Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Томорқадан самарали фойдаланиб, Тошкентдан уй сотиб олган чордоналиклар
Мингбулоқ тумани Чордона маҳалла фуқаролар йиғини Андижон кўчаси 12-уйда истиқомат қилувчи Парпиев Собиржон ака ва унинг турмуш ўртоғи Парпиева Муқаддас опа томорқачиликда намуна бўла оладиган оила ҳисобланади. Улар ўз ҳовлиларидаги 4 сотих майдондан унумли фойдаланиб, табиий маҳсулот етиштиришни йўлга қўйган.
Парпиевлар томорқаларига пиёз, саримсоқпиёз ва турли хил кўкатлар эккан бўлиб, ҳар бир бурчакдан самарали фойдаланишни мақсад қилган. Уларнинг айтишича, томорқадаги маҳсулотлар нафақат ўз эҳтиёжлари учун, балки бозорда сотиш учун ҳам етарли. Қўшимча даромад олиш эса оилани иқтисодий томондан мустақил қилишга ёрдам берган.
— Ҳар бир ер унумдор, агар унга меҳнат қўшилса. Биз бу томорқадан яхши даромад олдик. Худога шукр, тўплаганимиз билан Тошкентдан уй сотиб олдик, — дейди Парпиева Муқаддас.
Бу оиланинг меҳнатсеварлиги бошқа оилалар учун намуна. Уларнинг тажрибаси шундан далолат берадики, ҳар қандай кичик ер майдонидан ҳам тўғри фойдаланилса, катта ютуқларга эришиш мумкин.