Гаровга қўйилган «TAHOE» автомашинаси аукционда сотилади
Тадбиркорлик субъектларини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилиб келинмоқда.
Бироқ тузилган кредит шартнома шартларини ўз вақтида бажармаётган тадбиркорлар ҳам учраётган бўлиб, бу каби кредит қарздорликларини ундириш мажбурий ижро бюроси органлари томонидан амалга оширилмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 11.10.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “H.B.Q.G.” МЧЖ ва шерик жавобгар “B.I.Q.” МЧЖдан солидар тартибда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 980.938.818 сўм ундириш, ундирувни гаров шартномасига асосан гаровга олинган шерик жавобгарга тегишли 2023 йилда ишлаб чиқарилган “TAHOE” русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.
Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида шерик жавобгарга тегишли мазкур автотранспорт воситаси Урганч шаҳрида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланиб, тегишли тартибда вақтинча сақлаш учун ундирувчи банк биносига жойлаштирилган.
Келгусида ушбу автомашина электрон-онлайн аукционларида сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорлик қопланади.
Муроджон Тажимуратов, Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси инспектори
@mibxorazmvil