ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби
edu.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Барчангизни тақдирлаш маросимига таклиф қиламиз!

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан ўтказилган “Ислоҳотлар билимдони”, “Йилнинг энг фаол талабаси”, “Йилнинг энг фаол ўқувчиси”, “Китоб менинг дўстим”, “Энг яхши дастурчи”, “Менинг конституциям”, “Ёшлар коррупсияга йўқ дейди” мавзусида “Энг яхши расмлар” ва “Энг яхши видеороликлар” республика танловлари ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими 31 январь куни соат 10:30 да Заковат аренада бўлиб ўтади.

📍Манзил

Маросим давомида концерт дастури ҳам ташкил этилади.

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova


Сенат Раиси аёл-раҳбарлар учун ўқув семинари қатнашчилари билан учрашув ўтказди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 28 январь куни республика ва маҳаллий ижро ҳокимият органлари, шунингдек, давлат олий таълим муассасаларида раҳбарлик қилаётган аёллар учун ташкил этилган ўқув семинари иштирокчилари билан учрашди.

Учрашув давомида Т.Нарбаева Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини ошириш бўйича ташаббуслар, аёлларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки ва қонунчилик фаолиятидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, давлат раҳбари ташаббуси билан мамлакатда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг давлат бошқаруви ва жамиятнинг турли жабҳаларидаги ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Мулоқот давомида хотин-қизларнинг янги ғоя ва ташаббусларни амалга оширишдаги имкониятларини ривожлантириш, мамлакатдаги ислоҳотлар ва сиёсий жараёнларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, лидер аёлларнинг ушбу жараёнлардаги аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Учрашув чоғида долзарб масалаларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва қонуний ечим топиш, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик орқали ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар ўзаро мулоқот давомида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олиш имкониятига эга бўлишди.

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova


#OAV

"Ишонч" газетасининг 10-сони.

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova


#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #ilmfan

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова иштирокида брифинг

Ёшларнинг маънавий тарбияси масалаларида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот.

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova


#Davlat_dasuri_loyihasi #muhokama #Jamoatchilik_kengashi

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.
___

В Министерстве высшего образования, науки и инноваций совместно с членами Общественного совета обсудили проект государственной программы по реализации Стратегии «Узбекистан – 2030» в рамках Года охраны окружающей среды и «зелёной» экономики.

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Инсон қадри учун” кўрсатувининг навбатдаги сонида сўнгги етти йил давомида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети мисолида таҳлил этилди.

Кўрсатувда таъкидланганидек, ўқув жараёнларининг замонавийлаштирилиши, илмий тадқиқотлардаги ютуқлар ва халқаро ҳамкорликлар туфайли, ушбу университет нуфузли халқаро рейтинглар юқори ўринларни эгалламоқда. Таъкидланишича, университет миллий тадқиқот мақомига эга бўлганидан кейин янги таълим дастурлари жорий этилди, замонавий лабораториялар ташкил қилинди ва халқаро стажировкаларни кенгайтириш орқали талабаларнинг халқаро тажрибага эга бўлиш имкониятлари яратилди.

Шунингдек, дуал таълим тизими жорий этилиб, таълим ва амалиётнинг уйғунлиги таъминланди.“4+1” шаклидаги инновацион таълим дастурлари орқали талабаларнинг назарий ва амалий билимларини уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, университетда ташкил этилган Муҳандислик мактаби эса инновацион ёндашувлар ва стратегик йўналишлардаги илмий тадқиқотлар марказига айланди. Мактабда талабалар замонавий муҳандислик йўналишларида, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари, сув ресурсларини бошқариш ва илғор технологиялар бўйича назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлишмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Jamoatchilik_muhokamasi

ЭЪЛОН


Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигида 2025-йилги Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилади.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

2025-йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, таклифларингизни uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдирилади.

Манзил: Университет кўчаси, 7-уй
Вақти: 17 январь соат 16:00 да

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova


#Forum #Yoshlar_akademiyasi

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни олдидан ҳарбий соҳа ёш олимлари форуми бўлиб ўтди
____

Состоялся «Форум научных разработок и инновационных проектов молодых учёных в военной сфере»

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#OAV #sarhisob #rejalar

Олий таълим тизимида ўтган йили қандай ўзгаришлар рўй берди ва янги йилда қандай ишлар амалга оширилади?


“Менинг юртим” телеканали мухбирининг саволларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов жавоб берди.

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova


«Қизлар ибоси — миллат либоси» танловининг финал босқичи ғолиблари аниқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «Ўзбеклигим-ўзлигим» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташкил этилган талаба-қизлар ўртасидаги «Қизлар ибоси — миллат либоси» танловининг финал босқичи Янги йил арафасида ўтказилди.

Танловнинг биринчи босқичида замонавий ёшларга хос миллий образда ижтимоий тармоқларда энг яхши видеороликлар тайёрлаган иштирокчилар сараланди. Финалда улар нутқ маданияти, миллий либослар бўйича викторина, миллий таомлар тайёрлаш ҳамда эркин мавзуда ўз маҳоратларини намоён этдилар.

Ғолиблар:
1-ўрин: Ирода Ҳамидова, Гулистон давлат университетининг 2-босқич талабаси;
2-ўрин: Айдана Майлибаева, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, 3-босқич талабаси;
3-ўрин: Мафтунабону Хайдарова, Бухоро муҳандислик-технология институти.

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#sarhisob

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил сарҳисоби билан танишинг (видео).

Батафсил:
https://gov.uz/oz/edu/news/view/31499

Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova



Показано 13 последних публикаций.