Репост из: «ПсихоБлог»
Фируз Аллаев инста-психологлардан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда:
PS. Шу ўринда қўшиб ўтай: психология соҳасида ўқиётган талабалар орасида ҳам поп-психологларга қизиқиш борган сари ортиб бормоқда. Уларга шогирдликка тушиб, ўз фаолиятини ҳам олиб бормоқда. Бу ачинарли ва жиддий оқибатларга олиб келувчи ҳолат. Бунга тизимли ечим лозим. Инсонлар руҳияти шарлатанлар қўлида ўйинчоқ бўлмоқда. Ўзбекистонда психолог мутахассисларни тайёрлашни жиддий қайтадан кўриб чиқиш лозим.
@psixobloguz
Инстапсихолог ва психологик тренинглар мани доим хавотирга солади. Улар инсоннинг ментал соғлиги билан ўйнашади ва улар нотўғри берган қарашлар инсонларнинг ҳам шахсий, ҳам оилавий ҳаётига таъсир қилади.
Шунақа псевдо психологлардан бирини чиқишини кўриб қолдим. У ўз-ўзига ишонч (самооценка) ҳақида гапириб, уни мутлоқ паст ва баландга бўлмоқда. Ҳеч қанақа чуқур анализсиз паст самооценкани ич-ичидан бахтсизлик сабаб деб айтмоқда. Энди уни самооценкаси билан муаммо бор одам кўриш фараз қилинг. Самооценка билан муаммо бўлса ҳаммада бўлади.
Чунки ўз-ўзига ишонч одамда доим шартли бўлади. Бу муҳитга, одам ўша муҳитни қанчалик билишига, эмоционал интеллектга ва жуда кўп нарсаларга, кўникмаларга боғлиқ. Ҳатто кучли эмоционал интеллект ҳам ҳамма вазиятда кучли самооценкани кафолатламайди. Одам ўзига бегона бўлган ёки қўлидан яхши келмаган бирор мавзудаги ҳудудга тушганда ўз-ўзига ишонч айнан ўша контекстда паст бўлади, иккиланади. Дейлик, спорт залга йиллар давомида қатнаб мушакларини чиқариб юрган одамни Навоийхонлик кечасига олиб бориб саҳнада қўлига микрофон бериб қўйсангиз, у ўша вазиятда ўзини тўлиқ ишонч билан тутолмайди. Шунга ўз-ўзига бўлган ишонч шартли бўлади.
Кейин, бирор соҳада ўз-ўзига бўлган ишончни мутлақ қўлга киритиб бўлмайди. Масалан, ўн йиллаб машина ҳайдаган тажрибали ўзига ишончи ошиб кетган шофёр авария қилса, кейинги машинага ўтиришларида оёғи қалтираши мумкин. Тажрибали шифокор билан ҳам шунақа. Муносабатлар билан ҳам шунақа. Самооценкани маълум бир йўналишда оширишнинг йўли ўша йўналишни яхшироқ ўрганиш, ўша муҳитга кўпроқ мослашиш, ўша муҳитда кўпроқ машқ қилиш деб биламан. Энди ҳаётда сиз тушадиган 4-5 муҳитни яхши биладиган одамга айлансангиз, бошқа ностандарт вазиятга тушмагунча умумий ўша муҳитда ўз-ўзига ишонч яхши бўлса керак.
Айтганча, инста ёки псевдопсихологларга дуч келганда, доим унинг кимлигига, соҳада ютуқларига, олган дипломларига қизиққан маъқул. Олдинги йиллар умрида бир дона бизнес юритмаган одамлар бизнес тренер бўлиб олиб армиядан катта аудитория тўплагандек, инста психологларимизни ҳам аксари шунчаки 2та мотивацион китоб ва битта подкаст эшитиб психологлик қилаётган бўлиши мумкин.
PS. Шу ўринда қўшиб ўтай: психология соҳасида ўқиётган талабалар орасида ҳам поп-психологларга қизиқиш борган сари ортиб бормоқда. Уларга шогирдликка тушиб, ўз фаолиятини ҳам олиб бормоқда. Бу ачинарли ва жиддий оқибатларга олиб келувчи ҳолат. Бунга тизимли ечим лозим. Инсонлар руҳияти шарлатанлар қўлида ўйинчоқ бўлмоқда. Ўзбекистонда психолог мутахассисларни тайёрлашни жиддий қайтадан кўриб чиқиш лозим.
@psixobloguz