Одамлар нима дейди.
Биламизки, бутун борлиқнинг Роббим чизиб берган қонуниятлари бор, ўша йўлдан оғишмай кетган икки дунё саодатини эгаси ва икки дунёда офату балолардан омонда бўлади.
Инсон борки бирор бир эьтиқодда бўлади, инсон борки қўрқув бор, инсон борки эьтиқод бор.
Инсон нимагадир суяниб яшайди, қайсидир пулига, қайсидир кучига, қайсидир қариндошини обрусига ишониб яшайди.
Аслида Роббисига ишониб, яшаш керакмасмиди?
Инсоният учта қонуният асосида яшайди.
Биринчиси Давлат қонунлари.
Иккинчиси жамият қонунлари.
Учинчиси табиат қонунлари.
Давлат қонунларида конституциямиз билан бирга бир қанча одоб ахлоққа оид қонунлар мужассамдирки, у қонунларни бузмаганга муаммо ҳам йўқ .
Ҳар қандай инсон, ҳар қандай жойда яшасин давлат қонун—қоидаларига бўйсунади.
Бўйсунмасликнинг жавобгарлиги бор ички- ташқи низомларнинг кўрсатмаларига амал қилиши шарт ва лозим эканлигини билган ҳар қандай ақли бор инсон эьтироз билдирмай яшайди.
Акси бўлса жавобгарлиги бор.
Ҳозирги кунда яна бир қоида мавжудки, аёлларимизнинг 99 фоизи бўйсунадиган қоида бу ўзларига қонун қилиб олган жамият қонунлари асосида яшайди.
Уларнинг бу қонунлари на давлат кодексларида, на динда, на бирор бир давлат қонунларида йўқ.
Бу қонун китобини номи "Одамлар нима дейди", деб номланади.
Бу китобни қонунларини баьзи бирларини айтиб ўтайлик," қиз узатсанг икки сандиқ кийим қил, кийса кияр, киймаса ўзи билар.
Куёвни бошидан оёғигача кийим қил, бешик тўйга чақалоқни 3,5.ёшгача киядиганини тилласигача тахла, коляскаси борми, сўрадиган сускаси борми, тақадиган памперси борми сен қилишинг керак" деган қонун мужассам.
Мана шу нарсалар ҳақида динимизда" қил" деб буюрмайди
Давлатимиз ҳам "қиласан" деб буюрмайди, қонунларида йўқ , фуқаросини мажбурламайди.
Инсон ўзини ўзи мажбурлайди, жамият қонунига бўйсунади.
Масалан; қимматдан қиём қилиб фалон пулга загс куни давлат ҳам, Ҳақ ҳам ўз қонунида шу қиммат кийимни "кий" демайди, жамият қонунида ўлиб қолсанг ҳам "кий" дейди, отанг—онанг топиб берсин пулини, ёки куёв ҳал қилсин, бўлмаса тўйни тўхтатишгача бор, одамлар нима дейди ахир. Сен ҳам ҳаётга бир марта келасан, кийиб қол, яшаб қол, ҳаётингда бир марта тўйинг бўлади, киймасанг бўлмайди, отасини нархини қўйса ҳам ол, ололмасанг эшитганлар нима дейди, ахир."..
Ҳа, иккинчи қонун яьни жамият қонунлари бизни эгаллаб олди ва биз тўлиғича бўйсунадиган ҳолатга келдик.
Бу қонун олдида Роббил ьаламийннинг кўрсатмаларига амал қилмаслик ёки давлат қонунларининг четлаб ўтиш, бажармаслик ҳолларига келдик.
Ҳар бир йиғин, ҳар бир маросим "одамлар нима дейди", қонуни асосида ўтказиляпти.
Кеча беш, олти киши бўлиб ўтирибмиз, бири дейди" маслаҳат беринг, бир муаммо бор, олти ой бўлдики, поччам ўтиб қолганла, азасини ечмай ўтирибмиз, тўйларга боролмаяпмиз.
Ўзи қанча муддат кийиш керак азани.
—Аза кийиш исломда йўғу, қолаверса аза уч кун.
—Ҳа, энди одамлар нима дейди, бундай қилолмаймизда—, дейди.
—Яна тушунтириб берингчи, ўзи аслида нима қилиш керак.
Давоми бор... 👇