Репост из: Sirojiddin Rauf ijodi
•••
Мен дарё
шиддатли тўлқинга илҳақ,
Қақраган қирғоғим қучмадим кўпдан.
Мен саҳро
саратон қўйнида чатнаб,
Уюр-уюр булут тиловчи кўкдан.
Илдизман, шохлари гарчи ям-яшил,
Ўзи эса ҳануз сувга етмаган.
Мен ўша, алҳазар, парча қўрғошин,
Ўқ бўлиб кўкракка, шукр, ботмаган.
Мен ўша, бир имдод тополмай нолон,
Даралар бўғзида қотган илтижо.
Мен ўша, зарб ила отилган пайкон –
Учяпман, учяпман бенишон, бежо.
Мен ўша!..
Тумтайиб, гоҳ кулиб ўтар таққослар,
Кўксимни ёргудай потирлар қумрим.
Ҳилол кўк тоқига ўзини осар,
Кутишга айланиб бормоқда умрим!
📚Шоирнинг «Мен бир фуқаро!..» китобидан.
📘 Sirojiddin Rauf: Men bir fuqaro
Xarid: t.me/akademsavdo
@SirojiddinRauf
Мен дарё
шиддатли тўлқинга илҳақ,
Қақраган қирғоғим қучмадим кўпдан.
Мен саҳро
саратон қўйнида чатнаб,
Уюр-уюр булут тиловчи кўкдан.
Илдизман, шохлари гарчи ям-яшил,
Ўзи эса ҳануз сувга етмаган.
Мен ўша, алҳазар, парча қўрғошин,
Ўқ бўлиб кўкракка, шукр, ботмаган.
Мен ўша, бир имдод тополмай нолон,
Даралар бўғзида қотган илтижо.
Мен ўша, зарб ила отилган пайкон –
Учяпман, учяпман бенишон, бежо.
Мен ўша!..
Тумтайиб, гоҳ кулиб ўтар таққослар,
Кўксимни ёргудай потирлар қумрим.
Ҳилол кўк тоқига ўзини осар,
Кутишга айланиб бормоқда умрим!
📚Шоирнинг «Мен бир фуқаро!..» китобидан.
📘 Sirojiddin Rauf: Men bir fuqaro
Xarid: t.me/akademsavdo
@SirojiddinRauf