Фильтр публикаций


📌 Olot tuman hokimining 2024-yil 31-iyuldagi
64-2-31-F/24 -sonli farmoyishiga asosoan tumandagi sanoat korxonalari bilan ishlash, ularning muamolarini hal etish bo‘yicha tuman shtabi Olot tuman iqtisodiyot va moliya bo‘limiga tashkil etilgan.


✅ Hurmatli tumanimizda faoliyat ko‘rsatayotgan ishlab chiqarish korxonalari rahbarlari sizni qiynayotgan muamolaringiz bo‘yicha tashkil etilgan shtabga murojaat qilishingiz mumkin.

📞 Murojat uchun tel: 65-34-22-1-51 hamda 93-479-09-44 raqamlari.

📍Manzil: Ma'rifat mfy Olot ko‘chasi 92-uy Olot tuman Iqtisodiyot va moliya bo'limi 2-qavati.

📲https://t.me/olottumani


Репост из: Buxoro Xotin-qizlari
#миллий_танлов

“ЙИЛ АЁЛИ” миллий танловининг
Бухоро вилояти босқичи ғолиблари


“Йилнинг энг яхши ғоялар ташаббускори” номинацияси ғолиби Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Сиддиқова Садоқат;

“Йилнинг энг фаол олима аёли” номинацияси ғолиби Бухоро давлат педагогика институти профессории, филология фанлари номзоди Сафарова Нигора;

“Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси ғолиби Шофиркон тумани ИИБ катта инспектори Очилова Гули;

“Йилнинг энг жонкуяр устози” номинацияси ғолиби Ғиждувон тумани 21-умум таълим мактаби ўзбек тили фани ўқитувчиси Каримова Лайло;

“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” номинацияси ғолиби Пешку тумани “Чиқирчи”МФЙ хотин-қизлар фаоли Умедова Вазира;

“Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли” номинацияси ғолиби – Қоракўл тумани “Мирзақалъа” МФЙ, тадбиркор Тўраева Зулфизар;

“Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияси ғолиби - Ромитан тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Ражабова Мамлакат;

“Йилнинг энг яхши уй бекаси” номинацияси ғолиби – Когон шаҳар “Мустақиллик” МФЙ, уй бекаси Садикова Вазира;

“Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” номинацияси ғолиби – АТ “Халқ банки” Шофиркон туман бўлими бошлиғи хотин-қизлар бўйича ўринбосари Холова Ҳилола;

“Йилнинг энг яхши IT- дастурчи аёли” номинацияси ғолиби Жондор тумани ““PIXEL STAR” ” МЧЖ ташқи ва ички реклама воситаларининг дизайнери Болтаева Махбуба;

“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси ғолиби Республика маънавият ва маърифат маркази Олот туман бўлинмаси бош мутахассиси Жўраева Диловар.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share


#ПАХТА_2024
#ЭЪТИБОР_ЭЪТИРОФ_ВА_РАҒБАТ

Олот туманида пахта йиғим-терими уюшқоқлик ва жадал суръатлар билан давом этмоқда

Миллий бойлигимиз бўлган оқ олтинни қуёшли кунларда йиғиштириб олиш учун бугунги кунда ҳар бир киши ўзини пахта майдонида бўлиши кераклигини чуқур англаган ҳолда машаққатлар эвазига етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олишда яқиндан ёрдам бермоқда. Қалб амри билан пахта даласига чиққан теримчилар ҳам оиласи, ҳам шу юрт учун ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишмоқда.

Ана шундай фаол теримчилар ҳар куни  пахта теришиб, сифатли саноат хомашёсини давлатимизга топширмоқда.

Далаларда жасорат кўрсатиб, давлатимиз хирмонининг юксалишида ўзларининг муносиб улушларини қўшаётган ҳашарчилар ҳолидан хабар олиш, энг чевар теримчиларни муносиб тақдирлаш мақсадида бугун, 24 ноябрь куни Олот туман ҳокими Наргиза Нематова 1-секторга қарашли Кўл Човдур маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Мадина Файз равнақи” фермер хўжалигидаги теримчилар билан учрашди.

Туман раҳбари теримчиларга куч-ғайрат тилаб, пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда жонбозлик кўрсатаётган фермер хўжалиги аъзолари ва  теримчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шундан сўнг энг илғор теримчиларга ҳар хил турдаги эсдалик совғаларни топширди.                                                   📲https://t.me/olottumani






#TEZKOR
#TARQATING

Buxoro viloyatida tibbiyot sohasidagi salbiy holatlar ustidan  murojaatlar endi boshqarma boshlig‘ining shaxsiy telefon raqami orqali ham qabul qilinadi

📲 Tizimda korrupsiya, nepotizm, adolatsizlik va qonunlarning qo‘pol ravishda buzilishi haqida Buxoro viloyati sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i Elyor Oltiyevning +998771022801 shaxsiy telefon raqami orqali aniq fakt va dalillarga asoslangan murojaatlar qabul qilish boshlandi.

📌 Bundan tashqari, fuqarolar o‘z murojaatlarini quyidagi platformalar orqali ham yo‘llashi mumkin:

☎️"1064" qisqa raqamli ishonch telefoni;

Telegram-bot: @tib1064bot

‼️Eslatib o‘tamiz: fuqarolarning hech bir murojaati e’tibordan chetda qolmaydi. Faqat yuqorida aytilganidek, aniq asosli faktlar bo‘lsin!

✝️ Telegram | ☮️ Facebook | 💟 Instagram | ☸️ YouTube


Репост из: O‘zbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
🇺🇿 Joriy yilning 23-noyabr kuni O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining o‘rinbosari Jamshid Xodjayev va O‘zbekiston Respublikasi investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri Laziz Kudratov Toshkent shahrida investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining hududlardagi 700 dan ortiq rahbar va xodimlari uchun investitsiyalar, savdo va xalqaro hamkorlik sohasida ustuvor vazifalarni amalga oshirish bo'yicha tashkil etilgan o‘quv-seminarda ishtirok etdi.

Batafsil: https://gov.uz/oz/miit/news/view/28356
——
🇺🇿 23 ноября текущего года заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан Жамшид Ходжаев и министр инвестиций промышленности и торговли Республики Узбекистан Лазиз Кудратов приняли участие в организованном в г.Ташкенте семинаре-тренинге по реализации приоритетных задач в сфере инвестиций, торговли и международного сотрудничества для более чем 700 руководителей и сотрудников Министерства инвестиций, промышленности и торговли из регионов.

Подробнее: https://gov.uz/ru/miit/news/view/28356
——
On November 23, Jamshid Khodjaev, Deputy Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, and Laziz Kudratov, Minister of Investment, Industry, and Trade, participated in a seminar-training in Tashkent. The event, designed to address priority objectives in investment, trade, and international cooperation, brought together over 700 regional leaders and employees of the Ministry of Investment, Industry, and Trade.

More: https://gov.uz/en/miit/news/view/28356


"Хидрейли" маҳалласини яшил масканга айлантириш йўлида

Азал-азалдан халқимиз кўчат экиб уни ўз фарзандидек авайлаб вояга етказишни савоб амал деб билишган.

Ушбу қадрият йиллар оша авлодлар амалида ҳам давом этиб, бугун юртимизда Президентимиз ташаббуси билан умуммиллий ҳаракатга айланди. Ушбу лойиҳа доирасида Олот туманида ҳам дарахт экиш ишлари жадаллик билан олиб борилиб, маҳаллаларимиз яшил майдонларга айлантирилмоқда.

Бу жараёнда айниқса, нуронийлар, ёшлар, турли меҳнат жамоалари янада фаоллик кўрсатиб, дарахт экишдек, эзгу ишларга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Ушбу меҳнатлар самарасидан жойларда турли боғлар яратилиб, яшил майдонлар янада кенгайтирилмоқда.

Бугун ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизнинг "Хидрейли" маҳалласида кўчат экиб боғ яратиш тадбири ташкил этилиб, маҳаллий иқлимга мос мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Дарахт экиш ишларида қатнашган туман ҳокими Наргиза Нематова, туман ИИБ бошлиғи Жамшид Тангриев, нуронийлар, ёшлар ва турли соҳа вакиллари эзгу ниятлар билан экишди.

— Бугунги тадбирда қатнашиб боғ яратиш борасидаги узоқ йиллик тажрибамизни ёшларга ўргатаётганимиздан хурсандмиз, — дейди қишлоқ нуронийлари. —Ҳали бу боғлар бир боғлар бўлсинки, меваси ва соясидан халқимиз, авлодларимиз баҳраманд бўлиб, бизни дуо қилишади Худо хоҳласа.


📲https://t.me/olottumani

Показано 8 последних публикаций.