Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу нега жанг майдонида шаҳид бўлиб вафот топмадилар? Бундаги Аллоҳнинг ҳикмати нимада эди?
Зикр этилишича, аллома Абдулфаттоҳ Абу #Ғудда Ҳиндистонга сафар қилган чоғлари у ерда аллома, муҳаддис, ҳофиз, фақиҳ Муҳаммад Ёқуб #Нанутий билан учрашади.
Ўша суҳбатда Муҳаммад Ёқуб шайх Абдулфаттоҳга: “Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг 120 дан ортиқ жангда қатнашгани, иссиқларнинг шиддати ва қиличлар сояси остида содиқлик ила Аллоҳнинг йўлида шаҳодат талабида бўлганига қарамай, тўшагида вафот этиши ҳикматини биласизми?” деб сўрайди.
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Йўқ, билмайман”, дейди.
Шунда, шайх Муҳаммад Ёқуб: “Уламоларимиз айтишларича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Холидни “Сайфуллоҳил-маслул” – Аллоҳнинг яланғочланган, қиндан чиқарилган қиличи, деб лақаблаганлар. Агар у жанг майдонида ўлдирилганида, гўё Аллоҳнинг қиличи синган бўлар эди. Аллоҳнинг қиличи эса, ҳеч қачон синмайди. Агар Холид жангда ўлдирилганида одамлар: «Сайфуллоҳ ўлди, қилич синди», демасликлари учун ҳам Аллоҳ таоло бу зотни тўшагида (яъни, жангдан ташқари ўлим билан) вафот топишини ихтиёр қилди” дейди.
Шайх Абдулфаттоҳ ўшанда: “Аллоҳга қасамки, шу фойданинг ўзиёқ Ҳиндистонга сафар қилишимга кифоя қиларли бўлди. Бундан бошқа фойда топмаган бўлсам ҳам, шу ҳикматни англаганим, билганим сафар қилишимга етарли асос бўларди”, деган экан.
Манба: arabic.uz
••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q