Олимлар минбари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ижтимоий соҳа олимлари ва шу соҳага доир мақола ёзган таниқли зиёлиларнинг фикрларини бир жойда ўқинг
Ижодий ҳамкорлик учун: @material_yuborishbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


#Янгилик

Муножат Йўлчиева, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Оғабек Собиров, Ёдгор Саъдиев энди Тожикистон халқ артисти бўлди

🎖Маълумот ўрнида: Ўзбекистонда Президент қарорига кўра, “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”, “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”, “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси”, “Ўзбекистон Республикаси халқ шоири" профессор илмий унвони даражасига тенглаштирилган.

🎖“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси", “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими" доцент илмий унвони даражасига тенглаштирилади.

@olimlar_minbari


#топилма

Ахсикентда Қорахонийлар даврига мансуб турар-жой иншоотлари топилди


Олим Шукрулло Насриддиновнинг сўзларига кўра, бу ўзига хос услубдаги синчли уйлар хом ва пишиқ ғиштлар билан қурилган. Аҳоли уйларида ошхона, ювиниш хонаси, иситиш сандаллари, супалари ва махсус хўжалик ўралари бўлган.

«Уйларнинг ертўласи асосан пишиқ ғиштдан қурилган ва озиқ-овқат омборлари вазифасини ўтаган. Аҳоли турар жойлари қолдиқларидан деворий сурат намуналари ва ўйма ганчли нақшлар ҳам топилган. Демак XI-XII асрларда Ахсикент ахоли турар жойлари деворий суратлар билан безатилган.

@olimlar_minbari


#Тадқиқот

Сутка қисқарди(ми?)

Қутб музларининг эриши сайёранинг айланиш тезлигининг ўзгаришига олиб келади, бу эса ўз навбатида глобал вақт ҳисобига таъсир қилади, деб хабар беради Калифорния тадқиқот университети олимлари.

Гренландия ва Антарктида музларининг сунъий йўлдош гравиметрияси ёрдамида ўлчанган тез эриши Ернинг бурчак тезлигини (айланиш) аввалгига қараганда қисқароқ вақт ичида камайишига сабаб бўлди... Бу ҳеч қачон кўрилмаган муаммони келтириб чиқаради.

Kомпьютер тармоқларини синхронлаштириш учун ва UTC (Universal Time) га режалаштирилганидан аввалроқ ўзгартиришлар киритишни талаб қилиши мумкин... Глобал исиш аллақачон глобал вақтни ҳисоблашга таъсир қилмоқда”, — дейишмоқда олимлар.


@olimlar_minbari


Ўзбекистон парламентини шакллантириш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Ўзгаришларга кўра, эндиликда:

➖айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси бўлиши мумкин эмас;
➖айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Қонунчилик палатаси спикери бўлиши мумкин эмас;
➖Қонунчилик палатаси депутати бир вақтда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман, шаҳарлар депутати бўлиши мумкин эмас;
➖Сенаторлар Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакиллик органларидан тенг миқдорда — тўрт нафардан сайланади;
➖Сенатнинг тўққиз нафар аъзоси Президент томонидан тайинланади.

@olimlar_minbari


#Туғилган_кун

Мирилҳом Солиҳов, тиббиёт фанлари доценти

М. Солиҳов 1956 йилда Тошкент шаҳрида дунёга келган. 

У “Ички касалликлар пропедевтикаси”, “Шифокор ва бемор”, “Тиббиёт касбига кириш” дарслиги, монографиялар, 60 дан ортиқ ўқув-услубий адабиётлар муаллифи.

Мирилҳом Солиҳов айни пайтда Тошкент тиббиёт академиясида талабаларга сабоқ бериб келмоқда.

@olimlar_minbari


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Фанлар академияси жамоасига табрик йўллади

Жорий йилда Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил этилганининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда.

@olimlar_minbari


#Туғилган_кун

Ажаб одати бор умр дарёсин,
Дастлаб суст оқади, сокин, зўрба-зўр.
Энди тушунганда ҳаёт маъносин
Унинг шиддат билан оқишини кўр.

Чамандек очилиб-сочилган эди,
Ёшликнинг нафармон гуллари кеча.
Қуритиб қўйибман, оҳ, билсам энди
Умр дарёсини мен ича-ича...

Бу мисралар таниқли ёзувчи ва олим, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримовга тегишли. Бугун олим таваллуд топган кун. Ўзи айтгандек, шиддат билан оққан умри дарёсида у бежиз яшамади, беиз яшамади. Бугун уни яхши хотира билан эслашади, илмий меросидан фойдаланишади.

НАИМ КАРИМОВ ҲАҚИДАГИ МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

@olimlar_minbari


#янгилик

⚡️Энди мустақил изланувчилик (PhD, DSc) учун чет тили сертификати талаб этилмайди.

@olimlar_minbari


ТАЪЗИЯ

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Умида Камилова 61 ёшида вафот этди.

У. Камилова 1962 йилда туғилган. Тошкент давлат тиббиёт институтида ба
калавр ва клиник ординатурани тамомлаган.

Фаолиятини 1987 йил Кардиология илмий-текшириш институти поликлиникасида врач-кардиолог сифатида бошлаган. 2009–2023 йилларда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2016 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

@olimlar_minbari


#Туғилганкун

Ҳалим Усмонхўжаев

1919 йили 20 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Академик назарий механикада қўлланиладиган атамаларнинг тушунча ва маъноларини рус тилидан ўзбек тилига таржима қилишда катта хисса қўшган.

Батафсил

@olimlar_minbari


#Туғилган_кун

Раҳима Аминова, тарихчи олима, Ўзбекистон ФА академиги

У 1925 йил 18 ноябрда Қўқонда туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор. Илмий ишлари Ўзбекистонда саноат ишчилари тарихи, аграр масала, хотин-қизларга бағишланган.

Унинг 14 та йирик илмий монография ва бир неча юзта мақола, рисола ва тезислар ёзилиб, уларнинг кўпчилиги хорижий нуфузли илмий журналларда чоп этилган.

Илмий раҳбарлигида кўплаб аспирантларни самарали илмий фаолиятга тайёрлаб, уларга сабоқ берган, 12 нафар фан доктори ва 50 нафар фан номзоди ҳимоя қилган. Унинг ўзи ҳам кўп йиллар давомида Тарих институти қошидаги диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган кенгаш раиси бўлган.

Олима хотин-қизлари орасида жамоат ишлари олиб борган. Р. Аминова қатор халқаро симпозиум ва конференцияларда илмий маърузалар қилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати.

У 2001 йилда вафот этган.

@olimlar_minbari


Алкоголдан воз кечиш мияни тез янгилайди

Спиртли ичимликларга қарам бўлган одамларнинг мияси, агар одам етти ойдан ортиқ спиртли ичимлик ичмаса, тўлиқ тикланиши мумкин. Буни Стенфорд университети олимлари аниқлади.

◀️ Батафсил

@olimlar_minbari


#Туғилган_кун

Содиқов Абид Содиқович - органик кимёгар, олим ва давлат арбоби, кимё фанлари доктори, профессор, академик, фан ва техника арбоби.

У 1913 йилда 15 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Академик мамлакатимизда кимё фанининг ташкилотчиларидан бири бўлган. Содиқовнинг алкалоидлар, органик кислоталар, полифеноллар, гормонлар, ўсмага қарши дорилар ва бошқа физиологик фаол моддалар кимёси соҳасидаги фаолияти бутун дунёга маълум. У биомолекулаларнинг тузилиши, функцияси ва атроф-муҳитдаги ўзига хос кимёвий таъсирлар ўртасидаги боғлиқликка катта эътибор берди.

Олимнинг раҳбарлигида табиий бирикмалар ва биоорганик кимёни ўрганиш амалиётида спектроскопия ва радиоспектроскопия, квант кимёси, конформацион анализ, кимёвий тузилмалар ва хоссаларни математик моделлаштириш кенг қўлланилди. 

А.Содиқов физик-кимёвий тадқиқот усуллари, спектрал анализ, ядро магнит-резонанси ва ЭПРга катта эътибор берган. У ўз даврининг нуфузли мукофотлар, орден ва медаллари билан тақдирланган.

Абид Содиқов 1987 йилда вафот этган.

@olimlar_minbari


#топилма

УЙИНГ ОСТИДА ҚАДИМИЙ ШАҲАР БЎЛСА-Я ...

Туркияда яшовчи фуқаро таъмирлаш вақтида ўз уйи остидан қадимий ер ости шаҳрини топди. Бу кашфиёт Кайсери шаҳрида амалга оширилган.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, замонавий бино остида туннеллар билан боғланган камида иккита мустақил қатлам қолган. Топилманинг ёши икки минг йил деб баҳоланган.

@olimlar_minbari


#Кун_иқтибоси

➖ Фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги муаллим тарбиясига боғлиқдир.

✍️Абдулла Авлоний

@olimlar_minbari


#туғилган_кун

Аркадий Шипунов

Аркадий Шипунов академик, олим, ихтирочи. У 1927 йил 7 ноябрда Россиянинг Орел вилоятида туғилган. Ўсмирлик чоғида Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларидан омон ўтиб, бутун умрини юрт мудофаасига бағишлаган.

Атоқли қурол конструктори, замонавий юқори аниқликдаги қурол тизимларини яратувчиси, авиация, денгиз ва қуруқликдаги автомат ўқ отиш қуролларини ишлаб чиқарувчи, муҳандислик фани ва технологияси ривожига катта ҳисса қўшган ва истеъдодли шахс бўлган.

Унинг юзлаб илмий ишлари ва ихтиролари бор.Бундан ташқари, Шипуновнинг илмий изланишлари ва ишланмалари натижалари бугунги кунда фуқаролик маҳсулотларини (металлга ишлов бериш ва тикув ускуналари, тиббий лазер асбоблари, биотехнологик ишлаб чиқариш) яратишда кенг қўлланилади.

У 2013 йили 86 ёшида вафот этган.

@olimlar_minbari


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 80 ёшда!

1943 йил 4 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил этилган кун.

Тарих учун қисқа, инсоният ва ўзбек илм-фанида улкан бир давр бўлган бу 80 йил ичида Фанлар академияси турли даврларни бошдан кечирди.

Суронли йилларда ҳам илм-фан фидойилари бўлган  олимларимиз заҳматли меҳнатлари эвазига мамлакат ва миллат ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди. Бугунги кун халқимиз, миллатимиз, унинг ривожини истаган ҳар қандай инсон учун байрамдир!

Фанлар академияси тараққиётига хизмат қилган ва ҳозир орамизда бўлмаган устоз олимларнинг руҳлари шод бўлсин! Бугун улар яратган илмий мактабларни давом эттираётган, ўз ишини севган зиёлиларимизга куч-қувват, соғлик-омонлик тилаймиз! Бугунги улуғ сана, байрам барчамизга муборак бўлсин!

@olimlar_minbari


#Янгилик

Нобель фонди лауреатлар учун мукофот миқдорини 90 минг долларга кўпайтиради

Бундай қарорга келинишига сабаб швед кронаси қадри пасайгани билан изоҳланмоқда. Энди Нобель мукофоти 11 млн крона (ёки 986 минг 270 АҚШ доллари) ни ташкил этади.

@olimlar_minbari


#туғилган_кун

Умрзоқ Дониёров, қишлоқ хўжалиги фанлар доктори, профессор

У. Дониёров 1977 йили 3 ноябрда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. Айни пайтда Тошкент давлат аграр университетининг “Ипакчилик ва тутчилик” кафедраси мудири.

У. Дониёровнинг “Такрорий қурт боқиш учун тут ипак қуртининг зотлари ва дурагайларини танлаш ва такомиллаштириш”, “Ипак маҳсулотлари сифатини яхшилаш учун тут ипак қуртининг(Bombyx mori L) ингичка толали зотларини танлаш ва дурагайларини яратиш” илмий ишлари ҳимоя қилган.

Тадқиқотлари асосида 105 та илмий-услубий ишлар чоп этилган. Шунингдек, 12 та ўқув-услубий кўрсатма, 2 та дарслик, 7 та ўқув қўлланма, 1 та монография ва 3 та тавсиянома, тут ипак қуртини янги дурагайларига 6 та муаллифлик гувоҳномаси, 2 та патент, 72 та илмий мақолаларига муаллифлик қилган.

@olimlar_minbari


#Халқаро_ҳаёт

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ СУДГА ЧАҚИРИЛАДИ


Америкалик машҳур актриса Скарлетт Йоханссон сунъий интеллект дастурини судга берди.

Гап шундаки, тасвир яратиш иловасида сунъий интеллект (СИ) орқали 22 сониялик реклама ишланган ва унда сохта кадрлар яратиш учун Йоханссоннинг ҳақиқий суратларидан фойдаланилган. Аммо актрисадан бунинг учун рухсат олинмаган. Шундан сўнг ролик Х ижтимоий тармоғига жойланган.

Маълумот учун, Скарлетт Йоханссон Американинг энг кассабоп актрисаларидан бири. Хусусан, у 2018 ва 2019 йилларда дунёнинг энг кўп гонорар олувчи актрисаси деб топилган. "Time" журнали эса 2021 йилда уни дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири деб ёзган. Йоханссоннинг фильмлари бутун дунё бўйлаб 14,3 миллиард доллардан кўпроқ даромад келтирди.

@olimlar_minbari

Показано 20 последних публикаций.