Қалби иймон нурила йўғрилган
НУРХОН синглимга
* * *
Ҳижронлари дунёни тутган,
Нурхон эмас, Нурлихон дегум.
Чин севгиси самога етган,
Тафаккури ҳурлихон дегум
Дардларини ичига ютган,
Аллоҳимдан иноят кутган.
Ҳар не бўлса бари барига
Кўниб келган хўп тоқатлигим.
Фикри тоза, имони бутун,
Севгисига садоқатлигим.
Митти юрак олам юкини
Кутаргувчи жасоратлигим.
Шу борлиққа меҳрини қўйган
Кўнгли ярим, лек дейди бутун.
Ҳижронлардан толиқиб, куйган
Ғамларини яширади кун.
Елкасида тоғдек матонат,
Довонларнинг кўпидан ўтган.
Юз қаҳрга минг меҳр тутиб,
Эвазига бир меҳр кутган.
Ёнса ҳамки, чиқармас тутун,
Кичик жуссасида салобат устун.
Йиғисидан ҳеч чикмайди ун,
Ўзига дер: сабрли бўл, кўн...
Узун, аччиқ тўлғоқларининг,
Ҳам гувоҳи, ҳам дояси тун.
Эрта тонга жилмайиб яна
Янги шеър-ла қаршилайди кун!
Шоира Туробова,
Навоий.
t.me/nurxonelmirzayeva
НУРХОН синглимга
* * *
Ҳижронлари дунёни тутган,
Нурхон эмас, Нурлихон дегум.
Чин севгиси самога етган,
Тафаккури ҳурлихон дегум
Дардларини ичига ютган,
Аллоҳимдан иноят кутган.
Ҳар не бўлса бари барига
Кўниб келган хўп тоқатлигим.
Фикри тоза, имони бутун,
Севгисига садоқатлигим.
Митти юрак олам юкини
Кутаргувчи жасоратлигим.
Шу борлиққа меҳрини қўйган
Кўнгли ярим, лек дейди бутун.
Ҳижронлардан толиқиб, куйган
Ғамларини яширади кун.
Елкасида тоғдек матонат,
Довонларнинг кўпидан ўтган.
Юз қаҳрга минг меҳр тутиб,
Эвазига бир меҳр кутган.
Ёнса ҳамки, чиқармас тутун,
Кичик жуссасида салобат устун.
Йиғисидан ҳеч чикмайди ун,
Ўзига дер: сабрли бўл, кўн...
Узун, аччиқ тўлғоқларининг,
Ҳам гувоҳи, ҳам дояси тун.
Эрта тонга жилмайиб яна
Янги шеър-ла қаршилайди кун!
Шоира Туробова,
Навоий.
t.me/nurxonelmirzayeva