنْوَارِالْجَلاَلِيَّة وَأَرَاهُ بِعَيْنَيْ رَأْسِهِ مِنْ حَضْرَةِ الرُّبُوْبِيَّةِ مَا أَرَاه

Сўнгра Сидратул Мунтаҳога (ундан) ҳукм қилинадиган ишларни (ёзадиган) қаламларнинг шитирлаши эштиладиган (жой)гача Аллоҳга яқин, тўсиқсиз юзланадиган мақомга кўтарилдилар.Жалолият нурларидан ҳижобни кўтарди. Роббул аъламин ҳузурида (Аллоҳ таало кўришни ирода қилган) нарсаларнинг кўзлари билан кўрдилар.

وَبَسَطَ لَهُ بِسَاطَ اْلإِدْلاَلِ فِيْ الْجَمَالِي الذَّاتِيَّة

Зотий мазоҳирда улуғворлик гиламларини солди.

وَفَرَضَ عَلَيْهِ وَعَلَي أُمَّتِهِ خَمْسِيْنَ صَلَوة ثُمَّ انْهَلَّ سَحَابُ الْفَضْلِ فَرُدَّتْ إِلي خَمْسٍ عَمَلِيَّة وَلَهَا أَجْرُالْخَمْسِيْنَ كَمَا شَآءَهُ فِي اْلأَزَلِ وَقَضَاه

Аллоҳ таоло Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва умматларига (бир кеча кундузда) эллик вақт намоз (ўқишни) фарз қилди. Фазл булутлари (ёмғирларни) тўкди.Натижада амалий беш вақтга туширилди. (Лекин) Аллоҳ таоло азалда ҳукм қилиб, хоҳ- лаганидек эллик вақт намоз ажри бор (деб нидо қилинди).

ثُمَّ عَادَ فِي لَيْلَتِهِ وَصَدَّقَهُ الصِّدِّيْقُ وَكُلُّ ذِيْ عَقْلٍ وَرَوِيَّة

Ўша кеча қайтдилар.(Бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берган- ларида,) Абу Бакр Сиддиқ розиоллоху анху ва ақл-фаросат эгалари тасдиқ қилдилар.

وَكَذَّبَتْهُ قُرَيْشٌ وَارْتَدَّ مَنْ أَضَلَّهُ الشَّيْطَانُ وَأَغْوَاه

Қурайш(нинг кўпи) ва Шайтон адаштирган, туғёнга кетган кишилар ёлғонга чиқарди.

عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ

Эй Аллоҳим?! Ўзинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал -ламнинг қабри шарифларини ҳушбўй, ўта ёқимли салоту салом ҳидлари ила муаттар айла!


Манба.

@Avliyolar_uz |

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

3k 0 93 2 47



Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳар қачонки, мен самоларга меърож қилганимда, менинг фироғимдан ер йиғлади ва ундан сариқ атиргуллар униб чиқди. Мен самолардан қайтганимда эса менинг танамдан тер оқиб ерга тушиб ундан қизил атиргуллар ўсиб чиқди! Огоҳ бўлингким, ким менинг ҳидимни ҳидлашни хоҳласа қизил атиргулни ҳидласин!»

Руҳул баён тафсиридан.

МАНБА АВЛИЁЛАР УЗ.


РЎЗА ТУТУВЧИЛАР УЧУН           27-ЯНВАРЬ   ДУШАНБА  КУНИ   САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ.
ТОШКЕНТ ВИЛ.   С. 6,05.  ИФТОР.  17,  36.
БУХОРО ВИЛ  С. 6,1 19ИФТОР.  17,59.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Orifonuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Исро ва меърож хотираси ҳақида»

Имом Бутий

Абдуллоҳ Ғуломов

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудаги илмнинг фазилатидан Муовия розияллоҳу анҳу у кишини алоҳида бир мартабага кўтариб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатар эди. Ечими мураккаб бўлган масалаларни Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўраб олар эдилар. Рум подшоҳи мусулмонларни ожиз қолдириш ва
мусулмонларнинг савияси пастлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида Муовия розияллоҳу анҳуга баъзи саволларни мактуб тарзида ёзиб юборди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг маърифат нурлари подшоҳ жўнатган зулумот булутларини тарқатиб ҳамма жойни нурафшон қилди. Рум подшоҳи Муовия розияллоҳу анҳуга еттита саволни ёзиб жўнатди. 1.Аллоҳга энг суюкли калом? 2.Аллоҳ наздида энг эҳтиромли эркак ва аёл? 3.Бачадонга кирмаган, лекин руҳи бор бўлган тўртта нарса? 4.Ичидаги маййит билан бирга юрган қабр? 5.Фақатгина бир марта қуёшнинг нури теккан ердаги макон? 6.Қовсу қазаҳ (яъни камалак) нима? 7.Осмондаги Мужирра (сомон йўли) нима? Бу мактуб Муовия розияллоҳу анҳуга етиб келгач, саволларни ўқиб чиқдилар. Саволнинг ечими қийинлигини кўриб, Ҳибрул умма (бу умматнинг олими)га, яъни Ибн Аббосга одам жўнатиб, саволларга жавоб ёзиб юборишини сўради. Чунки илм қалъаси ва бутун дунё имоми бўлган Абдуллоҳ ибн Аббосгина бундай қийин масалага ечим топа биларди. Ибн Аббос Рум подшоҳи йўллаган саволларга қуйидаги жавобларни ёзиб, Муовия розияллоҳу анҳуга жўнатдилар: • Аллоҳга энг суюкли калом, бу −«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ», деган зикрдир. • Аллоҳга энг суюкли киши Одам алайҳиссалом. Чунки Аллоҳ қўли билан яратди уни, руҳидан пуфлади, унга фаришталарни сажда қилдирди ва барча нарсаларнинг номини ўргатди. - Аллоҳ наздида энг эҳтиромли аёл, бу−Марям бинти Имрон. • Бачадонга кирмасдан жон киргизилган нарсалар: Одам алайҳиссалом, Ҳаво онамиз, Мусо алайҳиссаломнинг ҳассалари ва Исмоил алайҳиссаломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор. • Ичидаги маййит билан бирга юрган қабр, бу − Юнус алайҳиссаломни ўз ичида олиб юрган балиқ. Фақатгина бир марта қуёшнинг нури теккан ердаги макон, бу − Аллоҳ таолонинг қудрати билан ўртасидан тенг иккига ажратилган денгиз. Бунда Аллоҳ Фиръавн ва унинг лашкарларидан Мусо алайҳиссаломни халос этиш учун денгизни бўлганда, денгизнинг тубидаги ер кўринади ва ўша пайт қуёшнинг нури ўша жойга тушади. Мусо алайҳиссалом ва унга эргашганлар денгизнинг нариги соҳилига ўтиб олганларидан сўнг, денгиз яна аввалги ҳолига қайтади. • «Қовсу қазаҳ (камалак) нима? », деган саволга келадиган бўлсак, бу ер аҳлининг сувда чўкиб кетишидан омонда қолганлигининг белгиси. Чунки Нуҳ алайҳиссалом даврларида мана шу камалак кўрингач, осмондан ёғаётган ёмғир ва ердан чиқаётган булоқлар тўхтаган ва бу ер аҳлига омон қолганининг белгиси бўлган. • Осмондаги Мужирра (сомон йўли)га келадиган бўлсак, у осмондаги эшикдир. Бу жавоб ёзилган мактубни Муовия розияллоҳу анҳу Рум подшоҳига жўнатдилар. Рум подшоҳи жавобларни ўқиб, «Аллоҳга қасамки, буни Муовия ёзмаган. Бу Пайғамбар қариндошларидан бирининг ёзган жавоби бўлиши керак», деди.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Анас
ибн Молик(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
"Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн пағона юқори кўтарилади".

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи афдола солаватика ъадада маълуматика ва барик ва саллим таслиман казалик».

Маъноси:
«Аллоҳим, Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига, саҳобаларига ва барча умматига раҳматингнинг  энг афзали билан раҳмат айла. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юбор».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


ЭНГ ГЎЗАЛ ДУО

اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا يَنْبَغِي لِجَلَا لِ وَجْهِكَ وَلِعَظِيْمِ سُلْطَانِكَ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лакал-ҳамду камаа йамбағии лижалаали важҳика ва ъазийми султоник”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Сенга Сенинг юзингнинг улуғлигича ва салтанатингнинг буюклигича ҳамду санолар бўлсин”.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

2k 0 60 1 23

#Табаррукзиёратгоҳлар
ҲАЗРАТ ҚУСАМ ИБН АББОС РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
(м.624-677йллар)
Ҳазрат Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Аббос розияллоҳу анҳунинг ўғиллари, муҳаддис, аллома, ва улуғ саҳоба ҳисобланадилар. Бу зоти шариф ҳақларида жуда кўп манбаларда, инчунин “Таҳзиб ал асмо”, “Асаба дар тамизи саҳоба”, “Ал-Қанд фий зикри уламои Самарқанд” (“Самарқандия”), “Самария” ва бошқа китобларда маълумотлар берилгандир. Нажмиддин ан Насафийнинг “Самарқандия” китобида ҳазратнинг исмлари тўлиқ келтирилган: Абу Жаъфар Қусам ибн ал-Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳишом ибн Абду Маноф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан Назр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Музар ибн Низор ибн Маъад ибн Аднон. Ҳазрат Қусам ибн Аббос Муовия ибн Абу Суфён разияллоҳу анҳумо халифалиги даврида (661-680) Саъид ибн Усмон иби Аффон розияллоҳу анҳумо билан бирга Мовароуннаҳрни фатҳ этмоққа келиб, Самарқандда шаҳид бўлганлар. “Самария”да ёзилишича, “Нурга тўла Ҳазрати Шоҳ мозори, Ҳазрати Шоҳнинг муборак оти Аббос ўғли Қусам бўлиб, мозори Самарқанд қўрғонининг ичидадир. Амир Темур Кўрагонийнинг ҳукмронлиги вақтида ушбу мозор иморат қилиниб, турли безаклар билан безатилди. Унинг хотуни ва сингилларидан бир нечасига ва баъзи амирларга унда ўринлар белгилаб, ўзлари учун турбатлар ва дахмалар ясаб, уларнинг устида буюк-буюк бинолар солдирган.”
Ҳазрат Қусам ибн Аббос тахминан 624 йилда туғилиб, 677 йилда Самарқандда шаҳид бўлганлар. Ғиёсиддин Жавҳарийнинг ёзишича, Ҳазрат Қусам Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида ул Зотни ювганлардан биридир. Ривоятга кўра ҳазрат Қусам ўша пайтда 8 ёшда бўлганлар. Ҳазрат Қусамнинг юзлари, қиликлари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллолоҳу алайҳи ва салламга ўхшаш бўлган. Қусам ибн Аббос Бухоройи шарифда ҳам бўлганлар. “Самарқандия” китобига Қусам ибн Аббос ривоят қилган табаррук ҳадислар ҳам киритилгандир. Ҳазрат Қусам ибн Аббос бундай деб ривоят қиладилар: “Хотамуннабийин салаллоҳу алайҳи вассаллам Жаъфар ибн Абу Толиб разияоллоҳу анҳуга: “Дарҳақиқат Аллоҳ таоло менга ваҳий йўллаб, ул орқали тўрт хислатинг учун сенга ташаккур изҳор айладики, сен Парвардигор мени пайғамбар қилиб юбормасидан бурун уларни ўзингда барқарор сақлаган экансан. Айтгил, улар қайси хислатлар?” -дедилар. Шунда Жаъфар: “Ота-онам Сизга фидо бўлсинлар, ё Расулаллоҳ! Агар Аллоҳ таоло ул хислатларим хусусида Сизга хабар қилмаганда эди, ўзимча улар ҳақида айтмасдим, улар қуйидагилар: бутларга ибодат қилмоқдан нафратланар эдим, чунки уларнинг зарари ҳам, фойдаси ҳам йўқ, деб ҳисоблар эдим, маст қилувчи ичимлик ичмоқдан нафратланар эдим чунки мен ичкиликни ақлимга нуқсон етказади деб ҳисоблар эдим, ақлимга нуқсон етказганимдан кўра уни янада зиёда қилмоғим мёнга яхшироқдир; зино қилмоқдан нафратланар эдим чунки ўзимни-ўзим ҳалокатга гирифтор айламоғимни истамасдим; ёлгон сўзламоқдан нафратланар эдим, чунки мен буни тубанлик, деб ҳисоблар эдим" деди. ”Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу яна бундай деб ривоят қиладилар - “Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: “Лутфу марҳаматни Аллоҳ таолонинг раҳмдил бандалари даргоҳидан изланглар, улар паноҳида тирикчилик қилинглар!” деб марҳамат қилдилар. Абу Солиҳ: “Мен Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг бундай деганини эшитдим” - дейдилар:
Чин биродарлардингга ҳамдард киши,
Тарк этар ул кез сени номард киши.
Кимки ёнингда эмас ғам чоғида,
Ул биродар бўлмагай - муртад киши.

(Усмонхон Темурхон ўғли, Бахтиёр Набихон ўғли таржимаси.)

(давоми бор...)

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳалол нарсалар ичида Аллоҳга ёқимсизи талоқдир»,деб марҳамат қилганлар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).
Демак, Аллоҳ таоло талоқ лафзининг ишлатилишини, оилаларнинг бузилиб, пароканда бўлишини хоҳламайди. Шунинг учун Қуръони каримда ҳар қандай ҳолатда ҳам никоҳни сақлаб қолишга, оилани бузмасликка буюриб:
«Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки), балки сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин», деган (Нисо сураси, 19-оят).
«Талоқ» сўзи тилга олинган вақтда Аллоҳнинг Арши ларзага келиши ҳақида ҳам ҳадиси шарифда айтилган.
«Талоқ» сўзининг маъносини тушунмай, ҳуда-беҳудага айтавериш гуноҳ саналиши билан бирга, бундай талоқ шариатда эътиборга олинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарсанинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий; талоқ, никоҳ ва итоқ (яъни қул озод қилиш)», деганлар. Мазкур ҳадиснинг мазмунига қараганда, талоқ масаласида ҳазил қилиш ярамайди. Айниқса ёшларимиз шуни яхши билсинларки, ҳазиллашиб айтилган талоқ ҳам шариатда эътиборга олинади.
Маълумки, эркак киши аёл кишига қараганда табиатан босиқ, мулоҳазали, жаҳли чиққанда ўзини тута оладиган бўлгани боис, талоқ бериш ҳуқуқи эрга берилган. Қуръони каримда бунга: «...Никоҳ ўз ихтиёрида бўлган киши...» деб ишора қилинган (Бақара сураси, 237-оят). Албатта, оила бошлиғи бўлиш, ўз қарамоғидагиларни нафақа билан таъминлаш, оиланинг шаънини сақлаш эркаклар учун ҳам шарафли ва ҳам масъулиятли бурчдир. Шундай экан, эркаклар ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилмасликлари, ажралиш ниятлари бўлмаган тақдирда ҳам «талоқ» сўзини айтмасликлари лозим.
Тилга эрк бериб, талоқ сўзини айтиш номақул ишлардан бўлиб, уни айтган киши Раҳмоннинг ғазабини келтирган, шайтонни хурсанд қилган бўлади. Ривоятларда айтилишича, ҳар тонгда шайтон ўз малайларини одамлар орасига юбориб, куннинг охирида уларнинг кун бўйи нима иш қилганлари бўйича ҳисобот олар экан. Шундай кунларнинг бирида малайлардан бири: «Мен бугун икки дўст орасида низо чиқариб, уларни бир-бирига қайраб, душманга айлантирдим», дебди. Бошқаси: «Мен ака-укани юзкўрмас қилиб юбордим», дебди. Учинчиси: «Мен эса икки кишини уруштирдим, оқибатда бири иккинчисини ўлдирди», дебди. Шу тариқа ҳаммалари ўз қилмишларини айтиб беришибди. Шунда шайтон уларга: «Сенлар мақтанишга арзигулик ҳеч қанақа иш қилмабсанлар», дебди. Шу вақт малайлардан бири: «Мен бугун тинч-тотув яшаётган бир оиладаги эр-хотиннинг орасига тушиб, эрни хотинга қайраб, унга «талоқ» сўзини айттирдим», дебди. Шунда шайтон: «Ҳаммасидан ҳам сенинг ишинг мақтовга лойиқ бўлибди», деб уни ёнига ўтирғизиб, иззат-икром кўрсатган экан.
Аллоҳ таоло барчаларимизни шайтоний васвасалардан асраб, оилаларимиз билан тинч-тотув ва фаровонликда ҳаёт кечиришимизни бардовом қилсин.

Манба.

Islom.uz

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Шанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

#салавот
(САДАҚА САВОБИНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ САЛАВОТ)
«Аллохумма солли ъала саййидина Мухаммадин ъабдика ва росулика ва солли ъалал муъминина вал муъминати вал муслимина вал муслимат».

Маъноси:
«Аллоҳим, банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин. Мўмин бўлган эркак ва аёлларга, мусулмон бўлган эркак ва аёлларга марҳамат айла».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. Пок ниятларга етказиб кунларимизни хайру барокатли бўлишини насиб айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат-
-саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли,
Ҳаёт
ингизни гўзал--фаравон.
Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz

3.9k 0 101 1 17

ДУНЁ ВА ОХИРАТ АЗИЗЛИГИ ШАРТИ

Нақлдурким, бир кун Башир Ҳофий дўстларига дедиким:
- Ҳар ким дунё ва охиратда азиз бўлмоқни хоҳласа, уч нарсадан сақлансин: аввало, ҳеч кимдан нарса тиламасин: иккинчи, ҳеч кимни ғийбат қилмасин, учинчи, бермаган нарсани олмасин!
Ва яна деди:
- Киши шаҳвати билан ўзи ўртасига девор қурмаса, яъни нафсни ўлдирмаса, у ҳеч қачон ибодат завқини тотмагай!
Аллоҳ бандасининг уч нарса қилишини жуда хуш кўради: биринчиси, оз молидан сахийлик билан инъом, эҳсон қилишини; иккинчиси, қўрқоқ кишининг ёнида тўғри, рост сўзлашини; учинчи, хилват ерда - ҳеч ким йўқ жойда Аллоҳдан қўрқишини.
Кимнинг кўнгли қаттиқ бўлса, у ўлимдан қўрқар. Мўмин киши ҳеч қачон ўлимдан қўрқмагай. Чунки ўлим Аллоҳга етишмоқдир. Дарвеш ҳеч қачон ўлимдан қочмагай.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

Показано 20 последних публикаций.