ЎЗЛИДЕП Наманган шаҳар (ЯНГИ НАМАНГАН)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati-O'zbekiston Liberal Demokratik Partiyasi Namangan shahar kengashining rasmiy kanali.
Savollar va takliflar uchun:
@Uzlidep_namanganZiyodabegim2
@ahmadjon_yusupov1 (934967175)
Murojaatlar uchun telefon:
+998942702616

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✔️Бола учун ажратилган беш-ўн дақиқа вақт келажакда ойлаб-йиллаб давом этадиган қайғу-аламлар олдини олишини англаб етган ота-она нақадар бахтли!

©️ Тоҳир Малик ("Жиноятнинг узун йўли" китобидан)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlis Qonunchilik palatasining yangi tarkibdagi birinchi majlisidagi nutqidan
#19nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Ҳукумат истеъфога чиқди

Жорий йилнинг 27 октябр куни ўтказилган Парламент сайловларига мувофиқ, Олий Мажлис палаталари янги таркибда шакллантирилди.


Репост из: 🇺🇿Банкир кундалиги
Ҳар қандай тадбиркорнинг асосий вазифаси — доимий равишда ўсиш имкониятларини излаш ва ўзгаришларга тезкор мослашишдир.

Бироқ, янгиликлар ва қонунлар оқимида осонликча адашиб қолиш мумкин.

Бунинг олдини олиш мақсадида, NBU Business каналида кичик ва ўрта бизнесга оид муҳим мавзулар мунтазам равишда ёритиб борилади:
Бизнесингизни рўйхатдан ўтказиш
Biznes-rejani tuzish
Uydan chiqmay turib bank hisobraqamini ochish
Biznes vositalaridan samarali foydalanish

Булар ва бошқа кўплаб фойдали маълумотлар NBU Business каналида — бизнесингизни ривожлантириш ва ўсишингизга ёрдам берадиган фойдали маълумотларни ушбу каналдан олинг.

💼 NBU Business – бизнес оламидаги ҳамкор

👉 @bankirkundaligi 👈


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Давлатимиз раҳбари парламент қуйи палатасининг ўтган беш йилликдаги фаолиятини алоҳида эътироф этар экан, келгуси беш йилда Қонунчилик палатаси олдида ғоят улкан вазифалар турганини таъкидлади.

Парламент қўмиталари вазирликлар билан ишлашда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиши, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш улар учун бош вазифа бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

Президентимиз депутатларни ваколатлари доирасида ўз округларидаги туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришга чақирди.

🔗 Батафсил

Актам Хаитов
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Нодир Жумаев Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Бобур Бекмуродов Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Равшан Мамутов Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг








Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅ Севилмаган болалар сева олмайдиган катталарга айланади.

© Перл Бак


СТАТИСТИКА
186 нафар аёл депутат бўлди!


Жорий йилги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларда аёллар фаол қатнашди.
Сайловлар натижасига кўра, сайланган депутатларнинг 38 фоизини аёллар ташкил этди ва бу Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Депутатлар орасида аёллар сони 11 нафарга кўпайиб, 48 нафардан 57 нафарга етди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълумотига кўра, сайловда 607 нафар қўмита тизими ходимлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ўз номзодини илгани сурган эди. Уларнинг 186 нафари депутатликка сайланган. Шундан 7 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, 1 нафари ҳудудий ва 178 нафари маҳаллий Кенгашлар депутати мақомига эга бўлди.


Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари!

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 ноябрдаги 21-сон баёни билан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари қайта тасдиқланди.


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Ўттиз етти миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Ўзбекистондек катта давлатнинг парламенти аъзоси бўлиш, шубҳасиз, ҳар бир депутат учун улкан шарафдир, деди Президент.

Айни вақтда халқимизнинг ҳурмат ва эътиборини, орзу-умидларини ҳар куни, ҳар дақиқада ҳис этиб, ана шу юксак ишончга муносиб меҳнат қилиш – беқиёс масъулият.

Депутат – бу халқ хизматчиси, барчага ўрнак бўладиган, сиёсий билими ва онги юксак, ўз Ватанини чин дилдан севадиган инсондир.

Оила, маҳалла ва бутун жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини қатъий ҳимоя қилишда халқимиз, барчамиз аввало сизларга таянамиз.


Мен Президент сифатида сизларни бу йўлда доимо қўллаб-қувватлашга тайёрман.


Ишончим комил, барчамиз бир тану бир жон бўлиб, сидқидилдан меҳнат қилиб, жонажон Ватанимизни албатта том маънода эркин, обод ва фаровон мамлакатга айлантирамиз
”,

- деди Президент нутқининг якунида.

Айни пайтда мажлис давом этмоқда, депутатлар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирмоқда.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Қонун ижодкорлиги жараёни, аввало, жамиятимиздаги долзарб муаммолар ечимига, халқимизнинг оғирини енгил қилишга қаратилиши кераклиги таъкидланди.

Масалан, юртимизда аҳоли сони йилига қарийб 1 миллионга ошмоқда. Бу – янги уй-жойларни кўпайтиришни тақозо этмоқда. Лекин деҳқончилик учун зарур ерлар уй-жой қуришга бериб юбораверилса, эртага қаерга экин экамиз, озиқ-овқат хавфсизлиги нима бўлади, деган саволлар долзарб бўлиб бормоқда.

Шу боис, аҳоли ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиб, эскирган уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун “Реновация тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш кераклиги таъкидланди.

Сўнгги пайтларда уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва унга ишониб сармоя киритган аҳоли ўртасида низолар учраётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларимизнинг уй-жой қурилишига жалб этилган маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонунни қабул қилиш лозимлиги қайд этилди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Президент таъкидлаганидек, парламент қўмиталари вазирликлар билан ишлашда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга аҳамият берса, айни муддао бўлади.

Энг катта камчилик – вазирликлар қуйи бўғинда, айниқса, туман ва шаҳар даражасида самарали иш ташкил эта олмаяпти. Энди аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш улар учун бош вазифа бўлиши керак.

Бундан буён ҳар бир раҳбар ва мутасадди фаолиятига айнан шу мезон асосида баҳо берилади.

Президентимиз депутатларни ваколатлари доирасида ўз округларидаги туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришга чақирди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Показано 20 последних публикаций.