#ибрат_соҳиллари
🌙Аллоҳга дуо қилинг ва ижобатига ишонинг
✨Бир қишлоқда камбағал ёлғиз онанинг бир нафар ўғли бор эди. Она ҳар тунда фарзанди ҳаққига дуо қиларди. Бир куни ўғли оғир бетоб бўлиб қолди. Она ҳар қанча дуо қилса-да, фарзанди тузалавермагач, ўша даврнинг олимига бориб: “Нега Аллоҳ менинг дуоларимни қабул қилмаяпти?” деб сўради. Олим табассум билан: “Баъзида машаққатлар ҳам одамга фойда бериши мумкин. Касал бўлган киши тузалгач, саломатлигининг қадрига кўпроқ етиб, ўзига эътибор бера бошлайди. Аллоҳ Ўзини зикр қилган бандани ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймайди”, деди.
💬Орадан вақтлар ўтиб, онанинг ўғли тузалиб, кейинчалик шифокор бўлди. У кўплаб инсонларни даволашга ҳисса қўшиб, касбига маъсулият билан ёндашарди. Она ўғлининг ҳаққига қилган дуолари ижобат бўлганини, фақат ўзи натижани кўришга шошқалоқлик қилганини англади.
✅Қиссадан ҳисса шуки, ҳаётимизда ҳар қанча синов бўлса-да, умидсиз бўлмаслигимиз керак экан. Баъзида азоблар, қийинчиликлар ортидан ажойиб яхшиликлар келади. Шундай экан, Аллоҳга дуо қилинг ва ижобатига ишонч билан яшанг.
📝 Акбаршоҳ Расулов
🚀@muminauz 🌺