Суянч.
Турмушнинг бошида эркак аёлига ҳимоя қўрғони, кексайганда эса аёл ҳимоя қўрғонига айланаркан.
Аёл ўзини силласи қуриб турган бўлса ҳам, турмуш ўртоғини безовта бўлмаслигини, ортиқча ҳаракат қилмаслигини, бошқалар эрига озор бериб қўймаслигини қатъий назоратга олиб турар экан.(айниқса эрининг вақтида таомланишини, оч қолиб кетмаслигини қаттиқ назоратга олиб қолар экан)
Аллоҳ барча аёллардан рози бўлсин!
Бора-бора эркак ҳам айнан аёлини ўша ғамхўрлигига ўрганиб қолар экан.
Кексалик келганида бутун турмуш давомида энг оғир юк барибир аёлингни зиммасида бўлганлигини тушуниб етар экансан.
Хаммада шундай бўлган. Фақат тан олишни хохламаймиз ёки буни фаҳмига бормаймиз.
Ҳаётда шундай жуфтликлар бор, садоқати, вафоси оламга достон, кўпчилик эшитган бўлиши керак, ёдимда мангу сақланиб қолгани жуфтлик, хожасига умрини охиригача хизмат қилиб ўтган, сўнги лаҳза ҳам шу хизмат устида жон берган. Жаноза намозини ўқиган домлага хожаси йиғлаб ҳикоя қилиб берган; "Оёқларимда оғриқ бўларди, зир қақшарди, кампиримга эса тинимсиз уқалатардим, толиб тўхтаб қолса, уйқумдан ўйғониб кетардим яна талаб қилардим, кечаси билан уқалаб чиқарди, саҳарга бориб оғриқ тўхтар, аёлим эса намозига қўзғаларди.
Бугун кечаси ҳам одатдагидек ҳолатда, хизматимда бўлди, қўллари тўхтаб, қийшайиб ухлаб қолибди, раҳмим келди", ўрнингга ўтиб ётақол", дедим. Индамади, қаттиқроқ овозда чақирдим, садо йўқ, оёғимни қимирлатдим, у қўзғалди, қўллари оёғимдан узилди ва ёнига оғабошлади.Ҳолат бошқача эди," сенга нима бўлди",—деб бош кўтариб қарасам дунёдан ўтиб қолибди ,аёлимдаги итоат умрини охиригача бардавом бўлди, мен ундан мингдан—минг розиман. Ўзимни кечиролмаяпман, ҳатто сўнги йўлга ҳам оёққинасини узатиб оромида ўлмади, сиздан илтимосим бор эди, Каломни бошдан оёғини ўқиб хатм қилиб берсангиз, —"деди
Давоми бор. 👇
Нуртож
https://t.me/nurli_toj