Мингбулоқ туманида турк инвесторлари билан учрашув: қурилиш соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди
Бугун, Мингбулоқ тумани ҳокимлигида Туркиянинг нуфузли қурилиш компанияси — "İrem Prefabric & Çelik Yapı" вакиллари билан муҳим учрашув бўлиб ўтди. Турк делегациясига компания раҳбари Рамазан Сейлан бошчилик қилди. Учрашувда Мингбулоқ тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров иштирок этиб, икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида қурилиш соҳасидаги инвестициявий лойиҳалар, замонавий технологияларни жорий этиш, маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш борасида фикр алмашилди. Туркиялик инвесторлар ўз лойиҳалари, қурилиш жараёнларида қўлланиладиган янги технологиялар ҳамда энергия тежамкор материаллар ҳақида маълумот беришди.
Аҳрорбек Мансуров туманнинг иқтисодий салоҳияти, қурилиш соҳасидаги эҳтиёжлар ва ривожланиш имкониятлари ҳақида сўз юритиб, турк компаниясини туманга инвестиция киритишга таклиф қилди. Ҳокимнинг таъкидлашича, бундай ҳамкорлик орқали туманда замонавий иншоотлар барпо этиш, иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани ривожлантириш мумкин.
Турк инвесторлари ҳам Мингбулоқ туманидаги имкониятларни юқори баҳолаб, қурилиш соҳасида қатор лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиришди. Учрашув якунида тарафлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олишди ва келгусида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшимча музокаралар ўтказишга қарор қилишди.
Ушбу учрашув Мингбулоқ туманида хорижий инвестицияларни жалб этиш ва қурилиш соҳасини ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.