Mustahkam oilaviy munosabatlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


Ўз фикр-мулоҳазаларингизни суҳбат гуруҳига ёзишингиз мумкин. Раббимизнинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: umid.tv
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

2️⃣1️⃣🔤0️⃣0️⃣

⏺🔤🔤🔤🔤🔤

🔤🔤🔤🔤

👇👇👇
https://t.me/umid_tv_uz




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Телеграм || Инстаграм || TikTok


Сиз ўз авлодингиз учун Унинг гувоҳисиз

"Эй Тимўтий, сенга ишониб топширилган Хушхабарни асрагин. Худодан узоқлаштирадиган қуруқ гаплару ҳақиқатга зид бўлган таълимотлардан қочгин. Баъзи одамлар адашиб, буларни “билим”, деб атайдилар" (1 Тимўтий 6:20).

Сиз ўз авлодингиз учун гувоҳ эканлигингизни англаяпсизми? Раббимиз Исо Ҳаворийлар 1:8 да шундай деган: "Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар". Сиз Унинг гувоҳисиз ва атрофингиздаги барча одамлар учун масъулсиз: ҳамкасбларингиз, оила аъзоларингиз, қўшниларингиз ва яшаётган жойингиздаги кишилар учун. Хушхабар сизга уларнинг нажот топиши учун ишониб топширилган.

Муқаддас Китоб 1 Тимўтийга 1:11 да шундай дейди: "Муборак Худонинг улуғворлиги Хушхабарда аён этилган". Павлус хушхабар унга топширилганини айтган. Худди шу нарса сизга ҳам тааллуқли. Сизга хушхабар топширилган. Сизнинг ҳаётингизни нажотга етказган Худонинг хушхабари энди бошқаларни нажотга етказишингиз учун сизга берилган. Бу ҳақиқий муваффақият. Сиз ҳосил келтирувчи шох бўласиз. Исо шундай деган: "Мен — ток, сизлар — новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар" (Юҳанно 15:5).

Павлус Тимўтийга шундай деган: "сенга ишониб топширилган Хушхабарни сақла". "Топширилган" сўзи юнон тилидаги қизиқарли "паратеке" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "омонат" деган маънони англатади. Сизга омонат берилган, сизга бир нарса ишониб топширилган. Энди сиз бу сармояни ишга солишингиз керак.

Сиз энди уруғлар билан тўлдирилган пакетга ўхшайсиз. Сиздаги омонатлар Худо Шоҳлиги уруғларидир ва сиз уларни бошқа одамларга экканингизда, натижалар кўринади. Бу сизнинг биринчи даражадаги вазифангиз. Агар шу ишга эътибор қаратсангиз, бошқа ҳамма нарса ўз ўрнига тушади. Исонинг сўзларини эслайлик: "Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга берилади" (Матто 6:33).

Ўзгалар қидираётган нарсалар сизга Худо Шоҳлиги кенгайганида автоматик тарзда берилади. Сиз энди Шоҳликнинг вакилисиз ва энди Шоҳлик сизни қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун бугун кимгадир Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик қилинг. Сиз мулоқотдаги бўлганлардан бирор бир кишига "Ҳақиқатлар Достони"нинг бир нусхасини беринг, ва сиз орқали Худо Шоҳлигининг кенгайишини кўрасиз.

Ибодат
Азиз Ота, Раббимиз Исо Масиҳнинг қимматли Хушхабарини менга ишониб топширганинг учун Сенга миннатдорман. Мен ўз авлодим учун гувоҳ бўлиш масъулияти ва шарафини англайман. Ҳаётим Сенинг муҳаббатинг ва марҳаматингнинг гувоҳидир, ва мен Сенинг Шоҳлигинг учун абадий мева келтирувчи инсонман. Бу шарафга лойиқ бўлиш ва шу шонли Шоҳликни намоён қилишимга имкон берганинг учун Сенга миннатдорман, Исонинг номи билан. Омин.

Телеграм || Инстаграм || TikTok






Масиҳий оила учун мустаҳкам имоннинг аҳамияти

Худонинг Каломига назар ташласак, оила Масиҳий ҳаётнинг марказий қисми эканини кўрамиз. Оила — фақатгина бирлашув эмас, балки Худо томонидан мустаҳкамланиши лозим бўлган муқаддас иттифоқдир.

1. Оиланинг пойдевори — Худонинг Каломи

Матто 7:24-25 да Исо шундай деган:
“Ким Менинг бу сўзларимни эшитиб,​ уларга амал қилса,​ уйини тош устига қурган доно одамга ўхшайди. Ёмғир ёғиб,​ селлар тошиб,​ шамоллар эсиб,​ ўша уйни босиб қолибди.​ Лекин тош устига ўрнатилгани учун уй қуламабди”.

Масиҳий оиланинг пойдевори Худонинг Каломига асосланиши керак. Эр-хотин ва болалар Худонинг йўл-йўриқларини теран англаб, уларни ҳаётга татбиқ этсалар, оила барқарор бўлади. Бунинг учун биз доимий равишда оилавий ибодат ўтказишимиз, Каломни биргаликда ўрганишимиз зарур.

2. Дўстлик ва ўзаро ҳурмат

Колосаликларга 3:13 да шундай дейилган:
“Бир–бирингизга нисбатан сабр–тоқатли бўлинглар.​ Орангизда хафагарчилик ўтган бўлса,​ бир–бирингизни кечиринглар.​ Эгамиз сизларни кечиргани каби,​ сизлар ҳам бошқаларни кечиринглар.”

Оиладаги ҳар бир аъзо бир-бирини ҳурмат қилиши ва кечириш руҳида бўлиши зарур. Ҳар қандай мустаҳкам оиланинг асосида дўстлик ётади. Эр-хотин ўртасидаги чуқур дўстлик ва болаларга нисбатан меҳр-шафқат оиладаги муаммоларни енгишга ёрдам беради.

3. Мустаҳкам имон — олий устуворлик

Ёшуа 24:15 да шундай дейилган:
“Ўша куни Ёшуа​ Шакамда халқ билан аҳд тузиб,​ улар бажаришлари учун​ қонун–қоидалар берди.”

Худога хизмат қилиш оила ҳаётининг устувор мақсади бўлиши керак. Бу нафақат ибодатлар орқали, балки кундалик ҳаётимиздаги қарорларимизда, муносабатларимизда ҳам намоён бўлиши лозим. Ҳар бир оила аъзоси Масиҳий имонда бўлиб, Худо иродасини излашни мақсад қилиши керак.

4. Оиладаги севги ва бирдамлик

1 Коринфликларга 13:4-7 да ҳақиқий севги ҳақида шундай ёзилган:
“Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир.​ Севги ҳасад қилмайди,​ мақтанмайди,​ кеккаймайди. Севги одобсизлик қилмайди,​ худбинлик қилмайди,​ аччиқланмайди,​ кек сақламайди. Севги ноҳақликдан севинмайди,​ аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади. Севги ҳар нарсани кўтаради,​ ҳеч қачон ишончини йўқотмайди,​ ҳар қандай шароитда умид сақлайди,​ ҳар нарсага тоқат қилади.”

Оиладаги севги, Масиҳий севги, бу—юракдаги ният эмас, балки амалий ҳаракатдир. Бир-биримизга ёрдам бериш, меҳр кўрсатиш ва ҳурмат қилиш орқали оила аъзолари бир-бирига яқинлашади ва ўзаро муносабатлар мустаҳкамланади.

Хулоса
Мустаҳкам имонга асосланган оила нафақат ўзини, балки атрофидагиларни ҳам руҳий жиҳатдан бойитади. Қўлингиздан келганича, оилангизни Масиҳий имоннинг асосий қадриятлари билан бойитинг. Худонинг Каломига ёпишинг, ибодатда қатъий бўлинг ва севгида барқарор бўлинг.

Раббий барчамизга мустаҳкам оила қуришимизда ёрдамчи бўлсин! Омин.

Телеграм || Инстаграм || TikTok


Репост из: Hayot Nafasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қарз олдида бўлган қўрқув билан қандай курашиш керак?

Агар сизда ҳам психологга саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиринг ёки админга юборинг. Психолог навбати билан албатта жавоб берадилар.

#ПсихологМаслаҳати

Instagram | Facebook | Youtube | VK


Раббимиз Исо Масиҳ келганда дажжолни нима қилади?
Опрос
  •   Бир нафас билан ҳалок қилади
  •   Боғлаб, кучдан қолдиради
  •   Сўнмас оловга ташлайди
6 голосов




Азизлар, ички кечинмаларингизни, дардларингизни Раббимиз Исога айтинг, чунки У сизни севади, сизга тасалли беришни истайди. Раббимизнинг қуйидаги сўзлари билан дастуримизни якунлаймиз: “Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман”.

Телеграм🌐ИнстаграмТикТок




🔴 Қайси ҳолатларда бахтли оила қуришга кафолат йўқ?

Ҳаётингизни имонсиз киши билан боғламанг


Ёдингизда бўлсин! Жамоат сизга имонсиз билан турмуш қуришни таъқиқламайди. Жамоат фақат Худонинг муносабатини кўрсатади ва имонсиз билан қурилган никоҳнинг оқибатларидан хабардор қилади. Худонинг Сўзи бу борада нима дейди? Ҳакамлар Китоби 13–16-бобларда Самсон исмли Исроилнинг ҳа- ками ҳақида ёзилган. У бегона қабилалик қизга уйланди, натижада, бошқа худоларга сажда қиладиган ўша хотини унинг ўлимига сабабчи бўлди.

Ибтидо Китобининг 24-бобида, Иброҳим ўғлига келин танлаш учун ўз қулини юбораётиб, ўғлининг хотини бегона халқдан бўлмас- лиги кераклигини уқтирди. Бегона халқ дей- илганда, биринчи навбатда, сиз каби имонли бўлмаган киши ҳақида гап кетмоқда. Танлаганингиз сиз ишонган Худога ишониши жуда муҳим.

Имонсизлар билан бирга ўзга бўйинтуруққа қўшилманглар. Зеро ҳақлик ва қонунбузарлик орасида қандай алоқа бор? Нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бор? Масиҳ билан Белиар орасида қандай мувофиқлик бўлиши мумкин? Ёки имонли билан имонсиз орасида қандай шериклик бор? Худонинг маъбади билан бутлар орасида қандай келишув бор? Сизлар эса барҳаёт Худонинг маъбадисизлар. Худди Худо айтганидек: «Мен уларнинг ичида жо бўлиб, уларда юраман. Уларнинг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўладилар. Шунинг учун уларнинг орасидан чиқинглар ва улардан ажралинглар, — дейди Раббий, — нопокка қўл тегизманглар, шунда Мен сизларни қабул қиламан» (2 Кор. 6:14–17).

Одатда имонсиз йигитга турмушга чиққан қизнинг аҳволи қуйидагича бўлади: Худонинг Сўзини ўқиган, руҳий қонун — қоидаларни тушунадиган, ҳақиқатни биладиган Масиҳий қизга бир имонсиз йигит турмушга чиқишни таклиф қилади. Ҳаётида Худога ўрин йўқ бўлган инсоннинг юрагида қолган ҳамма нарсага ўрин бор: ичиш-чекиш, хотинига хиёнат қилиш, ёлғон гапириш, ўз манфаатини ўйлаш, уриш, мажбурлаш ва бошқалар. Аммо қиз бола қулоқлари билан севгани учун, йигитнинг икки оғиз айтган ширин сўзлари-ю, тоғдек ваъдаларига ишонади.

«Худо шу йигитга турмушга чиқишимни истайди, бу менинг ибодатларимнинг жавоби», — деб, ўша йигитга турмушга чиқади. Тўғри маслаҳат берган биродар ва опа-сингилларини, «менга ҳасад қиляпти», — деб ўйлаб, улардан ҳам, жамоатдан ҳам воз кечади. Тўйдан кейин тез орада танлаган кишисининг асл қиёфасини кўра бошлайди. Энди у ширин сўзларнинг ўрнига ҳақорат, мазах, ёлғон эшита бошлайди. Афсуски, тўйдан олдин жонини ҳам беришга тайёр бўлган куёв бола энди дўстлари билан кўчадан уйга келмайдиган киши эканлигини, хотинидан фақат фойдаланаётганлигини, ўзининг қанчалик бахтсизлигини англаб етганини у кеч пайқайди. Кўп қизлар имонсиз йигитни севиб қолиб:

«Аввал турмуш қурайлик, кейин эримни жамоатга олиб келаман», — деб айтади. Аммо 95% кишиларнинг ҳаётида акси содир бўлади. Чунки имонсизга турмушга чиқиб, имонли ўзининг нурини йўқотади. Бу дунёнинг руҳи қатъийлик билан жамоатга боришни ва Исо Масиҳга ишонишни таъқиқлайди. Аксарият кишиларнинг бу қаршиликни имон билан енгиб ўтишга қурби етмайди.

Абдулла Рашидов
"Бахтли оила" китобидан


✈️Телеграм🌐ИнстаграмTikTok




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Телеграм || Инстаграм || TikTok


Оила – бу Худонинг энг катта совғаларидан бири

Бу ерда биз муҳаббатни, ҳамжиҳатликни ва тинчликни топамиз.

Оила – Раббий томонидан инсониятга берилган биринчи иттифоқдир. Яратилганнинг аввалида Худо Одам ва Ҳавони яратиб, уларни бирлаштирди ва бу билан оила ибтидосини қурди.

Демак, оила – фақат биргаликда яшаш эмас, балки бир-биримизни қадрлаш ва Худога яқин бўлишнинг ажойиб имкониятидир.

Муҳаббат билан қурилган уйда Худонинг ҳузури доимо сезилади. Раббий сўзларида айтилганидек:
"Агар уйни Эгамиз қурмаса,
Қурувчиларнинг иши бекор бўлади.
Агар Эгамиз шаҳарни қўриқламаса,
Қоровул беҳуда пойлоқчилик қилади." (Забур 126:1)

Оиламизда Худо асос бўлиши керак
Агар биз оиламизда Раббийнинг иродасини устун қўйсак, севги, ҳурмат ва тинчлик устувор бўлади. Оила аъзоларининг ўзаро муҳаббати Исо Масиҳнинг бизга бўлган чексиз муҳаббатига таянсин. Ҳар бир эр-хотин бир-бирини ҳурмат қилишга, болалар эса ота-оналарини улуғлашга чақирилган.

Раббийнинг сўзи шундай дейди:
"Эй эрлар,​ Масиҳ жамоатни яхши кўриб,​ Ўзини жамоат учун фидо қилганидай,​ сизлар ҳам хотинларингизни шундай яхши кўринглар." (Эфесликларга 5:25)
Шунингдек:
"Эй фарзандлар,​ доим ота–онангизга қулоқ солинглар,​ чунки бу Раббимизга маъқул келади." (Колосликларга 3:20)

Азизлар, ҳар бир кунни биргаликда ибодат билан бошлайлик ва Худога шукроналар айтайлик.

Ибодат – оиланинг руҳий қалқонидир.

Ибодат қиладиган оила кучли, муҳаббатли ва бардошли бўлади.

Сизлардан сўрайман, ҳар куни бир-бирингизга вақт ажратинг. Сизларнинг муҳаббатингиз ва бирлиги Масиҳнинг оила ҳақидаги илоҳий режасининг гувоҳи бўлсин. Ҳар бир сўзингизда шукроналик бўлсин, ҳар бир ишингизда бирлик бўлсин.

Нур бўлиб яшанг, чунки Раббийнинг ҳузури ва марҳаматли муҳаббати сизларнинг уйингизни равшан қилсин. Шундай оила бўлингки, сизларни кўрганлар Худонинг қудратини ҳис этиб, “Бу оилада Худо яшайди,” дейишсин.

Ҳар бир аъзонинг қалбида Исо Масиҳ бўлсин ва барчамизнинг уйимиз – ҳақиқий жонли жамоат бўлиб хизмат қилсин.

Омин!

Телеграм || Инстаграм || TikTok

628 1 16 3 10

Репост из: umid.tv
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Siz qaysi dunyo qarashga ega insonlar orasida yashashni istardingiz?


Bizni kuzatib boring
📲
Telegram 🔸Facebook 🔸 Instagram 🔸 Youtube 🔸 Website


Репост из: MANNA
Масиҳ Кимлигини билмоқчи бўлган,
Инжил ҳақида саволлар бераётган,
Ибодат қилишни сўраётган
ва яна кўп саволларга жавоб истаётганлар учун
👇👇👇
https://s.mtrbio.com/umid-uz




Репост из: umid.tv
14-yanvar – Vatan himoyachilari kuni 🎉

Vatan himoyachilari kuni bayrami bilan tabriklab, barchangizga sihat-salomatlik, baxt va omad, xonadonlaringizga tinchlik-xotirjamlik, fayzu baraka tilab qolamiz.

Telegram 🔸Facebook 🔸 Instagram 🔸 Youtube 🔸 Website

Показано 20 последних публикаций.