Олимлар минбари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ижтимоий соҳа олимлари ва шу соҳага доир мақола ёзган таниқли зиёлиларнинг фикрларини бир жойда ўқинг
Ижодий ҳамкорлик учун: @material_yuborish_Bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


#Янгилик

"ОЛИМЛАР ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ" НАШР ЭТИЛАДИ

"Science & Innovation" илмий жамияти томонидан 2024 йил сарҳисоблари асосида “Ўзбекистоннинг таниқли олимлари” энциклопедияси эълон қилинди.

Унда жамият ривожига ўз билими, илмий салоҳияти, педагогик маҳорати билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган 348 нафар олимнинг илмий фаолияти ва ютуқлари акс этган биографиялар жамланган.
 
Ушбу маълумотлар кўп томли энциклопедия қилиниб, электрон ва босма ҳолатда нашр этилади.
 
@olimlar_minbari


#Янги_китоб

Чўлпоннинг нусхаси топилмаган асари нашр этилди

📙Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи фондидан Абдулҳамид Чўлпон қаламига мансуб "Замона хотини" пьесасининг арабий имлодаги қўлёзма варианти топилди.

📖Энг муҳим жиҳати, қўлёзма устидан Чўлпон хати билан тузатишлар, изоҳлар киритилган, сўзбоши ҳам ёзилган. Асарда замон шамоллари таъсири сезилса-да, у ҳалоллик, меҳнат, инсон шаънини авайлаш каби азалий қадриятлар устига қурилган. Шунингдек, боласини бағрига босганча, янги ижтимоий муносабатлар ичига қисиниб-қимтиниб кириб бораётган ўзбек аёли ҳақида ҳикоя қилинади.

@olimlar_minbari


#Тадқиқот

Сомон йўлидан ташқаридаги юлдуз суратга олинди

Чилилик астрономлар биринчи марта Сомон йўли галактикасидан ташқаридаги юлдузнинг катталаштирилган суратини олишди.

Ердан 160 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган WOH G64 қуёшдан тахминан 2 минг марта катта қизил супергигант сифатида таснифланади.

@olimlar_minbari


АКАДЕМИК ТЕМУРЖОН НОСИРОВ ВАФОТ ЭТДИ

Электроэнергетик тизимларнинг режимларини таҳлили ва назарияси бўйича йирик олим, академик Темуржон Хайруллаевич Носиров 83 ёшида вафот этди.

‼️Маълумот учун, Темуржон Носиров 1941 йилнинг 25 июлида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида туғилган. Ҳаёти давомида “Ўзбекистон энергомаркази”нинг бош директори, ТошТУ энергетика факультети профессори, “Электроэнергетика” йўналишининг илмий раҳбари бўлиб ишлаган.

📎Унинг илмий ишлари электроэнергетика тизимларнинг турли режимлари таҳлили учун назарий умумлаштирилган моделлари ва алгоритмларига ҳамда автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизимларига бағишланган.

📁Академикнинг “Электр тизими тармоқларининг чизиқли дизайн моделлари”, “Электр тизимларининг барқарор ҳолат режимлари назарияси ва ҳисоблаш асослари”, “Электр энергия тизимларининг барқарор режимлари ва уларни оптималлаштириш” сингари асарлари бор.

@olimlar_minbari


📚 Берлин кутубхонасидан Бобурийлар даврига оид альбом топилди

📌 Унинг бир томонида Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаронинг туркий тилдаги ғазаллари, иккинчи томонида эса миниатюралар тақдим этилган.

Бу ҳақда Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон маданий мероси халқаро ҳафталиги доирасидаги тадбирларда маълум қилинди.


@olimlar_minbari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Эътироф

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Сирожиддин Мирзаев РФ Фанлар академиясининг медали билан тақдирланди.

@olimlar_minbari


#Эксперт_минбари

Юридик фанлари доктори, профессор, мустақил эксперт Шерзод Зулфиқоров бўлиб ўтган сайловлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

БАТАФСИЛ

@olimlar_minbari


#Минбар

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш сиёсати ўз самарасини бермоқда

📎 Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил ислоҳотлар ва чора-тадбирлар натижасида уларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги фаоллиги тобора ортиб бормоқда.

🔰Жорий йилги сайловлар ва сайлов билан боғлиқ жараёнларда ҳам уларнинг иштироки жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилганини таъкидлаш жоиз. 

БАТАФСИЛ

Дилдора Юсупова,
фалсафа фанлари доктори


@olimlar_minbari


#Кун_иқтибоси

Китобни ёқишдан ҳам оғирроқ жазо бор, масалан, уни ўқимаслик.

✍️ Рэй Брэдбери

@olimlar_minbari


#Мнение

ИТОГИ ВЫБОРОВ-2024

📁 Вот и завершилось главное в общественно-политической жизни нашей страны событие нынешней осени - выборы в Законодательную палату Олий Мажлиса и местные Кенгаши народных депутатов.

ПОДРОБНЕЕ

Людмила Югай,
доктор юридических наук, независимый эксперт


@olimlar_minbari


#Кун_иқтибоси

Омон қолиш (ёки замон билан ҳамнафас бўлиш) кучли, ақлли инсонларга эмас, ўзгаришларга тез кўникадиган инсонга ҳосдир.

✍️ Чарльз Дарвин

@olimlar_minbari


#Сайлов2024

«Олимлар минбари» лойиҳасининг доимий муаллифлари ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб овоз беришди.

@olimlar_minbari


#Сайлов2024

«Олимлар минбари» лойиҳасининг доимий муаллифлари ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб овоз беришди.

@olimlar_minbari


Бугун мамлакатимизда "Сукунат" куни

✅ Кеча, 26 октябрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни бўлди.

Сайлов куни 27 октябрь ва овоз беришга бир кун қолганида 26 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

❎ Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

📎 Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.

@olimlar_minbari


#Кун_иқтибоси

Қонун қонун бўлгани учун эмас, унда адолат мужассам бўлгани учун қадрли.

✍️ Генри Уорд Бичер

@olimlar_minbari


#Taъзия

Иқтисод фанлари доктори, профессор Тоштурғун Эргашев 87 ёшида вафот этди


Тоштурғун Эргашев 1937 йилда Янгиқўрғон туманида дунёга келган. 1959 йили Ўрта Осиё политехника институти, 1964 йилда Москва кончилик институти аспирантурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1959 йили Ўзбекистон фанлар академияси кончилик бўлимида илмий ходим сифатида бошлаб, 1985 йилгача Иқтисодиёт институти илмий ходими, бўлим бошлиғи, Тошкент халқ хўжалиги институти кафедра мудири, Фанлар Академияси мувофиқлаштирувчи кенгаши раис ўринбосари бўлиб ишлаган.

1985 йилда Тошкент политехника институти Наманган филиали директори этиб тайинланган. 1991—2006 йилларда ушбу филиал негизида ташкил этилган Наманган саноат-технология институти (1998 йилдан Наманган муҳандилик-педагогика институти) ректори лавозимида фаолият юритган.

2006 йилдан ҳозиргача Наманган муҳандислик-қурилиш институти Менежмент кафедраси профессори сифатида меҳнат қилиб келаётганди.

Институт жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

@olimlar_minbari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Минбар

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети проректори, юридик фанлар доктори, профессор Ш.Зулфиқоровнинг эътироф этишича, сўнги йилларда мамлакатимизда сиёсий партияларнинг фаоллашгани ҳамда уларнинг сайловолди дастурларида илгари сурилаётган ташаббуслар амалга оширилиш усуллари ва механизмлари билан бир-биридан кескин фарқ қилиши кузатилмоқда.

@olimlar_minbari


#Эксперт_минбари

Энергетика тизимидаги муаммоларга партиялар томонидан қандай ечимлар таклиф этилди?

📁Ўтган теледебатлар якунлари бўйича иқтисод фанлари  доктори, доцент Нодир Расулов ўз фикрларини билдирмоқда.

БАТАФСИЛ

@olimlar_minbari

Показано 18 последних публикаций.