#maqola #ramazon #bekobod_yangiliklari
ФАЗИЛАТЛАРГА БОЙ БЎЛГАН, РАҲМАТ ОЙИ БЎЛГАН РАМАЗОН
🖥БАТАФСИЛ...
📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✈ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook
ФАЗИЛАТЛАРГА БОЙ БЎЛГАН, РАҲМАТ ОЙИ БЎЛГАН РАМАЗОН
Рамазон тинчлик элчиси, гўзал ахлоқ ва яхши одоб фурсатидир. Биров билан тортишиш, жанжаллашиш асли яхши иш эмас. Имом Бухорий ва Насоий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирортангизнинг рўза тутган куни бўлса, шаҳвоний сўз ва амалларни қилмасин ҳамда бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса: “Мен рўзадор кишиман”, десин”, деганлар.
Рамазон руҳан покланиш, ахлоқан юксалиш ойидир. Рамазонда шайтонлар кишанланиб, кишиларга ўзларини тарбиялашга имкон берилади. Бинобарин, бу ойда қилинган гуноҳнинг жазоси қаттиқроқ бўлади. Шу боис, ҳадисларда Рамазонда барча ахлоқсизликлардан, гуноҳлардан покланишга қаттиқ тарғиб қилинган. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ёлғон гапиришни ва унга кўра амал қилишни қўймаса, унинг таом ва ичимлигини тарк этишга эҳтиёжи йўқ”, деганлар.
Рамазон саховат ойи бўлиб, бу муборак ойда қилинган садақа ва хайру эҳсонларнинг савоби янада кўп ва ажри улуғ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳар доимгидан ҳам кўпроқ саховат қилар эдилар, ҳатто, Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг таъбири билан айтганда, эркин шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетардилар. Шу боис ҳам мусулмонлар қадимдан закот ибодатини адо этишга одатланишган.
Рамазон раҳмат ойидир. Рамазонда Аллоҳ таолонинг раҳмати жўш уради. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Рамазон бўлганда раҳмат эшиклар очилади”, дейилган. Рамазоннинг аввалги ўн кунлиги нафақат ойнинг, балки йилнинг “раҳмат кунлари” ҳисобланади.
🖥БАТАФСИЛ...
📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✈ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook