Mufakkir.uz | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Бухоро вилояти «МАЛИШОЯК» жоме масжиди имом хатиби Бобоқулов Сайфиддининг расмий саҳифаси.
Биз билан боғлагиш учун: @qilich91
t.me/mufakkir_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#эълон #янгилик #16_суҳбат

Ҳурматли t.me/mufakkir_uz каналимиз кузатувчилари бугун 02.01.2025 .Кечки 19:25 га
«Сўнгги сафар» (Ўлим ва у билан боғлиқ масалалар) китобидан жонли суҳбатлардан баҳраманд бўлинг.

Набий ﷺ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилувчига берилган ажрича ажр берилур», дедилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг ва уларнинг илм ва ажр олишларига сабабчи бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/mufakkir_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳим, жаннатингни, жаннатда Жамолингни сўраймиз!

http://t.me/mufakkir_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба!
2 январь, 2025
2 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

http://t.me/mufakkir_uz


#Саломатлик

ИБН СИНО НОН ҲАҚИДА...

✅ Нон тузли, яхши оширилган бўлиши, тандирда яхши пиширилиши, бир кечадан кейин ейилиши керак.
✅ Кепаксиз нон бошқа хил нонларга қараганда фойдали бўлиб, яхши озиқ ҳисобланади. Лекин у секин сингади.
✅ Янги буғдойдан қилинган нон тез семиртиради.
✅ Эланмаган ундан қилинган нон ични юмшатади.
✅ Тоза, оқ ундан қилинган нон эса ични қотиради.
✅ Оширилган нон ични юмшатади, патир нон эса ични қотиради.

http://t.me/mufakkir_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёмғиржон

http://t.me/mufakkir_uz


#эълон #янгилик #15_суҳбат

Ҳурматли t.me/mufakkir_uz каналимиз кузатувчилари бугун 01.01.2025 .Кечки 19:25 га
«Сўнгги сафар» (Ўлим ва у билан боғлиқ масалалар) китобидан жонли суҳбатлардан баҳраманд бўлинг.

Набий ﷺ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилувчига берилган ажрича ажр берилур», дедилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг ва уларнинг илм ва ажр олишларига сабабчи бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/mufakkir_uz


Доимо Раббимиз бўлган Аллоҳ таолони эслаб, Ўзигагина ибодат қилайлик!
Бир сония ҳам У Зотни унутиб, Ўзидан узоқлашмайлик!
Зеро, икки дунё саодатини қўлга киритиш ёки бахтсиз бўлиш мана шу икки амалга боғлиқдир…


http://t.me/mufakkir_uz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун чоршанба!
1 январь, 2025
1 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни, янги ҳижрий ойимизни, барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

http://t.me/mufakkir_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Миллат_фидойилари

• Миллат фидойилари | 2 | Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

Бахтиёр Ҳасанов, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори ва «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди раиси, Ўзбекистон тарихчилар жамияти раиси, тарих фанлари доктори, профессор

Манба: "Ўзбекистон тарихи" телеканали

Давоми бор...

👉http://t.me/mufakkir_uz


🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

http://t.me/mufakkir_uz


Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Каналга аъзо бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/mufakkir_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

http://t.me/mufakkir_uz


Эҳсонингиз жаннат бўлсин!

   Шуни ёдда тутингки, Аллоҳ таоло қилинган эҳсоннинг қанчалигига қарамайди. Балки, банданинг ихлосига қарайди.
   Эҳсоннинг барча кўринишлари гуноҳларнинг ўчирилишига сабаб бўлади. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Сув оловни ўчирганидек, эҳсон гуноҳларни ўчиради”.
   Азиз биродарим, масжидимиз электр энергияси учун тўлов қилиб катта ажр ва мукофотга эга бўлмоқчимисиз? Ундай бўлса, бу имкониятдан фойдаланиб қолинг. Масжид ободлигига ҳисса қўшиш орқали инсон қиёматга ўзи учун захира йиғади.Нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Унутманг,эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!Сиз ҳам ажрдан бебаҳра қолманг
  
Аллоҳ барчаларингиздан рози бўлсин

Эҳсон қилиш учун:
UZCARD: 8600312950472585
Алоқа банк
913116007
☝️
Мусофирлар учун

Пайнет ёки Банк орқали эҳсон қилмоқчи бўлсангиз
070260 масжид электр энергияси коди

Мурожаат учун: 913116007
@qilich91

Яқинларингизга ҳам улашинг
http://t.me/mufakkir_uz




Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун сешанба!
31 декабрь, 2024
30 жумадус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

http://t.me/mufakkir_uz


Балки зулм билан истаган нарсангни қўлга киритишинг мумкиндир. Лекин мазлумнинг дуоси сабаб бор-будингдан жудо бўласан!

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


http://t.me/mufakkir_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Субҳаналлоҳ

Бу Аллоҳнинг яратгани🥰

http://t.me/mufakkir_uz


"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят

http://t.me/mufakkir_uz


​​ТАҲОРАТДА СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА
#таҳорат  #таяммум

❓CАВОЛ: Баъзида самолёт ёки поездда сув билан таҳорат қилишнинг имкони бўлмай қолади. Шундай ҳолатда нам салфетка билан таҳорат аъзоларини намлаш орқали таҳорат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар самолёт ва поездда сув билан таҳорат олишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилинади. Нам салфетка ёки нам сочиқ билан баданни артиш таҳорат ўрнига ўтмайди. Чунки таҳорат олишга буюрилган ояти каримада аъзоларни ювишга буюрилган. Ювиш – сувни аъзонинг устидан оқизишдир (“Дурарул ҳуккам” китоби). Бунда ювилган аъзодан энг камида 2-3 томчи сув томчилаши керак. Нам салфеткада эса бундай нарса топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

#diniysavollar

http://t.me/mufakkir_uz


#Эслатма

Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда ҳам бор:

1. Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман” (Иброҳим сураси, 7-оят).

2. Зикр – эслаш. “Шундай экан, Мени зикр қилинглар (эсланглар), Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси, 152-оят).

3. Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).

4. Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики, истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди” (Анфол сураси, 33-оят).

http://t.me/mufakkir_uz

Показано 20 последних публикаций.