Учқўрғон туман прокуратураси қурилиш штаб аъзолари томонидан Инвестиция дастури буйича амалга оширилаётган лойиҳалар мунтазам ўрганилиб, қурилиш ишларини ўз вақтида ҳамда сифатли якунлаш буйича зарурий чоралар кўриб борилмоқда.
Хусусан, тумандаги "Дам" каналини реконструкция қилиниш, миллий ва олимпия спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатининг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиниши ҳамда 200 ўринли ётоқхона биносини қуриш ишларини якунлаш, шунингдек, дастурга қўшимча киритилган "Норин" МФЙ ҳудудидаги 45-сонли мактабни реконструкция қилиш лойиҳалари доирасида пудратчи томонидан амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилиб, қолоқлик ва бошқа камчиликлар танқид қилинди ҳамда уларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Бундан ташқари, объектда ишларни жадаллаштириш, пудратчилар томонидан амалга оширилиш лозим бўлган қурилиш-монтаж ишларига жалб қилинган ишчилар ва махсус техникалар сонини кўпайтириш, зарур эҳтиёт қисмларларни объектларга олиб келиш ва фойдаланишга топшириш билан боғлиқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.