#ахборотхабари #TEMU
🔈Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг TEMU электрон савдо платформаси фаолиятини чеклаш тўғрисидаги
АХБОРОТ ХАБАРИ
Ҳурматли юртдошлар!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 885-сон қарорининг 2-банди билан электрон тижорат операторлари, хусусан электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган (ушбу норма қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди).
Мамлакатимиз фуқароларига хизмат кўрсатувчи хорижий электрон савдо платформалари фаолиятини ўрганиш жараёнида айрим электрон савдо платформалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётганлиги аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, «TEMU» платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.
❗️Тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида, юртдошларимиздан бугунги кундан бошлаб «TEMU» платформасида буюртма бермасликларини сўраймиз. Бунда, агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилади.
Агентлик ва Солиқ қўмитаси юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини маҳаллийлаштирмаган ёки мамлакатимизда Солиқ кўмитасининг электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар ва маркетплейслар рўйхатига кирмаган хорижий электрон савдо платформалари хизматларидан фойдаланмасликка, эҳтиёт чораларини кўришга, шахсий ва бошқа маълумотларни бундай субъектларга бермасликка чақиради.
Web | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | LinkedIn