#Ибрат_соҳилларида
ДУНЁ ШУНДАЙЛАР БИЛАН БУТУН, БЎЛМАСА...
Суратдаги бу инсон ер юзида яшаб ўтган инсонларнинг энг яхши кишиларидан биридир. У хақда эшитмаган бўлишимиз мумкин, чунки бундай инсонлар ўз савоб ишларини ҳеч қачон кўз-кўз ва миннат қилмайдилар.
Бу инсон — покистонлик ҳақиқий мўмин-мусулмон Абдул Саттор Эдхидир. У 1928-йилда туғилган. 11 ёшида онаси инсулътдан фалажланиб ётиб қолади. Абдул Саттор онасига куну-тун қараб парвариш қилади... Онаси вафот этганида Абдул Саттор эндигина 19 ёшга тўлган эди. Онасининг ўлимидан оғир таъсирланган Абдул Саттор бутун умрини касалларга, муҳтожларга, қария ва гўдакларга яхшилик қилишга бағишлашга онт ичади. Абдул Саттор дастлаб, ишлаб кўп пул топиб бўлмаслигига ақли етиб, бой хонадонларда хизматкорлик қилади.
У йиғилган пулларга реклама қилдириб, муҳтожларга ёрдам фондини очади.
Эдхи бутун умри давомида 20 мингта дайди болаларни яхшироқ ҳаётга қайтишига, 50 мингта етим болани ўз парваришига олиб, касалларга ёрдам бера оладиган 40 мингта ҳамширани ўқитади.
Эдхи тузган фондини йириклашиши натижасида у дунёдаги энг катта тез ёрдам хизмати марказини тузади, текин даволайдиган касалхоналар, болалар ва қариялар уйлари, оғир ахволга тушиб қолган аёллар ва ногиронларга реабилитация марказлари қурдиради. Унинг ёрдамида минг-минглаб одамлар мушкули осон бўлади, уни чексиз дуолар қиладилар. Эдхи одам, дин, мансаб, табақа ажратмайдиган ажойиб инсон эди. Уни Покистоннинг Тереза отаси деб атардилар. У бутун умри давомида фақат иккита кастюм кийган экан, у ўзи яратган фонддан ҳеч қачон ойлик олмаган экан. Бу фонд пулини на ўзига, на қариндош-уруғига сарфлаган...
Эдхининг "Қачонки сизлар шоҳона ҳашаматда яшашни бас қилмас экансизлар, ҳаётнинг асл маъносини ҳеч қачон топа олмайсизлар" деган сўзлари Покистонда машҳур бўлиб кетганди.
2009 йил ЮНЕСКО ташкилоти Абдул Саттор Эдхига "Манаджит Сингҳ" номидаги мукофотни топширади. Эдхи бу мукофотни тоқатлилиги, зўровонликка, жоҳилликка қарши курашганлиги учун олган эди. Абдул Саттор Эдхи 2016-йил 88 ёшида оламдан ўтди. У ўлимидан олдин ҳатто ўз ички органларини муҳтож касалларга васият қилиб кетган экан. Эдхини сўнгги йўлга юз минглаб одамлар кўзларида ёш билан кузатадилар. Бу ғаройиб инсоннинг тарихи шуни кўрсатадики, ҳатто биргина инсон ҳам дунёни эзгулик ва яхшилик томонга бурса бўларкан.
Аббос СУЛТОН оққа кўчирди.
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook