Масиҳнинг издоши бўлган бир машхур психолог ёшлар орасида семинар ўтказибди. Якунида ундан ёшларга насиҳат сўзи – шунчаки бир сўз, унинг фикрича энг муҳим бўлган сўз айтишни сўрашди.
Психолог ўйланиб, “Ота-онангизни кечиринг”, деди. Бир неча юз кишини сиғдирган зални сукунат босди. Ёшлар бирин-кетин йиғлай бошлади.
Ота-онани кечириш.
Кечириш нима учун бунчалар муҳим? Нима учун ўша психолог энг муҳим масала сифатида айнан шуни кўтарди? Чунки ота-оналаримизни деб, тўғрироғи – улар билан бўлиб ўтган нарсаларни деб, биз ўзимиз билан келиша олмаймиз, ичимизда чуқур психологик келишмовчиликни олиб юрамиз.
Ҳаёт тажрибаси мўл бўлган бир одам бундай деган экан: “Ҳаёт давом этади, биз улғаямиз, эҳтиётлик билан, астагина, болалигимиз эшигини ёпа олиш керак. Ёпишимиз, тарс этишимиз эмас!”. Шундай қилиб, бугунги дастуримиз: “Ота билан фарзанд муносабатида тинчлик” деб номланди.
Акромнинг отаси билан муносабати баркамолликдан узоқ эди. У ҳали болалигида отаси уни ё пайқамасди, ё фақат уришарди. Афтидан, отаси Акромнинг акасини ва опасини кўпроқ яхши кўрадигандек эди. Акром отаси томонидан ўзига нисбатан бундай муносабатни тушуна олмасди. Табиийки, Акромда, мен ёмон ўғил бўлганим учун отам мен яхши кўрмайди, деган хаёлига ўрнашган. Йиллар ўтди. Акром улғайди, аммо отаси билан муносабати ўзгармади. Улар фақат зарур бўлган вақтлардагина гаплашарди. Отаси жиддий касал бўлиб қолди. Унинг касалини тузатиб бўлмасди. Унда бош мия ракини топдилар. Отаси тез орада умуман гапириш қобилиятини йўқотди. Бир неча ойдан кейин отаси оламдан ўтди, Акромнинг шу бўйи отаси билан ярашиш учун имконияти бўлмади. У ҳалигача отаси билан гаплаша олмагани учун афсусланади.
Бошқа ҳикоя. Муҳаббатнинг отаси жамиятда ҳурматга сазовор киши. Лекин одамлар ота қизи билан ёмон иш қилганини билишмайди. Муҳаббат кичкиналигида бошидан даҳшатли нарсани кечиришга тўғри келган – отасининг жинсий тажовузи. Бу даҳшатдан ва шармандаликдан қочиш учун Муҳаббат жуда эрта уйдан кетиб қолди. Ўшандан бери деярли ўттиз йил ўтди. Муҳаббат турмуш қурган. Уч фарзанди бор. Бахтли кўринади. Лекин бу фақат ташқи қиёфа. Унинг қалбининг қаърида ўтмишдаги оғриқ ҳали ҳам яшамоқда. У жуда ҳаракатчан ҳаёт кечиради, шунинг учун қалб оғриғи билинмайди. Аммо сокин кечалари бу қалб оғриғи яна ва яна ўзини намоён қилади.
Муҳаббат бундай ҳаёт кечириш мумкин эмаслигини тушунади. Бу қийин. У деярли ўттиз йил давомида оғриқ, ғазаб, хафагарчиликни ичида сақлади. Тўғри танлов қилиш учун вақт келди. Ота-онасининг уйига етиб олиш учун Муҳаббат икки кун сарфлади. У эшикни таққиллатди. Эшикни отаси очди. Анча қариб қолибди. Бир оз вақт улар бирбирига индамасдан қараб туришди. Кейин отаси Мухаббатни ичкарига таклиф қилди. Муҳаббат остонадан туриб деди: “Ота, мен сизни кечираман...”. Отаси бу сўзларни эшитиб, юзини кафтлари билан ёпди, Мухаббат ҳўнграган йиғи овозини эшитди. Отаси узоқ йиғлади: “Сен уйдан кетиб қолиб, биз билан яшашни истамаганингдан бери, мен қанчалик қийналганимни билсанг эди!”. Бир йилдан кейин отаси оламдан ўтди. Бироқ Мухаббатнинг кўнгли тўқ эди. У отаси билан ярашиши учун имконият ҳам, вақт ҳам бўлди, Муҳаббат тўғри қарор қилганди.
Яна бир ҳикоя. Диананинг онаси уни кичкиналигида ташлаб кетди. Қизнинг отаси уй тўловларини тўлаш, егулик ва кийимкечак учунн пул топиш мақсадиди учта жойда ишларди, шу сабабли уйга жуда кеч қайтарди. Диана деярли ёлғиз бўларди. У уйни йиғиштирар, овқат пиширар, ҳаражатларини қиларди.
Йиллар ўтди. Диана улғайди, турмуш қурди. Бир қарашда унда ҳаммаси яхши. Лекин бу ташқаридан холос. Аслида, у ҳалигача онасини кечира олмайди, бу эса унинг ҳақиқатан бахтли аёл бўлишига ҳалақит беради.
Биз улғайиб, катта бўлгунча, кимдир бизни албатта ҳиссий ёки жисмоний йўл билан хафа қилади. Оталаримиз ва оналаримиз – шунчаки баркамол эмаслар. Биз ҳам баркамол эмасмиз. Ҳаммамиз хато қиламиз. Лекин агар бизни хафа қилган ўз яқинларимизга нисбатан ичимизда ғазаб яшаса, бу билан яшаш оғир бўлади. Ғазаб ва хафагарчилик – умримизнинг ёмон йўлдошлари.