😀Сўранг, жавоб берамиз!
Бачадондаги жароҳатни муолажа қилиш учун (олов ёки лазер билан) куйдириш мумкинми?
💬Бачадондаги жароҳатни муолажа қилиш учун (олов ёки лазер билан) куйдириш, қиздирилган бирор буюмдан фойдаланиш, электрошок қилиш шариат юзасидан жоиз.
➡️Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъбнинг (ҳузури)га бир табиб юбордилар. У (Убай)нинг бир аъзосини кесди, кейин (ўша жароҳатни) доғлаб қўйди.
😀Зарурат вақтида жароҳатни доғлаш шаръан мумкин.
😀Доғлашга зарурат бўлмаган ўринда эса мумкин эмас.
➡️Жароҳатни доғлаш ҳақида Аллома Шинқийтий: «Бунга рухсат бор, лекин унга жуда кам эҳтиёж тушади», дейдилар.
➡️Ибн (Арслон) Руслан: «Табиблар модомики енгил йўл бор экан, ундан кейинги (мураккаб даволаш босқичи)га ўтилмаслигига, ғизо (озиқ-овқат) билан даволаш имкони бор экан, дорига ўтилмаслигига, (тайёрланиши ва таркиби) содда дори туриб, мураккаб (дори)ига ўтилмаслигига, дори билан даволаш имкони бор экан, ҳижомага ўтилмаслигига, ҳижома билан даволаш имкони бор экан, (фасод) томир кесишга ўтилмаслигига иттифоқ қилганлар», деганлар («Авнул маъбуд шарҳу сунани Аби Довуд», 3864-ҳадис шарҳи).
✍️Муфтий Абу Бакр Жобир Қосимий, Муфтий Рофиуддин Ҳаниф Қосимийнинг «Тиббиётга оид янги фиқҳий масалалар» китобидан Замира Тўйчиева таржимаси
@Muslimaatuz

🔖"Омина" журналининг 4-сонидан олинди.
@Muslimaatuz