Нориндаги қабристонларда ҳашар ўтказилди.
Қабристон - биздан аввал ўтган зотларнинг хокипойлари ўрин олган мўътабар манзил. Бундай жойларни обод этиб, ўтганларга эҳтиром маъносида асраш боқий қадриятларимиз, қолаверса, динимиз кўрсатмасидир.
Бугун тумандаги бир қатор қабристонларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил қилинди.
"Қардошлик" қабристонида туман ҳокимлиги, диний соҳа вакиллари, аҳоли, нуронийлар ва ёшлар томонидан уюшқоқлик билан ҳашар ишлари амалга оширилди. Ҳашарда жонлиқ сўйилиб, ҳашарчиларга ош тарқатилди.
Унда иштирок этаётган туман ҳокими Жўрабек Нурматов ушбу хайрли ва савобли бўлган эзгу ташаббусда барчани фаолликка чорлади.
Ушбу хайрли ишлар туманнинг ҳар бир ҳудудида давом эттирилади.