Наманганнинг инвестициявий салоҳияти янада юксалади
Бугун Тўрақўрғон туманидаги "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган «Ифтихор кийим саноат» масъулияти чекланган жамияти корхонасида Наманган вилоятидаги тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда бошқа масъул шахслар иштирок этдилар.
Тадбирда тадбиркорларнинг муаммолари ва уларнинг ечимлари, "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" тартиблари ва имкониятлари, вилоятда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва уларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг саволларига батафсил жавоблар қайтарилди. Уларнинг фаолиятини ривожлантириш, янги имкониятлар яратиш ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Вилоят раҳбари ва Божхона қўмитаси раиси "Ифтихор кийим саноат" корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube