Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Наманган вилоятининг барча ҳудудларида баҳорги дарахт экиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Бугун вилоят прокурорининг ўринбосари А.Нурматов томонидан Тўрақўрғон ва Чуст туманларида лойиҳа доирасида ташкил этилган “яшил белбоғ”лар ва баҳорги мавсумда кўчат экиш ишларига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилиб, якуни бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Президентимиз томонидан 2025 йил “Атроф - муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” - деб эълон қилинганлиги муносабати билан “Тўрақўрғон” иссиқлик электр станцияси ҳамда “Наманган цемент” МЧЖлар томонидан замонавий чанг-газ тозалаш ускуналари ва қуёш панели ўрнатилиши соҳа мутахассислари билан биргаликда ўрганилди.
Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан экология соҳасидаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.