ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНГАН ИРИМ
Турмушда шундай ҳолатлар бўладики, уларни минг “ирим”, “бўлмаган гап” дейлик, барибир ҳаётимизда ўзига хос из қолдиради. Авваллари мен ҳам одамлар оғзидан “ёмон бўлади” деган жумлани эшитсам, энсам қотиб истеҳзо билан кулиб қўярдим:
Хўш, нега ёмон бўлади? Нима учун ёмон бўлади? Нима бўлади ўша “ёмон”да?- деб иримчиларнинг оғзига урардим.
Афсуски, ўша “Ёмон бўлади” ҳаётимга шундай акс қолдирдики, ёмон деган сўзни ёмон кўриб қолдим.
Акамнинг хотини- келиниойим билан келин бўлиб тушган кунларидаёқ яхши чиқишиб кетдик. Келинойим эшитганларим- ўртоқларимнинг, қўни-қўшни, танишларнинг келинига ўхшаб “янгалик” қилмас, биз қайнсингил- қайноғаларини ўз жигарларидек кўрарди. Ҳатто онамизга айтмаган, айтолмаган гапларимизни келинойимга айтиб, улардан маслаҳат олардик. Бўй етиб бошқа дугоналарим каби, мен ҳам синфдош, мактабдош йигитлардан севги изҳори мактублари ола бошлаганимда, биринчи бўлиб келинойимга кўрсатгандим. Ўшанда келинойим ёлғондакам қовоқ уйиб:
Дилноз, кўзингизга қараб юринг, синглим. Сизни ўзимиз келин қиламиз. Укамга келинликка сиздан яхши номзод йўқ. Сиз фикрингизни бўлмай, ўқишингизни ўқинг. Сулаймон акангиз Тошкентда ўқиётганидан хабарингиз бор. Худо хоҳласа, тўйдан кейин сизни ҳам пойтахтга олиб бориб яхши ўқишларда ўқитади,- дедилар. Шу-шу беғубор хаёллар, ширин орзулар билан келинойимнинг укаси- Сулаймон акани оқ тулпорли шаҳзодам деб тасаввур қила бошладим. Ёшликда берилган кўнгил, кетмас бало бўлиши бор гап экан. Ўша-ўша на хаёлимга, на ҳаётимга ва кўнглимга бошқа йигит кирди. Мактабни тугатган йилим келинойимнинг ота-онаси совчи бўлиб келишди. Гарчи келинойимнинг оиласи тинч, ўзига тўқ, ота-оналари ҳам яхши, айниқса Сулаймон ака “киройи куёвинг шундоқ бўлсин”, деб орзу қилишга арзирли йигит бўлса-да, бизникилар қатъий қаршилик қилишди:
Бўлмайди. Қарши қуда бўлишдан ким наф топганди-ки, энди биз топсак. Ўғлимиз билан келинимиз бахтли яшашяпти. Сулаймонжон бизга ҳам ўғилдек гап. Қизимизга ака ҳисобида. Бу гап бошқа такрорланиши мумкин эмас!
Қудаларимиз айланиб-ўргилиб ота-онамнинг кўнглини топишга уринишди. Келинойим ҳам Сулаймон акага айтиб қўйган эканлар чоғи, уларнинг қарашлари бошқача эди. Хуллас, келинойимнинг елиб-югуришлари билан Сулаймон ака иккимизни фотиҳа қилиб қўйишди. Тўйдан олдин Тошкентга ўқишга ҳужжат топширишга бордик. Барча қишлоқ қизлари каби мен ҳам ўқитувчиликка ҳавас қўйгандим. Миллий Университетнинг ўзбек филологияси факултетига ҳужжат топширдим.
Аёл кишининг ўқитувчи бўлгани яхши,- дедилар Сулаймон ака қароримни маъқуллаб.- Уч-тўрт соат дарсини бериб, соат кечки тўртгача уйда бўлади. Овқати тайёр, уйи тоза, эри- фарзандларига вақтида ғамхўрлик қилади...
Эгалламоқчи бўлган касбим бўлажак турмуш ўртоғимга маъқул келганидан мамнун бўлдим. Бутун фикру ёдим талаба бўлиш билан банд бўлиб қолди. Сулаймон ака ҳам вақт топди дегунча менга ёрдам беришга ҳаракат қилар, зарур адабиётларни, китоб-манбаларни топиб келтириб берарди. Мен кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш билан банд бўлиб юрган кезларим, уйимизда тўй ҳаракати бошланган, катталар тўй тадоригида қўли қўлига тегмасди. Шундай кунларнинг бирида хонамга ташвишланганнамо онам кириб келдилар. Имтиҳонга тайёрланаётганимни, ўқиётган китобларимни сўраган бўлиб, секин гап бошладилар:
Қизим, сени эрта турмушга узатиб хато қилмаяпмизмикан? Бунинг устига куёв келинойингнинг укаси...
Онамнинг гапларидан тўғриси, жуда қўрқиб кетдим. Худди, аҳдларидан қайтиб, мени Сулаймон акага узатмайдигандек туюлди гап оҳанглари. Юрагим бўғзимга тақалгулик бўлиб ҳаяжонландим.
- Боя қўшнимиз Раъно холанг чиқувди,- опаси акасининг қайнисига турмушга чиққани, умр бўйи рўшнолик кўрмагани, акаси фарзандсизлик туфайли бахтсиз бўлганини, опасининг турмуш ўртоғи вафот этиб, беш бола билан бева қолганини айтди. Болам, негадир кўнглим хотиржам эмас.......