Чортоқ туманида “Яшил макон” лойиҳаси давом этмоқда
Дарахт ва буталар — табиатнинг ажралмас бўлаги, ўрмонлар, яшил боғлар унинг асоси, ҳаво мусаффолигини таъминлаш орқали инсон саломатлигини сақловчи, мўътадил иқлим ҳосил қилувчи табиат неъмати саналади.
Шу мақсадда мамлакатимизда яшил майдонлар яратиш, ўрмонзорларни кенгайтириш, мавжуд яшиллик дунёсини муҳофаза қилиш мақсадида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.
Бугун Чортоқ туманининг Қорабоғ маҳалласи ҳудудида Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги 2 гектар ер майдонида “Яшил боғ” барпо этиш мақсадида манзарали ва мевали кўчат экиш ишлари олиб борилди.
Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, тумандаги ташкилот ва корхоналар ходимлари, Нуроний жамғармаси вакиллари, Ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этиб, ҳудудга иқлими ва тупроқ шароитларига мос бўлган 1000 тупдан зиёд кўчатлар экилди.
Наманган вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати