“Аёллар дафтари” тизимининг 6-босқичи бўйича йиғилиш ўтказилди
Унда январь ойи давомида “маҳалла еттилиги” томонидан хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда вилоятдаги 22 та ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, штаб аъзолари иштирок этдилар.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Д. Якубова ҳамда бошқа масъуллар томонидан "Аёллар дафтари"нинг 6-босқичини шакллантириш бўйича муҳим кўрсатмалар ва йўналтиришлар берилди.
Йиғилишда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.