Oqmasjid.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар "Оқ масжид" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали. Таклиф ва мулоҳазалар учун: @Savoloqmasjidbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


📆#namoz_vaqtlari

🌔10 - Шаъбон
☀️9 - Феврал

103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИШ СУННАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Соғлом бола тилаб дуода бўлиш

Оила қуриб, биргаликда оилавий ҳаёт кечираётган келин-куёвлар Аллоҳ таолодан солиҳ ва соғлом фарзанд тилаб дуода бўлишлари жуда ҳам муҳимдир.

Бу ишни Аллоҳ таолонинг набийлари қилгандир.
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:
«Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб: «Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен дуони эшитувчисан», деди» (38-оят).

Аллоҳ таоло лутфу карам кўрсатиб, бола ҳомила шаклида пайдо бўлганидан кейин ҳам ота-онаси унинг солиҳ фарзанд бўлиши ҳақидаги дуоларини давом эттиришлари зарур. Зотан, бу иш Одам ота ва момо Ҳавводан мерос бўлиб қолгандир.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:
«У сизларни бир жондан яратган ва сокинлик топиши учун ундан жуфтини яратган Зотдир. Вақтики, у (жуфтини) ўраганида, енгил ҳомиладор бўлди. Бас, у билан юрди. У оғирлашганда эса икковлон Робблари Аллоҳга: «Агар бизга солиҳ (фарзанд) берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўлажакмиз», деб дуо қилдилар» (189-оят).

Вақт ўтган сайин ҳомила катталашиб бориб, она оғирлашади. Туғиш вақти яқинлашганда отада ҳам, онада ҳам фитрий-табиий ҳис-туйғулар ошади, уларда орзу-умид пайдо бўлиб, фарзандларининг соғ-саломат, тўла-тўкис ва аҳли солиҳлардан бўлишини орзу қиладилар. Шунингдек, уларда онанинг эсон-омон қутулиб олиши ҳақида ҳадиклари ҳам бор. Ҳар қандай орзу-умид паллаларида инсон Аллоҳга илтижо қилади. Ота-онада эса ҳам орзу-умид, ҳам ҳадик бор. Шунинг учун ҳам улар: «Агар бизга солиҳ фарзанд берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўламиз», деб дуо қилишлари матлубдир.

Ушбу ҳомила давридаги ва олдин айтиб ўтилган ундан аввалги даврдаги ота-онанинг Аллоҳ таолога қиладиган илтижолари ва дуоларининг фойдаси ниҳоятда кўп ва зарур эканини замонавий илм ҳам тасдиқлади.

Ирсиятни ўрганувчи олимлар илмий тадқиқотлар ўтказиб, одамларнинг нима учун борган сари беоқибат, бераҳм бўлиб кетаётгани, оила аъзолари орасида ўзаро ҳурмат ва эъзоз йўқолиб бораётганининг сабабини топганларини эълон қилишди. Уларнинг айтишларича, мазкур нохушликларнинг асосий сабаби ота-оналар томонидан исталмаган фарзандларнинг дунёга келиши экан.

Бу эса беоқибат инсонлар асосан зинодан ва фарзанд кўришни истамаган ота-оналардан туғилади, деганидир. Ота-онанинг фарзанд кўришни истамай тургандаги руҳий ҳолати улардан пайдо бўлган ҳомилага ўтиши турган гап. Ота-онаси туғилишини истамаган фарзанд онасининг қорнида туриб, уларнинг салбий руҳиятидан салбий таъсир олиши ҳам турган гап.

Шунинг учун ҳам динимиз таълимотларида келин-куёвлар доимо Аллоҳ таолодан солиҳ ва соғлом фарзанд сўраб, давомли равишда дуо қилиб туришлари лозимлиги таъкидланади.

“Соғлом бола” китобдан

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


«МУЛК» СУРАСИНИНГ ФАЗЛИ

3808- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ اللهِ ، عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: سُورَةٌ مِنَ الْقُرْآنِ ثَلَاثُونَ آيَةً تَشْفَعُ لِصَاحِبِهَا حَتَّى غُفِرَ لَهُ ، تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ ". رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتَّرْمِذِي.

3808. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг Китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират қилингунича шафоат қилади. «Табарокаллази биядиҳил Мулк», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби бу сура ҳам ақийда мавзусининг аслини муолажа қилади.

«Мулк» сураси учта асосий мақсадни ўз ичига олган:
1. Аллоҳнинг азамати, У Зотнинг тирилтириш ва ўлдиришга қодирлиги.

2. Тангрининг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш.

3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлиши.

Шунинг учун ҳам бу суранинг фазли улуғ бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни мақтаганлар ва уни қироат қиладиганларга ушбу ҳадисдаги каби кўп нарсаларни ваъда қилганлар.

Бу сураи карима ўз соҳибини то у мағфират қилингунича шафоат қилгани учун «Шафоатчи» деб аталади. Шунинг учун ҳам бизнинг диёрларимизда уни дафндан кейин қабр устида ўқиш одатга айланган.

3809- عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: ضَرَبَ بَعْضُ أَصْحَابِ النَّبِيِّ * خِبَاءَهُ عَلَى قَبْرٍ وَهُوَ لَا يَعْلَمُ ، فَإِذَا فِيهِ إِنْسَانُ يَقْرَأُ سُورَةَ تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ حَتَّى خَتَمَهَا ، فَأَتَى النَّبِيَّ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ ، ضَرَبْتُ حِبَابِي عَلَى قَبْرٍ وَأَنَا لَا أَحْسِبُ أَنَّهُ قَبْرَ ، فَإِذَا فِيهِ إِنْسَانُ يَقْرَأُ تَبَارَكَ حَتَّى خَتَمَهَا ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ : هِيَ الْمَانِعَةُ هِيَ الْمُنْجِيَةُ تُنَجِيهِ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ.

3809. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири билмай ўз капасини бир қабрнинг устига қурди. Бир пайт унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни охиригача қироат қилди.
Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Капамни бир қабрнинг устига қурдим. Унинг қабр эканини билмаган эдим. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни охиргача қироат қилди», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», дедилар».

Шарҳ: Шунинг учун бу сура «Сақловчи» ва «Нажот берувчи» деб ҳам аталади, чунки у бандаларни катта азобдан сақлайди. Ушбу сурани қабр ичидаги одам ўқиганидан кейин унинг сиртидаги тирикларнинг ўқишлари фойдали бўлиши турган гап.
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса:
«Майит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб, кечасидаги намозда «Мулк» сурасини ўқир эди», дерлар.
Агар бош тарафдан келсалар, тили:
«Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки у мен билан «Мулк» сурасини ўқирди», дейди», дейилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мулк» сураси ҳар бир мўминнинг қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар.

3810 - عَنْ جَابِرٍ له أَنَّ النَّبِيَّ كَانَ لَا يَنَامُ حَتَّى يَقْرَأَ أَلَمْ تَنزِيلُ " وَ تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ ". رَوَاهُمَا التَّرْمِذِيُّ.

3810. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф, Лаам, Мийм. Танзийл...» ва «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни қироат қилмасдан ухламас эдилар».
Иккисини Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳозирда ҳам кўпчилик мусулмонлар «Мулк» сурасини ўқимасдан ухламаслик ҳақидаги ҳадиси шарифга оғишмай амал қилиб келадилар.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

2k 0 10 1 16

#hadis

925. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қиёмат қачон, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўради. «Сен унга нима тайёрладинг?» дедилар. «Ҳеч нарса. Лекин Аллоҳга ва Унинг Расулига муҳаббат қўйганман», деди. «Сен ўзинг муҳаббат қўйганлар билан биргасан», дедилар».

Анас айтди: «Бирор нарсадан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Сен ўзинг муҳаббат қўйганлар билан биргасан» деганларида хурсанд бўлганимизчалик қаттиқ хурсанд бўлмаган эдик».

Анас айтди: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни, Абу Бакрни ва Умарни яхши кўраман. Уларга бўлган муҳаббатим туфайли улар қилган амалга ўхшаш амал қилмаган бўлсам ҳам, улар билан бирга бўлишимдан умид қиламан».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲Эй Роббим, бу куннинг яхшисини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман...

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз тонг отганида:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ
«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар.
(Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”). Абу Довуд ривоятлари.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


📆#namoz_vaqtlari

🌔9 - Шаъбон
☀️8 - Феврал

103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


#hikmat

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бир мажлисда ўтириб, бефойда сўзларни кўп айтиб юборса, туришидан олдин: «Субҳанакаллоҳумма,
Роббана ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка» деса, ўша мажлисдаги гуноҳлари кечирилади».
Термизий ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, ҳамдинг ила Сени поклаб ёд
этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга
истиғфор айтиб, тавба
қиламан».

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 НЕЪМАТЛАР ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


НАРХНИ СУНЪИЙ ОШИРИШ

Динимиз омманинг эҳтиёжи кўп тушадиган нарсалар, хусусан, озиқ-овқатни сақлаб, нархи кўтарилганда сотишни кескин қоралайди. Чунки бундай холатларда асасан халқ зарар кўради. Шу боис, бу каби тижоратлар - жоиз эмас.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ким эҳтикор қилса, ўша хатокордир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

"Эҳтикор қилувчи” ўз юрти бозоридаги озуқа молларини сотиб олиб, тақчил бўлишига ва охир оқибат нархининг сунъий равишда ошиши ва одамлар зарар кўришига сабаб бўлади. Ундай киши катта гуноҳ қилган бўлади. Чунки у аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотларни арзонга сотиб олиб, нархини сунъий равишда ошириб, бойлик орттиришга ўрганган кимсадир.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


#hadis

924. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, Жаброилни чақириб: «Мен фалончини яхши кўраман, сен ҳам уни яхши кўр», дейди. Шунда Жаброил уни яхши кўради. Сўнгра осмонда нидо қилиб: «Аллоҳ фалончини яхши кўради, сизлар ҳам яхши кўринглар!» дейди. Осмон аҳли уни яхши кўради. Сўнгра у ер (аҳли)га мақбул қилиб қўйилади. Агар Аллоҳ бир бандани ёмон кўрса, Жаброилни чақириб: «Мен фалончини ёмон кўраман, сен ҳам уни ёмон кўр», дейди. Шунда Жаброил уни ёмон кўради. Сўнгра осмонда нидо қилиб: «Аллоҳ фалончини ёмон кўради, сизлар ҳам уни ёмон кўринглар!» дейди. Шунда осмон аҳли уни ёмон кўради. Сўнгра у ер (аҳли)га ёмон кўрсатиб қўйилади».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


🤎ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким жума куни ғусл қилса ва ғуслини мукаммал қилса ёки таҳорат қилса ва таҳоратини мукаммал қилса, кийимининг энг чиройлигини кийса, уйида бор бўлган хушбўйидан суртса сўнгра масжидга келиб, бекорчи гапни гапирмаса, одамлар орасини босиб ўтмаса унинг икки жума орасидаги гуноҳлари мағфират қилинади" (Ибн Можа ривояти).


Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Репост из: INSONIYLIK.UZ️
💫Ассалому алайкум!💫

💫УЛУҒ ФАЗИЛАТЛИ БАРОАТ ОЙЛАРНИНГ МУБОРАК УЛУҒ АЙЁМЛАРИ СИЗГА ва ТАБАРРУК ОИЛАНГИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!💫

💙СИЗ УЧУН ҚАДРЛИ ИНСОНЛАРГА ИЛИНИНГ💙
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
@INSONIYLIKUZ_IIR
https://t.me/insoniylik_uz_iir

Facebook | Telegram | Instagram | Одноклассники | YouTube


📆#namoz_vaqtlari

🌔8 - Шаъбон
☀️7 - Феврал

103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ОФИЯТ СЎРАНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​УЙДАГИ ЖАМОАТ ВА МАСЖИДДАГИ ЖАМОАТНИНГ ФАРҚИ
#намоз

❓1547-CАВОЛ: Намозларни уйда жамоат бўлиб ўқиш билан масжидда жамоат билан ўқишнинг фарқи борми ёки савоби бир хил бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир хил бўлмайди. Сабаби масжидга боришнинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар келган. Киши уйида жамоат бўлиб ўқишда жамоатга бериладиган савобга эришса, масжидга борганда жамоатга бериладиган савоблар билан бирга масжидга бориш ажру савобига ҳам эга бўлади. Зеро ихлос билан уйидан покланиб, намозни адо қилиш учун йўлга чиққан кишининг бир қадам ташлаши билан хатоси ўчирилса, яна бошқаси билан даражаси кўтарилади ( “Саҳиҳи Муслим” ва “Фатовои Қозихон” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Muminalar.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌸Азиз муштарийлар!

🟢Илм – зиёдир. Маърифат туфайли жаҳолат чекинади, фаравонлик инади, кўнгиллар хотиржам бўлади, ахлоқлар гўзаллашади.
Хонадонингизни илм нури билан мунаввар, фарзандларингиз тарбиясини чиройли қилишда тайёр имкониятдан фойдаланинг!
Бу борада маънан кўмакчингиз бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашри – «МЎМИНАЛАР» журналига обуна бўлинг!

💬Журналимизга обуна бўлиш жуда осон!
Ўзингиз яшайдиган манзилдаги энг яқин масжидга мурожаат қилинг ёки таҳририятимизнинг телефон рақамларига қўнғироқ қилинг. Биз сизга электрон обуна бўлиш йўл-йўриқларини ўргатамиз.

📞 (71) 227-34-30, (71) 240-08-23

📱@muminalaruzb


#hadis

920. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг ўзаро дўстликлари, раҳм қилишлари ва меҳр кўрсатишлари худди бир жасадга ўхшайди. Ундан бир аъзо хаста бўлса, жасаднинг қолгани унга қўшилиб бедор бўлади ва иситмалайди», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Репост из: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#radio
#uzbekiston_24

Podcast | “Umra” tadbirlarini tashkil etishning huquqiy asoslari hamda ushbu faoliyat bilan noqonuniy tarzda shug’ullanishning salbiy oqibatlari

👉
https://youtu.be/xh6nJqB6O9s?si=K7-u-4OSmyT-sD4H

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Показано 20 последних публикаций.