Ўқинг...фақат йиғламанг!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020
Админ: @HusniddinMirzaliyev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Уйланган эркакдан "Севги нима?" деб сўрашди. У шундай жавоб қилди:
— Севгими? Мана масалан: Хотинингни баъзида бўғиб қўйгинг келади жахлингни чиқарса, лекин шу билан бирга тунда усти очилиб қолса, совуқ қотмасин, деб устига кўрпани ёпиб қўясан... Мана шу – севги!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Гарвард талабаларига мотивация берувчи сўзлар. Ушбу 15 та қоида ҳар бир талабага тавсия этилади.

1. Агар сен ҳозир ухлаб қолсанг, албатта тушингда орзуингни кўришинг мумкин. Агар сен ўзингда ирода топиб, уйқуни билим олишга алмаштирсанг, унда сен орзуингни амалга ошира оласан.
2. Сен жуда кеч бўлди деб ўйлаганингда, аслида ҳаммаси учун ҳали эрта.
3. Билим олиш азоб деб ўйлайсанми? Йўқ, у вақтинчаликдир, билмаслик азоби эса ¬бир умрликдир.
4. Билим олиш бу вақт ўтиши эмас, балки у тиришқоқликдир.
5. Ҳаёт бу фақат билим олиш дегани эмас, аммо, лекин, бироқ агар сен ҳаётнинг шу қисмидан ҳам ўта олмасанг ва нолисанг, унда савол туғилади сен ўзи нимага қодирсан?
6. Зўр ғайрат ва шижоат йиғиндиси бу роҳатдир.
7. Кимки барчасини олдиндан ва шижоат билан бажарса, шу инсонгина ўз омадидан бахра олиши мумкин.
8. Барча нарсага улгуриш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Бироқ, омад ўз устида доим ишлайдиган ва қатъий инсонлар билан бирга бўлади.
9. Вақт тўхтамайди, уни тўхтатишга ҳам уринма, фақат ундан унумли фойдаланишни ўрган.
10. бугунги сўлакларинг эртага кўз ёшга айланади.
11. Ўз келажагига нимадирни сарфлайдиган иноснлар булар – реалистлардир.
12. Сенинг маошинг ҳажми бу сенинг билиминга нисбатан пропорционалдир.
13. Бугунги кун ҳеч қачон қайтарилмайди.
14. Ҳатто ҳозир сенинг душманларинг китоб варақлаяпти.
15. Пешонанг терламаса, пул топишинг жуда қийин.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


"Мен рингда Америка учун жанг қилдим ва Америка учун олтин медални олдим. Ўша куни ресторанга кириб, буни нишонлашни истадим, аммо америкаликлар мени ресторандан қувиб чиқаришди. “Қора танлисан”, деб менга овқат беришмади. Алам билан соҳилда кезар эканман, Америка учун олган олтин медални дарёга улоқтирдим."

Масжидга келиб қолдим ва у ерда оқ танли билан қора танли бир сафда ўтирганини, бир-бири билан оға-инидек суҳбатлашишаётганини, бирга намоз ўқиб, кейин бир-бирини бағрига босаётганини кўрдим. Мен Исломни қабул қилишимни айтдим. Имом менга шаҳодат калимасини ўргатди.

Мен чемпионлик шоҳсупасида туриб, йиғламагандим, ҳозир йиғладим. Чемпионлигимдан кўра ҳозир буюкроқ мартабада турганимни ҳис қилиб, йиғладим…

Муҳаммад Али

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Қиз фарзандингиз бўлса, асло мушук боқманг! Сабабини билсангиз, шокка тушишингиз аниқ⁉️

10 йил деганда Аллоҳ менга қиз фарзанд насиб этди. Уни роса эркалатиб катта қилдим. Қизим 4 ёшга тўлганда унга мушукча совға қилдим. Бир куни уйимизга отамни зиёрат қилиш учун 70 йиллик қадрдон шифокор дўсти келди. Қизим мушук билан ўйнаб ўтирганини кўриб, мушукни олиб кўчага отиб юборса бўладими?!
“Бу нима қилганингиз?” десам, отамнинг дўсти жахл билан сабабини тушунтира бошлади. Сабабини эшитиб, шокка тушиб қолдим. Дарҳол телефонни қўлимга олиб, қизи бор танишларимни огохлантирдим.

Отамнинг дўстининг айтишича: Қиз бола бор уйда мушук боқилса, қиз вояга етганда…


Ҳозирги пайтда ишингиз юриши учун китобларда ўргатилган гўзал хулқлардан сал бошқачароқ бўлишингиз керак. Тортинчоқ, уятчанг , тавозеъли эмас, безбетроқ, сурбетроқ, агрессивроқ ва ўзингизни бозорга солувчироқ бўлишингиз лозим. Ўзингизни пиар қилишингиз керак.

Юлғичроқ, олғирроқ бўлсангиз ҳам зарар қилмайди. Бошқаларни эксплутация қилишдан тортинмаслигингиз керак, масалан, "палон куни палон жойга боряпман, мени кутиб ололасизми, аэропортдан олиб отелга ташлаб қўйинг", деб безрайиб сўрайверишингиз керак.

Фақат ўз манфаатингиз учун шижоатли ва жасоратли бўлинг, аммо бошқалар манфаати учун писиб кетсангиз ҳам майли.

Шу сифатларни жамлаб яна диний кўриниш олиб ва диний лафзларни мўл ишлатиб турсангиз зўр бўлади, унча мунчаси сизга тенг келолмайди. Аёл бўлсангиз ҳижоблангандек бўлиб олиб ботекс қилдиринг, у ёғини торттиринг, бу ёғини бўрттиринг, торайтиринг ва ижтимоий тармоқларда ўзингизни пиар қилинг. Ўшанда ҳам ишингиз юришмаса менга келинг.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


ҚАБРДА ЁТГАН ИЛОНЛАР

Aбдулҳамид ибн Маҳмуд Муғилий айтади: “Ҳазрати ибн Aббоснинг олдида ўтирган эдим. Бир қавм келди. Aйтишди: “Биз ҳажга чиққан эдик. Зоти Сафох маҳалласида тўхтадик. Бир дўстимиз ўша жойда вафот қилди. Биз уни дафн қилиш учун зарур нарсаларни тайёрладик, кейин унга қабр кавладик. Лаҳадда бир қоп-қора нарса бор эди, яъни илон ётарди. Кейин у ерни қўйиб, бошқа жойни кавладик, у ерда ҳам ўшандай илон ётар эди, у ерни ҳам ташлаб, учинчи жойни кавладик, у ерда лаҳадни тўлдириб илонлар ётар эди, кейин олдингизга келдик”. Ибн Aббос (Aллоҳ иккаллаларидан рози бўлсин) айтди: “Бу ҳол унинг қилган ёмон ишидандир. Боринглар, уни қабрнинг бир томонига кўмаверинглар. Aллоҳга қасамки, агар ернинг ҳамма жойини кавласаларингиз ҳам, ўша илон чиқиб келаверади. Бу гапни унинг қавмига хабар қилинглар”. Сўнгра у кишининг олдидан жўнадик, уни ўша қабрнинг бир томонига дафн қилдик. Уйга қайтгандан кейин унинг бизларда қолган баъзи матолари бор эди, ўшаларни оиласига келтирдик ва хотиннидан сўрадик: “У нима иш қиларди?” Хотини айтди: “У буғдой сотарди, у ҳар куни ўзига етарли миқдордаги овқатликни оларди-да, кейин қора буғдой похолини унинг ўрнига ташлаб, аралаштириб сотарди”.

Фақиҳ раҳималлоҳу айтади: Бу хабар хиёнатлик иш қабр азобига сабаб бўлишига далилдир. Бу ерда тириклар учун ибрат шуки, хиёнатдан тийилмоқлари керакдир. Aйтиладики, албатта, ер ҳар куни беш марта нидо қилади. Биринчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда юрасан ва ичимга қайтасан!” Иккинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда хилма-хил нарсаларни ейсан ва ичимда сени қуртлар ейди”. Учинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда кулиб юрасан, ичимда ҳадемай йиғлайсан”. Тўртинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда шоду хурсанд юрасан, яқинда ичимда хафа бўласан”. Бешинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда гуноҳ қиласан, яқинда ичимда азобланасан”.

Абу Лайс Самарқандий "Танбеҳул ғофилийн"

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


БАХТЛИ ИНСОНЛАРНИНГ 7 ТА МАХФИЙ СИРИ

1. Эркинлик сири - атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг.
2. Воқелик сири - бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади.
3. Гўзаллик сири - ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг.
4. Аҳллик сири - ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳм танқид қилаверманг.
5. Севги сири - меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг.
6. Бадавлатлик сири - аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг.
7. Бахт сири - камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


AI-Камера тугмаси билан тиниқ суратлар!

HONOR 400 Lite — 108 МП асосий камера, 5 МП кенг бурчак ва 16 МП селфи камера билан жиҳозланган.
Бир босиш билан - камера суратга олишга тайёр
Узоқ босиш - видеога олишни бошлайди
Масштаблаш - тугма орқали қулай бошқариш

HONOR 400 Lite— Куч ва Сунъий Интеллект Уйғунлиги

Saytga kirish

#reklama 16+
honor.com


Ота аёли ва уч нафар фарзандини қолдириб, олис сафарга отланди. Фарзандлари отасини жуда қаттиқ яхши кўришар ва ҳурмат қилишар эди. Ота биринчи мактубини йўллади. Фарзандлар хатни юзларига суртдилар, ўпдилар, аммо уни очиб ўқимадилар, уни артиб-суртиб, эҳтиёт қилиб олиб қўйдилар. Баъзида улар мактубни олиб, устидаги чангларини артиб, яна авайлаб-асраб олиб қўяр эдилар. Ота юборган кейинги мактублар ҳам очилмай шу тарзда эҳтиёт қилинди.

Йиллар ўтди. Ота ўз оиласига қайтиб келди, аммо уйда биргина ўғилдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Ота: “Онанг қани?” – деб сўради. Ўғил: “Онам оғир касалга чалинди. Уларни даволатишга пулимиз йўқ эди, вафот этдилар!” – деди.

– Нега ундай бўлди? Биринчи хатимни очмадингларми? Мен сизларга маблағ юборган эдим-ку!
– Йўқ.
– Аканг қани?
– Акам ёмон болалар билан танишиб қолди, онам вафот этгани сабабли унга насиҳат қилиб, тўғри йўл кўрсатадиган ҳеч ким йўқ эди, акам ўша дўстларига қўшилиб бизни ташлаб кетди.
– Нега ундай бўлди?! Мен ахир унга ёмон шериклардан узоқ бўл, деб ёзган насиҳатларимни очиб ўқимадими? Мен унга ёнимга боргин, деб ёзиб юборган эдим-ку!”
– Йўқ, очиб ўқимадик!
– Опанг қани?
– Опам сиз айтиб кетган йигитга турмушга чиқди, аммо унинг турмуши яхши бўлмади.
Отанинг жаҳли чиқиб кетди:
– Ахир мактубларимни ўқидингларми?! Мен опангга у йигитга турмушга чиқмаслигини, у йигит ҳақида ёмон гап-сўзлар эшитганимни ёзиб юборган эдим-ку!
– Йўқ. Биз мактубларни мана бу чиройли қутига авайлаб-асраб солиб қўйган эдик, фақат баъзи-баъзида уларни олиб ўпиб, юзларимизга суртиб қўяр эдик, аммо бирор марта очиб ўқимабмиз! – деди.

Мен бу оила ҳақида фикрлаб кўрдим. Отанинг мактубларини ўқимай, улардан фойдаланмай қанчалар ночор аҳволга тушиб қолди бу оила. Улар мактубларни авайлаб-асраш билан кифояландилар, холос.

Шундан сўнг Мусҳафга қарадим... Уйимдаги китоб жавонимда чиройли муқованинг ичидаги Қуръони карим... Оҳ, мен нотавон!

Ахир, мен ҳам отанинг мактубларини ўқимай, эҳтиётлаб, олиб қўядиган ўғилларга ўхшаб Аллоҳнинг бандаларига юборган рисоласини ўқимай олиб қўйибман-ку!

Наҳот, мен уни ўқимасам, ундан фойдаланмасам! Ахир, у ҳаётимнинг дастури бўлса. Шу заҳоти Аллоҳга истиғфор айтиб, мусҳафни қўлимга олдим ва уни ҳеч қачон тарк этмасликка қарор қилдим!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


• Қуёшнинг диаметри Ерникидан 109 марта, ҳажми эса 1 300 000 марта катта.
• Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажми Қуёшнинг ҳажмидан тахминан 10 миллиард марта катта.
• Тон 618 юлдузининг хажми Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажмидан тахминан 6,6 миллиард марта, Қуёшнинг хажмидан 66 миллиард марта катта.
• Қуёш олдида Ер шу қадар нуқтадек. Юлдузлар олдида Қуёш нуқтадек бўлиб қолади, Ер эса нуқтадан анча кичик бўлиб кетади.
• Улкан юлдузларга нисбатан тўғноғичнинг учидан хам кичик бўлиб қолган Ерда яшайдиган заррадек инсоннинг кибр, манманлик қилиши ақлга тўғри келадими?!
• “У қивораман, бу қивораман” деб ўдағайлашади.
• Бизни нима қутиртиряпти?
• Пулми, қиммат машинами, қасрдек уйимизми, заводларимизми, танишлар, мухлисларнинг кўплигими, нима?!
• Бу гаплар, аввало, ўзимга тегишли.

Нозимжон Ҳошимжон

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён, бостириб кириб:
— Ҳой, шер, сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир ҳисоб-китоб қиламиз, — деса
Шер тулкига:
— Бор чиқиб ҳал қил, — дебди.
Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кейин қуён қайтиб кирибди:
— Шуми зўринг? Яна борми, — дебди.
Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди:
— Яна зўринг борми, - деса
Шер бўрига қараб:
— Бор ўзинг ҳал қилиб юбор, — дебди.
Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрга турармиш. Шер нима бўлди, деса, бўри зўрға бошини кўтариб...

Давомини ўқиб, кулгидан думалаб қоласиз 😂👇


Эрнинг аёлига мактуби

Эй рафиқам!

Менга, сенинг ширин ва оҳиста шивирлашларингни эшитишни хуш кўрадиган эркак, деб қарагин. Менга, сен хоҳлаган пайтингда пул берадиган пул сарфловчи машина, деб қарама. Менга, то эҳтиёжинг тушадиган вақтгача ташлаб қўядиган бир буюмингдек, қарама.

Мендан сенга фақат яхши сўз етишини ва сенла гўзал ишрат қилишни хоҳлашимни мақсад қил.
Билгинки, мен «Қорун» эмасман. Қасрлар ва мулкларга эгалик қилмайман.

Сирларимни қўшниларингга ва дугоналарингга фош қилма. Сен менинг қудуғим ва ёпинчиғим бўл.
Мен билан сўзлашишинг қичқириқ бўлмасин. Мени чақиришинг қағиллаш каби бўлмасин. Мен сен билан қандай бўлишимни истасанг, сен ҳам мен билан худди шундай бўл.

Эй рафиқам…

Бу дунё ҳаёти ҳою ҳаваслар, йўлдан урувчи нарсалар, аёллар, дилхушликлар ва фитналардан иборат. Шу сабаб сен мен учун уларнинг ҳаммасидан афзал бўл. Мени ҳаромдан сақла.

Яратилишинг ва ахлоқингда гўзал бўлгинки, назарим сендан бошқасига тушишидан беҳожат қил. Мулкимни ва фарзандларимни асрагин.
Жисмингдаги мафтун қиладиган ерларинг омонатдир.

Тўй ва муносабатларда фахрланиб, уларни мендан бошқасига кўрсатма.
Ёлғизлигимда ёнимга кел ва менга ошиқлар каби сўйла… Ёлғизлик виждонни ўлдирур.

Эй рафиқам…

Менга итоаткор бўл. Қачонки сени чақирсам, лаббай деювчи бўл. Қачонки сенга сўзласам, гапларимга қулоқ солгувчи бўл. Шаънимни сақловчи бўл… Фарзандларимга гўзал тарбиячи бўл…

Тўйларга зийнатланганинг каби мен учун ҳам зийнатлан. Уйдан ташқарига чиққанингда кийинганингдек, мен учун ҳам кийин. Мени шодлик ва табассум ила қаршила, худди қўшниларинг ва дугоналарингни қаршилагандек.

Баъзида дунё мен учун торайиб, шердек бўкиришим, денгиздек мавж уришим мумкин. Шунда патларини туширган каптардек юмшоқ бўл ва мулойимлик билан ғазабим оловини ўчиргин. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан ўрнак ол…

Эй рафиқам…

Дунё денгиз, охират соҳил ва қайиқ тақводир. Инсонлар эса сафардадирлар. Менинг ҳаққимда Аллоҳга тақво қил.

Эй рафиқам, сендан илтимос…

Сенга бўлган муҳаббатимни нафратга айлантирма. Сенга бўлган садоқатимни адоватга айлантирма. Сенга бўлган ҳурматимни ҳурматсизликка айлантирма. Мени эшит, жаҳлинг чиқмасин.
Агар ҳузурингда ўзим учун жой топа олганимда, сендан бошқанинг қалбидан жой қидирмас эдим.

Хонадон ва фарзандларнинг ғамларидан ҳамда тугамас талабларидан узоқ бўлган, ўзимизга хос бир бурчакда вақти-вақти билан кўришиб турганимизда, дўстларим ҳузурида бедор бўлиб, ўйин кулгу қилмас эдим.

Агар сендан ошиқлар сўзини тинглаганимда, қулоқларим сендан бошқасига мойил бўлиб, завқланиб сакрамас эдим.
Мен учун бир кунгина бойлигим бўлсанг, бошқа бойликларни асло қидирмас эдим.

Сўнги сўзим…

Сен жамики яратилганларнинг саййиди Муҳаммад алайҳиссалом айтганларидек бўл:
«Аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир?», дейилди У Зотга.
«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани», дедилар.

Аллоҳим, ҳолимизни ислоҳ қилгин, бизга бахтиёр оилавий ҳаётни инъом қилгин, омийн!

Ҳассон Жибон (Одинахон Муҳаммад Юсуф таржимаси)

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

13k 1 229 117

Бир масжид бор эди. Мусулмонлар намоздан кейин, тарқалишаётиб, шу атрофда доим юрадиган, кўринишидан бир девонани, кийинишидан ғарибни эслатувчи кишини албатта кўрардилар, ҳазил-ҳузул қилиб, "Сиз энди қачон намоз ўқийсиз биз билан?" деб савол беришарди.
- Ўқийман, ўқийман, - дерди ҳалиги киши ва шу билан ўзи билан бўлиб кетарди.

Девона масжиддан нари кетмас, шу ернинг хизматини қилиб юрар, келувчилар учун қадрдондек бўлиб қолганди. Лекин ақли ноқис, илми йўқ, бир бечора ғариб, уларнинг олдида ким бўлибдики...

Бир кун ўша кун келди, ғарибга "инсоф берилди", у ҳам намоз ўқимоқчи бўлди.

- Қани бўлинг, таҳоратни олиб чиқинг, тақсир - деди имом кулиб.

Жамоат имомга жўр бўлди, ҳали сизнинг ўрнингизни олса-я, деб самимий хазиллашишди.

Албатта, ҳамма ғарибни яхши кўрарди. Асрга азон чақирилди. Ғариб жамоатга қўшилиб, намоз ўқиди. Такбир, рукуъ, сажда... Намоз якунланди.

Қарашсаки, ғариб ҳеч ўрнидан турмасмиш. Кутишди, туртишди, "туринг энди, намоз тугади" дейишди, жавоб йўқ.
Саждани бунча севиб қолмаса, бу девона?

- Туринг, шомда келасиз, яна ўқиймиз, тақсир.
- Бугунга етади, ухлаб қолдингизми, биродар?

Ниҳоят у турди. Кўзларида ёш. Ранги оппоқ. Уни ҳеч ким бундай кўрмаганди.

- Йўқ, туришни истамайман, нега турғаздиларинг? Нега шу пайтгача намоз ўқимадим-а? Ўзларинг мазза қилиб, менга айтмапсизларда? - Ғарибнинг эътирозлари кўпайиб кетди.

- Тинчликми, нима бўлди ўзи? - ҳайрон бўла бошлашди намозхонлар.
- Эҳ, нега шу пайтгача индамагандиларинг? Нега ростини айтмадиларинг? Ахир, саждада Аллоҳ жаннатни кўрсатаркан-ку? Нега шу пайтгача мендан яширдиларинг?

Намозхонлар бир-бирларига хайрон боқар, ғариб эса, "жаннатни кўрдим, жаннатни кўрдим" деб бақириб, кўчага югурди.

Қахрамон Асланов

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Бахтли бўлмоқчимисиз?

- Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг...
- Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг...
- Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг...
- Бахтсиз қилганни эмас, ҳузур берганни ёнида қолинг...
- Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг...
- Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукр қилинг...
- Ҳар бир нарсани Aллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг...
- Инсонлардан ҳеч нарса кутманг...
- Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг...
- Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг...
- Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Ажойиб актёр, хозирги кунда ўзбек дубляжи етакчилардан бири Фахриддин Шамсематовнинг расмий телеграм каналига ташриф буюринг. У ерда турли жанрлардаги ибратли ва тарбиявий ҳикоялар аудио кўринишида жойланиб борилади.

Аъзо бўлиб қўясизлар👇
@Faxriddin_Shamsematov


• Аёл − қаҳва кабидир, агар унга эътибор бермай, бепарво бўлсангиз, музлаб, совиб қолади, ҳаттоки, сизга бўлган ҳис-туйғуларида ҳам.
• Аёл агар яхши кўрган кимсаси олдида жим бўлиб қолса, унинг ичидаги айтолмай қолган барча сўзлари кўз ёши шаклида оқиб келади!
• Аёл аввалига сизга яқинлашишдан қўрқади, аммо охирида эса сиз ундан узоқлашсангиз, йиғлай бошлайди. Уни жуда камчилик тушуна олади!
• Аёл сиздан ортиқча нарса талаб килмайди, у фақатгина сиздан ўз синглингиз учун сиз орзу килган куёв каби бўлишингизни истайди, холос..
• Агар ўзингиз билан эътибор, парвариш халтасини кўтариб олмаган бўлсангиз, аёл кишининг қалб эшигини таққиллата кўрманг!
• Аёл ё жуда катта макрдир ёки буюк муҳаббатдир! Хоҳлаганингизни танлаб олинг, эй эркаклар! Агар унга нисбатан макр ишлатсангиз, сизга ҳам макр билан жавоб беради. Агар уни яхши кўрсангиз, унинг чинакам соҳибига айланасиз!
• Аёл ўзи бетоб ҳолида дардингизга дармон бўлади, ўзи хазин ҳолида сизга тасалли беради, чарчаган ҳолида кечалари ухламай чиқади, ўзи танимаган кимса учун ҳам хафа бўлади, тўйи куни ҳам йиғлайди…
• Унга озгина юмшоқлик билан лутф қилинг!
• Аёл ҳар қанча катта ёшда бўлмасин, у сиздан доимо фарзандингизга қилган муомалани кутади.
• Аёл қанчалик баджаҳл бўлмасин, у ҳеч қачон меҳр-шафқатдан холи бўлмайди.
• Аёл отасиз фарзанд ўстира олади, аммо эркак киши онасиз фарзанд ўстира олмайди.
• Шунинг учун ҳам аёл муқаддасдир!

Шайх Оъиз ал-Қорний

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Заиф эркакнинг 9 белгиси:

1. Йўқ дея олмаслик;
2. Доим нолиш;
3. Ҳурматсизликка кўниш;
4. Доим бошқаларни айблаш;
5. Қизлар ортидан юриш;
6. Ғийбат қилиш;
7. Туйғуларини жиловлай олмаслик;
8. Ота-онага ҳурматсизлик қилиш;
9. Бошқалар олдида яқинларини камситиш.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
— тақво;
— гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
— сахийлик;
— ҳаммага яхшилик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
— очиқ юзли бўлиш;
— муомалада сахий бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
— кўрган яхшилигини эслаб туриш;
— кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
— тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
— уларга мулойимлик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
— гапни тез тушуниш;
— эҳтиромини ўрнига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
— муомалада лутфли бўлиш;
— аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
— чиройли итоатда бўлиш;
— буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
— барчага доим яхшиликни илиниш;
— озор беришдан сақланиш.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


ГЕНЕТИКА

1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди.

2. Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз).

3. Интеллект фақат отадан қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50%ни ўтади).

4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади.

5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси ахмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим ахмоқ бўлади.

6. Шу учун ҳам 100% аҳмоқ аёллар йўқ бўлганидек дохий аёллар ҳам деярли йўқ. Aммо эркак даҳолар ва аҳмоқ эркаклар жуда кўп. Шу ердан омадсиз-алкашлар, ёлғиз-оналар авлодлари, шунингдек, Нобел мукофоти лауреатлари (деярли барча эркаклар) етишиб чиқади.

Эркаклар учун хулосалар:

1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).

2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг ахмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз - қиз фарзанд орзу қилинг.

3. Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.

Aёллар учун хулосалар:

1. Ўғлингиз ақл тарафдан - отангизнинг нусхасидир ва уни "сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.

2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


У аёлини урди. Аёли йиғлаб:
— Ҳозироқ бориб устингиздан арз қиламан, — деди.
— Сенга ким айтди, мени қўйиб юборади, деб. Уйдан чиқибам бўпсан!
— Нима сиз эшик-деразаларни қулфлаб қўйсам, шикоят қилолмайди, деб ўйлаябсизми?
— Ҳа, нима қилолардинг?
— Қўнғироқ қиламан, дардимни сочаман!
— Ҳаҳ, телефонингни оволаман. Ўчириб қўяман.

Аёл ҳаммомга кириб кетди. Эри ташқарига чиқиб дераза олдида пойлади, қочиб кетармикан, деб кутди. Аёл чиқишга униринмаганини кўриб қайтиб кирди.

Ҳаммомнинг эшиги қаршисига туриб олди. Аёл ҳаммомдан таҳорат олиб чиқди. Юзини эса, гўзал табассум безатиб турарди. Унинг кўриниши юз-қўлидаги шабнам томчилари каби бўлган таҳоратнинг мусаффо сувидек соф — нурли эди.

— Мен, албатта, шикоят қиламан, Унга арз қилишимдан на деразаларингиз, на эшикларингиз, на телефонларингиз тўса олади!! Унинг эшиклари ҳечам ёпилмайди. Додимни эшитади! — деди.

Эри ундан нари кетиб диванга ўтирди. Жим ўйланиб қолди. Аёл кетиб намоз ўқиди. Узоқ сажда қилди. Эри уни кузатиб турарди. Сўнг у бошини кўтариб, дуога қўл очмоқчи бўлганида, эри чопиб келиб қўлларини ушлаб олди.
— Саждада шу-у-унча мени қарғаганинг етарлимасми?
Аёл маъсум кўзлари билан унга боқиб:
— Сизнинг қилган бу ишингизга рози бўлиб, атиги шунча дуо қилиш билан кифояланишим керак эканми, а?
— Кечир, сенга қўл кўтармоқчи эмасдим. Аллоҳга қасам, ғазабим ақлимни олди.
— Шунинг учун ҳам ҳаққингизга хайрли дуо қилиш, шайтонни қарғашдан тўхтамайман. Мен ўз кўзининг қувончи: эрини дуойибад қиладиган ахмоқ хотинлардан эмасман.

Эрининг кўзларидан ёш қалқиб чиқди. Дуо учун кўтарилган қўлларни кўзига суртиб, ўпди.
— Аллоҳга қасам, бундан кейин ҳеч қачон сенга озор бермайман.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Показано 20 последних публикаций.