🌺🌺🍃🌺🌺🍃🌺🌺🍃
🍃🌺🌺🍃🌺🌺🍃🌺🌺
Амир Худойберди... ✍🏻
Малоҳатхон... 🎤
🍃🍃ПИЁЛА🍃🍃
Ажаб толейинг кулди, жонон мисол пиёла,
Лабингга лаб қўймоқда бир навниҳол қиз бола.
Ичингдаги чоймиди, шарбатмиди, маймиди,
Нега рухсори бирдан қизорди мисли лола?
Рашкимдан ўртанурман, ўрнингда бўлсам агар,
Балки эришармидим осонгина висола.
Орзуйим танҳо, сенга ишқин этиб лиммо-лим,
Қанийди ул гул менга узатсайди ибо-ла.
Шарт қўлидан тутардим «меникисан», деб ахир,
Қай йигит мақсудига эришибди уёла.
Гар илкин тортиб олса қаҳр-ла, ерга ногоҳ
Тушиб синсанг жаранглаб, гўёки аччиқ нола.
Эй чинни, синиғингни Амир сақлаб ўтарди,
Ёр лаби теккан, дея бир эзгу муддао-ла!
1989 йил
Амир Худойберди